Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Молия вазирлигининг 1-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2001-10-сон "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 08.01.2001 й. Қарори (АВ томонидан 10.01.2001 й. 383-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.01.2001 й.

N 383-5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.01.2001 й.

N 1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

08.01.2001 й.

N 2001-10

ҚАРОРИ



Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар

(ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини

ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2001 йил 20 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг 7-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2000 йил 500-сонли "Ўзбекистон Республикасини 2001 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1997 йил 5 декабрдаги 41 ва 97-105-сонли ҳамда Адлия вазирлигидан 1997 йил 29 декабрида 383-тартиб рақами билан рўйхатдан ўтган "Ишлаб чиқариладиган  ва сотиладиган товарлар  (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.






Қарорга

ИЛОВА



Ишлаб чиқариладиган  ва сотиладиган товарлар (ишлар,

хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва

тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 4.14.-бандга қуйидаги матндаги в) кичик банд киритилсин:

"в) Бюджет ташкилотлари буюртмалари бўйича бюджет маблағлари ҳисобидан четдан келтирилаётган ва буюртмачиларга сотиладиган ускуналар,товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати.

Ушбу меъёр молия органлари томонидан молиялаштирилиш манбаи тасдиқланган тақдирдагина қўлланилади.

Эслатма: Агарда юқорида кўрсатиб ўтилган товарлар бюджет ташкилотлари буюртмалари асосида, бироқ бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмаган ҳолатда четдан келтириладиган бўлса  ёки юқорида кўрсатиб ўтилган товарлар буюртмачи ҳисобланмаган шахсларга сотилса,  қўшилган қиймат солиғи умумий тартибда ҳисобланади, яъни солиққа тортиш объекти жами оборотдан келиб чиқиб ҳисобланади.


2. 6.1.-бандга қуйидаги матндаги 36) кичик банд киритилсин:

"Мактабгача бўлган нодавлат таълим муассасалари рўйхатдан ўтган кундан бошлаб уч йил муддатга, башарти бўшатиб олинаётган маблағларни улар томонидан моддий техник базаларини мустаҳкамлашга, ускуналар, жиҳозлар, дидактик материаллар, болалар ўйинчоқлари ва адабиётларини сотиб олишга сарфлаш шарти билан;


3. 6.3.-бандга қуйидаги матндаги хатбошилари киритилсин:

"Мисол:

Ҳисобот даври учун корхона 200000 сўмлик қўшилган қиймат солиғисиз сотиш оборотига эга бўлиб, шу жумладан солиққа тортиладиган обороти 170000 сўм, солиққа тортилмайдиган (солиқдан озод қилинган) обороти 30000 сўм, яъни жами сотиш оборотлари суммасидаги солиққа тортиладиган оборот суммаси салмоғи 85% ни ташкил этади (170000/200000*100).

Агарда ҳисобот даврида олинган ҳисобварақ-фактуралардаги қўшилган қиймат солиғи суммаси 35000 сўмни ташкил этгудек бўлса, у ҳолда ушбу сумманинг 85 фоизи ҳисобга олинади, яъни 29750 сўми (35000*85/100).

Қолган 5250 сўмлик (35000-29750) тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси ишлаб чиқариш (муомала) харажатларига олиб борилади.


4. 10.2-банднинг г) кичик банди матни қуйидаги матнга ўзгартирилсин:

"г) "Корхоналарнинг устав жамғармаларига улуш сифатида киритилган товарлар (ишлар, хизматлар ва моддий ресурслар)  бўйича, уларни солиққа тортиладиган ва тортилмайдиган оборотлар юзасидан  сотилишидан (ишлатилишидан) ва ёки тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган фаолиятида ишлатилишидан қатъи назар.

Ушбу тартибдан истисно тариқасида, корхоналарнинг устав жамғармаларига улуш сифатида киритилган четдан келтирилган товарлар (ишлар, хизматлар) юзасидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси ушбу товарлар (ишлар, хизматлар) солиққа тортиладиган оборотлар бўйича сотилганда ва ёки ишлатилганда умумий белгиланган тартибларда ҳисобга олинади.


5. 11.5-бандга қуйидаги матндаги хатбоши киритилсин:

"Экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактура бўлиб божхона юк декларацияси ҳисобланади".


6. 12.3-бандга қуйидаги матндаги хатбоши киритилсин:

"Пудратчи қурилиш ташкилотлари қўшилган қиймат солиғини ойига бир марта, тегишли даврда (ойда) ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар тўлайдилар".


“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат кумиталари ва идораларининг меъёрий хужжатлари”, 1-сон 2001 й.



















Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск