Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Молия вазирлигининг 17-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2006-16-сон "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 24.02.2006 й. Қарори (АВ томонидан 19.05.2006 й. 1238-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.05.2006 й.

N 1238-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.02.2006 й.

N 17

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.02.2006 й.

N 2006-16

ҚАРОРИ



Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар

(ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат

солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2006 йил 29 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги "Мустақил телерадио каналларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3678-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-244-сон қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 7 мартдаги 43, 2003-37-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2003 йил 29 апрель, рўйхат рақами 1238 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 131-модда; 2005 й., 15-16-сон, 125-модда; 40-сон, 312-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                          Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 20-21-сон, 182-модда.




Қарорга

ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар

(ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат

солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритиладиган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини юритаётган юридик шахслар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари бўлиб ҳисобланадилар, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиққа тортишнинг алоҳида тартиби кўзда тутилган юридик шахслар бундан мустасно.

Солиққа тортишнинг алоҳида тартиби белгиланган асосий фаолият билан бир қаторда қўшилган қиймат солиғига тортиладиган бошқа фаолият билан шуғулланадиган юридик шахслар мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда шу фаолиятдан қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар.

Мазкур Йўриқномада солиқ солиш мақсадида юридик шахслар деганда мулкида, хўжалик юритишида ёки тезкор бошқарувида мол-мулкка эга бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ана шу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил балансга ва ҳисоб-китоб варағига эга бўлган ҳамма турдаги корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар (шу жумладан, уларнинг алоҳида бўлинмалари) (кейинги ўринларда "корхоналар" деб юритилади) тушунилади.

Ягона солиқ тўловини тўловчилар ихтиёрий тарзда, ҳисобот чораги бошлангунга қадар бир ойдан кечиктирмасдан, янги ташкил этилганлар эса - фаолиятларини амалга оширишни бошлашларидан олдин рўйхатдан ўтган жойларидаги Давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган ариза асосида қўшилган қиймат солиғини тўлашлари мумкин".


2. 25-банднинг 24-кичик банди биринчи хатбошидаги "Телерадиокомпания" сўзи "Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 32-банднинг 2-кичик банди чиқариб ташлансин.


4. 37-банд қуйидаги мазмундаги хатбошлари билан тўлдирилсин:

"Ягона солиқ тўлови тўловчилари ҚҚС тўлашга ўтган тақдирда улар илгари қ

...
Время: 0.0279
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск