Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг махсус ҳисобварағига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 28.03.2007 й. 1666-сон билан рўйхатга олинган 06.03.2007 й. МВ 27-сон, ДСҚ 2007-23-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 28 мартда 1666-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2007 йил 6 мартдаги

27, 2007-23-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг

бир қисмини Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг

махсус ҳисобварағига ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)ги қарорига мувофиқ, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси кафолати асосида жалб қилинган кредитларини сўндириш учун ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқарувчи корхоналардан олинадиган акциз солиғининг бир қисмини Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг махсус ҳисобварағига (кейинги ўринларда - Махсус ҳисобварақ) ўтказиб бериш тартибини белгилайди.



I. ЎСИМЛИК (ПАХТА) ЁҒИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

КОРХОНАЛАРДА АКЦИЗ СОЛИҒИНИНГ

БИР ҚИСМИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


1. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг Махсус ҳисобварағига ўтказиб бериладиган акциз солиғи бир қисмининг миқдори ўсимлик (пахта) ёғига ҳисобланадиган умумий акциз солиғи ва шундан бюджетга тўланадиган акциз солиғи ўртасидаги фарқидан келиб чиқади.

Махсус ҳисобвараққа ва Давлат бюджетига ўтказиладиган ўсимлик (пахта) ёғига ҳисобланадиган акциз солиғи ставкасининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ белгиланади.



II. ЁҒ-МОЙ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ

УЮШМАСИНИНГ МАХСУС ҲИСОБВАРАҒИГА

АКЦИЗ СОЛИҒИНИНГ БИР ҚИСМИНИ

ЎТКАЗИБ БЕРИШ ТАРТИБИ


2. Корхоналар ўсимлик (пахта) ёғини, саломас ва "Ўзбекистон" ёғини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ёғ бундан мустасно, сотишдан умумий ҳисобланган акциз солиғининг тўлов топшириқномасини акциз солиғини тўлаш муддатларида хизмат кўрсатувчи банкка юборади. Тўлов топшириқномасида акциз солиғининг умумий суммаси билан бирга бюджетга ҳамда Махсус ҳисобвараққа ўтказиладиган акциз солиғининг суммаси белгиланган миқдорда алоҳида ажратилиб кўрсатилиши шарт. Бунда, Махсус ҳисобвараққа ўтказиладиган акциз солиғининг суммаси кўрсатилмаган тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкка ижро учун топширишга йўл қўйилмайди.


3. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси ой якунида Махсус ҳисобварақда жамланган акциз солиғи суммасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси кафолати билан жалб қилинган кредитни сўндириш учун ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай "МТ Инвест-Импекс" республика ташқи савдо фирмасининг ТИФ Миллий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасидаги МФО 00451, ИНН 201292107, 20210000300429574006 рақамли махсус ҳисобварағига ўтказади.


4. "МТ Инвест-Импекс" республика ташқи савдо фирмаси ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12-кунидан кечиктирмай махсус ҳисобвараққа келиб тушган маблағларни конвертация қилиш учун йўналтиради.

Конвертация қилинган маблағлар икки банк иши кунида Ҳукумат кафолати билан жалб қилинган кредитларни сўндиришга йўналтирилади.



III. ЖАВОБГАРЛИК ВА НАЗОРАТ


5. Ўсимлик (пахта) ёғи сотишни амалга оширувчи корхоналар Махсус ҳисобвараққа ўтказиладиган акциз солиғининг бир қисмини тўғри ҳисобланишига қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


6. Махсус ҳисобварақдаги маблағни ушбу Низомда кўзда тутилмаган бошқа мақсадлар учун ишлатиш тақиқланади.


7. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси, "МТ Инвест-Импекс" республика ташқи савдо фирмасининг маълумотига мувофиқ, ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-кунигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси кафолати билан жалб қилинган кредитларни сўндирилиши тўғрисида маълумотнома тақдим қилади.


8. Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини ўтказилишининг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назорат Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси раҳбарияти зиммасига ва ушбу маблағлардан фойдаланишдаги жавобгарлик "МТ Инвест-Импекс" республика ташқи савдо фирмасига юклатилади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДА


9. Мазкур Низом Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 13-сон, 126-модда.






































Время: 0.0214
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск