Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 06.12.2010 й. 686-сон "Тошкент шаҳар ҳокимининг 2010 йил 25 январдаги 41-сонли қарори 1 ва 2-иловаларига қисман қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

06.12.2010 й.

N 686

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

2010 ЙИЛ 25 ЯНВАРДАГИ 41-СОНЛИ ҚАРОРИ

1 ВА 2-ИЛОВАЛАРИГА ҚИСМАН ҚЎШИМЧА

ВА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг "Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларини бирлаштириш ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай туманлари ва Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани ҳудудларини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги қарорларини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 213-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг маъмурий чегарасига ўзгартириш киритилганлигини инобатга олиб, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 апрелдаги 126-сонли қарори ва Тошкент шаҳридаги ерларнинг жойланиш зоналарини қайта кўриб чиқиш ва комплекс иқтисодий баҳолаш комиссияси йиғилишининг баёнига асосан,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2010 йил 25 январдаги 41-сонли қарорига асосан тасдиқланган 2010 йил учун бўлган ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегаралари схемаси ва таърифларининг амал қилиш муддати 2011 йилнинг якунига қадар узайтирилсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2010 йил 25 январдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 41-сонли қарори:

- 1-иловасига асосан тасдиқланган Тошкент шаҳрида ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси Ҳамза туманига оид қисми мазкур қарор иловасига мувофиқ алмаштирилсин;

- 2-иловасига асосан тасдиқланган ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг таърифлари Ҳамза туманига оид қисмининг 3-зонасига "Амин Турдиев кўчаси, Товкент ариғи ёқалаб, "Олмос" аҳоли пунктидаги кўча бўйича "Отамозор" қабристони ҳудудидаги мавжуд суғориш тармоғи билан 58-ҳарбий шаҳарчанинг чегараси, Тузел (Ғалабанинг 40-йиллиги) даҳаси, 2 ва 3-мавзе бўлиниши бўйича, Оҳангарон шоҳ кўчаси (Кичик ҳалқа автомобиль йўли), Баратхўжа ариғи бўйлаб, Олмос ва Оқтепа 5-тор (Обидов) кўчалари бўйича чегараланган" сўзлари қўшилсин.


3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Ж. Усмонов ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф.Т. Зияевлар зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                        А.Х. Тўхтаев
















Время: 0.0178
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск