Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.1998 й. 256-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.1998 й.

N 256



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарорининг 12-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 октябрдаги 485-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ичимликлар ва пиво билан чакана савдо қилиш қоидаларининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 36-модда; 1998 й., 2-сон, 5-модда) саккизинчи хат бошидан кейин қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:

"майда чакана савдо ташкилотларида (савдо залига эга бўлмаган дўконлар, киоскалар, палаткаларда), деҳқон бозорларида ва улгуржи бозорларда (алкоголи маҳсулотлар учун)".


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 февралдаги 80-сон қарорига 2-илова - "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган акциз солиғи солинадиган товарларга акциз солиғи ставкалари"да келтирилган 2204-2206, 2208 товар кодлари бўйича алкоголли маҳсулотларнинг барча турларига (пиводан ташқари) акциз солиғи ставкасидаги "75" рақами "90" рақами билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                  Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами" 1998 й., 6-сон, 21-модда

























Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск