Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Молия вазирлигининг 15-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-12-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 15.01.2004 й. Қарори (АВ томонидан 15.03.2004 й. 1238-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.03.2004 й.

N 1238-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.01.2004 й.

N 15

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

15.01.2004 й.

N 2004-12

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган

ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича

қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва

қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси  "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2003 йил 7 мартдаги 43 ва 2003-37-сон қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ва сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ҳақидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 1238, 2003 йил 29 апрель, "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси", 2003 йил, 7, 8-сон) иловага биноан ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                        М. Б. Нурмуратов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                               Ж. Б. Сайфиддинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 11-сон, 131-модда.




Қарорга

ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар

(ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат

солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритиладиган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“17. Узоқ давом этадиган ишлаб чиқариш циклига эга корхоналар (қурилиш, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий ташкилотлар) учун бажарилган ва буюртмачилар тасдиқлаган, шартномавий нархлардан келиб чиқиб, ҳақ тўлаш учун ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилган ишлар (хизматлар) қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Қурилиш ишларини пудратчи ёки ёрдамчи пудратчи ташкилотлар бажарганида унга қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб ёзиш билан берилган (сотилган) пудратчи (ёрдамчи пудратчи) материалларининг ва буюртмачи материалларининг қиймати киритилган ҳолда бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланади. Бунда моддий ресурслар бўйича қўшилган қиймат солиғининг суммаси мазкур Йўриқноманинг Х бобида белгиланган тартибда ҳисобга олинади.

Пудратчи ташкилотлар ёрдамчи пудратчи ташкилотларга моддий-техника ресурсларини (қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур материаллар, конструкциялар, буюмлар, намунавий асбоб-ускуналар, аппаратуралар, стандартлаштирилмаган технологик ва энергетик асбоб-ускуналар, шу жумладан махсус материалларни) бир объект қурилиши доирасида сотганида, уларга қўшилган қиймат солиғини киритмасдан, қўлланадиган нарх ва тарифлардан келиб чиққан ҳолда сотиладиган моддий-техника ресурсларининг қиймати солиқ солинадиган айланма ҳисобланади.

Марказлаштирилган манбалар (бюджет пул маблағлари, давлат бюджети таркибида консолидацияланадиган давлат мақсадли жамғармалари маблағлари (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ташқари), ҳукумат қарорлари билан белгиланадиган бошқа манбалар) ҳисобидан молияланадиган объектларни “ипидан игнасигача” қуриш чоғида тугалланмаган ишлаб чиқариш бўйича харажатлар объект фойдаланишга топширилишига қадар пудратчининг балансида қайд этилади ва пудратчида қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солинадиган айланмага киритилмайди.

Тугалланмаган қурилиш бўйича харажатлар пудратчида объектни лойиҳада назарда тутилган ишларнинг барча ҳажмини бажариш, шу жумладан махсус ва ишга тушириш-созлаш ишлари, объектни технологик ва муҳандислик ускуналари билан бутлаш бўйича фойдаланишга топшириш далолатномасига кўра қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солинадиган айланмага киритилиши керак.

Бунда, пудратчида тугалланмаган қурилиш харажатлари бўйича ҳисобга киритиладиган қўшилган қиймат солиғининг суммаси бўлиб, ушбу харажатлар солиқ солинадиган айланмага киритилиши чоғида, олинган ҳ

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск