Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Акциз маркаларини олиб чиқиш ва маркаланган акциз товарларини олиб кириш Тартиби (АВ томонидан 26.02.1999 й. 651-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.02.1999 й.

N 651




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

12.02.1999 й.

N 77


Акциз маркаларини олиб чиқиш ва маркаланган

акциз товарларини олиб кириш

ТАРТИБИ


Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 12 июндаги ПФ-1789 сонли "Тамаки маҳсулотларига ва алкогол ичимликларга акциз маркаларини қўлланилишини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони асосида ишлаб чиқилган бўлиб, акциз маркаларини олиб чиқиш ва маркаланган акциз товарларни олиб киришда расмийлаштириш тартибини белгилайди.

Акциз маркаларини олиб чиқиш ва маркаланган акциз товарларни олиб киришда божхона расмийлаштируви, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1993 йил 23 декабрдаги 162-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Адлия Вазирлигидан 1993 йил 14 октябрда 3-рақами билан рўйхатдан ўтган "Божхона юк баённомасини тўлдириш тартиби"' ҳақидаги вақтинчалик қўлланмага асосан амалга оширилади.



Акциз маркасини олиб чиқиш


Акциз маркасини олиб чиқиш, "вақтинча олиб чиқиш" божхона режими асосида амалга оширилади ва акциз маркаларини ушбу режимда вақтинча олиб чиқиш муддати Ўзбекистон Республикасининг - "Божхона" кодекси"да белгиланган муддатларда амалга оширилади, агар қонунчиликда бошқа қоидалар белгиланмаган бўлса.

Олиб чиқилаётган акциз маркасига Божхона юк баённомаси (бундан буён матнда-БЮБ) расмийлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) 31 графада - товарнинг номи - "тамаки маҳсулоти учун акциз маркаси" ёки "алкогол маҳсулоти учун акциз маркаси" деб ёзиб, марка олган корхонанинг коди ва марканинг миқдори "дона"да кўрсатилади.

б) 33 графада - товарнинг коди - акциз маркалари учун қуйидаги жадвалда кўрсатилган кодлар ёзилади.

Товарнинг номи

ТИФ ТН си бўйича коди



Тамаки маҳсулоти учун акциз маркаси:


- ЎзР ҳудудидан олиб чиқишда

4907 00 106

- товарсиз қайта олиб киришда

4907 00 106

- ёпиштирилган холда қайта олиб киришда

4907 00 107



Алкоголь маҳсулотлари учун акциз маркаси:


- ЎзР ҳудудидан олиб чиқишда

4907 00 108

- товарсиз қайта олиб киришда

4907 00 108

- ёпиштирилган холда қайта олиб киришда

4907 00 109

в) 41 графада - қўшимча ўлчов бирлиги - "796" -коди кўрсатилади.

г) 44 графада - тақдим қилинган ҳужжатлар - акциз товарларини олиб келиш учун тузилган контрактнинг рақами ва санаси кўрсатилади. Бундан ташқари олинган акциз маркаларнинг қонунийлигини текшириш мақсадида, маркаларни олиш учун берилган квитанциянинг нусхаси БЮБ га илова қилинади.

д) 47 графада - "тури" устунида "27а" сони кўрсатилади.

- "ставка" устунида - 100 % кўрсатилади.

- "сумма" устунида - тўланган акциз маркалари номинал қиймати кўрсатилади.

- "СП" устунида (тўлов тури) - тўлов турига қараб, "нақд пулсиз" (бн) ёки "божхона кассаси" (кт) деб ёзилади.



Акциз маркаларини қайта олиб кириш


Акциз маркалари товарсиз қайта олиб келинганда. маркалар коди ўзгармаган ҳолда "олдин олиб чиқилган товарни қайта олиб кириш" божхона режимида БЮБ расмийлаштирилади. Кейинчалик ушбу контракт бўйича товар олиб келинмаса ва контрактлар бекор қилинганда маркалар белгиланган- тартибда йўқ қилинади.

Маркалар товарга ёпиштирилган ҳолда олиб келинганда, "олдин олиб чиқилган товарни қайта олиб кириш" божхона режимида БЮБ расмийлаштирилади ва бунда маркаларнинг ТИФ ТН бўйича коди ўзгартирилади. Товарлар алоҳида партиялар билан олиб келинганда, акциз маркаларни ушбу партия миқдорига тенг қисми расмийлаштирилади.



Маркаланган акциз товарларини олиб кириш.


Олиб келинган маркаланган акциз товарларга БЮБ расмийлаштирилганда, бир вақтнинг ўзида акциз маркаларини қайта олиб кириш учун ҳам БЮБ расмийлаштирилади.

31 графа "товарнинг таърифи" - ушбу графа тўлдирилаётганда, товар "акциз маркалари билан маркаланган" деб, ёзилиши шарт.

Время: 0.0174
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск