Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Молия вазирлигининг 2-сон, Давлат божхона қўмитасининг 02/8-1-сон "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига (дан) четдан (га) олиб келинаётган (кетилаётган) товарларнинг айрим турлари бўйича акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 08.01.2001 й Қарори (АВ томонидан 10.01.2001 й. 821-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.01.2001 й.

N 821-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.01.2001 й

N 2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

08.01.2001 й

N 02/8-1

ҚАРОРИ



Мазкур Қарор рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон

Республикаси ҳудудига (дан) четдан (га) олиб келинаётган

(кетилаётган) товарларнинг айрим турлари бўйича акциз

солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2001 йил 10 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунини 7 моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 декабрдаги  500-сонли "Ўзбекистон Республикасини 2001 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛИШАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 2 сентябрда ЭГ/047-02-05/1418 ва 02/8-65 сонлар билан тасдиқланган ҳамда Адлия вазирлигидан 1999 йил 23 сентябрда 821 тартиб рақами билан рўйхатдан ўтган "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига (дан) четдан (га) олиб келинаётган (кетилаётган)  товарларнинг айрим турлари бўйича акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномага иловага асосан қўшимча киритилсин.






Қарорга

ИЛОВА


Юридик ва жисмоний шахслар томонидан

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига (дан) четдан (га)

олиб келинаётган (кетилаётган) товарларнинг айрим

турлари бўйича акциз солиғини тўлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ҚЎШИМЧАЛАР


1. II бўлимнинг 2.2 бандига қуйидаги матндаги д) кичик банд киритилсин:

"д) Бюджет маблағлари ҳисобидан бюджет ташкилотлари томонидан (ёки уларнинг буюртмалари бўйича) ушбу бюджет ташкилотларининг ўз эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига четдан келтирилаётган акциз солиғига тортиладиган товарлар.

Ушбу имтиёз божхона расмийлаштириш вақтида контрактлар бўйича молиялаштирилиш манбаларини тасдиқловчи молия органлари тасдиғи мавжуд бўлгандагина берилади.

Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан четдан олиб киритилган акциз солиғига тортиладиган товарлар бошқа мақсадларга ишлатилган тақдирда акциз солиғи ушбу ташкилотлар томонидан тўлиқ миқдорларда тўланади".


2. 3.4-бандига "ўлчов бирлигига" сўзларидан кейин "ёки божхона қиймати миқдоридан фоиз ҳисобида" деган сўзлар киритилсин.




































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск