Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2002 й. 208-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2002 й.

N 208



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "САВДО ВА УМУМИЙ

ОВҚАТЛАНИШ СОҲАСИДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ФАРМОНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 20 майдаги ПФ-3076-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилаб қўйилсинки, Қорақаллоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари савдо корхоналарининг қаерда жойлашганлигига қараб тасдиқланган базавий ставкалар ва ўзгарувчан коэффициентлардан келиб чиқиб:

чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган даромадидан олинадиган ягона солиқ ставкаларининг;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларининг аниқ миқдорларини белгилайдилар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мамлакатимизда ишлаб чиқарилган истеъмол товарларининг уюшган савдосини таъминлаш учун халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга фирма дўконлари тармоғини ташкил этиш ва кенгайтиришда кўмаклашсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда:

Чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан тўланадиган белгиланган даромадидан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни;

савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи тушум ҳажмлари (товар айланиши ҳажми) сунъий равишда пасайтирилишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини назарда тутган ҳолда Улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари томонидан тўланадиган ялпи тушумдан (товар айланмаси ҳажмидан) ягона солиқни хисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи солиқ тўловчиларнинг солиқ солишнинг белгиланган тартибига риоя этиши ва тўлиқ қамраб олиниши устидан қатъий назоратни таъминласин;

савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўланадиган солиқ тўловларининг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан мониторинг ўрнатсин, бунда савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида ялпи тушум ҳажмининг бюджетга тўловлар тўлиқ тушишига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан мунтазам равишда танлаб текширишлар ўтказилишини назарда тутсин. Аниқланган тафовутларга ялпи тушумни яшириш сифатида қаралсин ва амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилсин;

савдо фаолиятини юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан амалга ошираётган жисмоний шахсларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўймасликка алоҳида эътиборни қаратсин;

ҳар чоракда Молия вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилган мониторинг натижалари тўғрисида ахборот тақдим этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мониторинг натижалари асосида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиқ солишга доир белгиланган базавий ставкалар ва ўзгарувчан коэффициентлар миқдорларини ўзгартириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклиф киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., 6-сон, 31-модда.



























Время: 0.0179
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск