Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.12.1999 й. ПФ-2472-сон "Жисмоний шахслар даромадларига солиқ солиш шкаласини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.12.1999 й.

N ПФ-2472



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР

ДАРОМАДЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ

ШКАЛАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Жисмоний шахслар даромадларига солиқ солишни такомиллаштириш, меҳнатни рағбатлантириш ва даромадларни легаллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. 2000 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахслар даромадларига солинадиган солиқнинг энг катта ставкаси 45% дан 40% га туширилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2000 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахслар даромадларидан солиқ иловага мувофиқ ставкалар бўйича ундирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.


4. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1999 йил 31 декабрдаги

ПФ-2472-сон Фармонига

ИЛОВА


Жисмоний шахслар даромадларидан

олинадиган солиқ ставкалари

Солиқ солинадиган

даромад миқдори


'Солиқ суммаси


Энг оз иш ҳақининг уч карра миқдоригача


даромад суммасин инг 15 фоизи


Энг оз иш ҳақининг уч карра миқдори (+1 сўм)дан беш карра миқдоригача


уч карра миқдордан солиқ+ энг оз иш ҳақининг уч карра миқдоридан ошган суммадан 25 фоиз


Энг оз иш ҳақининг беш карра миқдори (+1 сўм) дан ўн карра миқдоригача

беш карра миқдордан солиқ+ энг оз иш ҳақининг беш карра миқдоридан ошган суммадан 36 фоиз


Энг оз иш ҳақининг ўн карра миқдори (+1 сўм) дан ва ўндан юқори


ўн карра миқдордан солиқ+ энг оз иш ҳақининг ўн карра миқдоридан ошган суммадан 40 фоиз.





Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск