Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 29.01.2003 й. 51-сон "Қатъий солиқ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2003 й.

N 51



ҚАТЪИЙ СОЛИҚ МИҚДОРЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 455-сонли ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2002 йил 27 декабрдаги "Тошкент шаҳрининг 2003 йилги бюджети ҳақида"ги 146/11-2-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:


1.1. 2003 йил учун тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар даромадларидан ундириладиган қатьий солиқ миқдорлари 1-иловага мувофиқ.


1.2. 2003 йил учун юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг даромадларига белгиланган қатьий солиқ миқдорлари 2-иловага мувофиқ.


2. Тошкент шаҳрида чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг белгиланган даромадидан олинадиган яггона солиқни ҳисоблаш учун ставкалар ва белгиланган ягона солиқ ставкасига сотилаўтган товарлар турларига қараб ўзгарувчан коэффицентлар миқдори 2003 йил учун Тошкент шаҳар ҳокимининг 2002 йил 1 июлдаги 360-сонли қарорининг 1- ва 2-иловаларида тасдиқланган миқдорда сақланибқолиши белгилансин.


3. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Б.Ш. Панаев):

Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар бўйича тушумларни мунтазам равишда бюджетга тушириш мақсадида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга солиқлар ва йиғимларни тўлаш муддатлари аниқ белгилаб берилсин.


4. Тошкент шаҳар Ҳокимининг 2002 йил 24 январдаги "Баъзи маҳаллий солиқлар ва йиғинларнинг миқдорини тадиқлаш тўғрисида"ги 34-сонли, 2002 йил 24 июлдаги 417-сонли қарори ва 2002 йил октябрдаги 605-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган қатъий солиқ миқдорлари халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясига тасдиқлаш учун юборилсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                       Р. Шоабдураҳмонов





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2003 йил 29 январдаги

51-сонли қарорига

1-ИЛОВА



2003 йил учун тадбиркорлик фаолиятининг

айрим турлари билан шуғулланувчи юридик

ва жисмоний шахслар даромадларидан

ундириладиган қатъий солиқ

МИҚДОРЛАРИ

т/р

Фаолият турларининг

номлари

Солиқ

тўловчилар

Фаолият турини

характерловчи ўлчов

бирлиги (жисмоний

кўрсаткичлар) *


Энг кам ойлик иш

ҳақи баробарида

бир ой учун қатъий

солиқ миқдори


1.

Қисқа муддатли автотранспорт воситаларини сақлаш


Юридик

шахслар


Эгалланган майдони

(1 кв. метр)


0,05


2.

Болалар автомат ўйинлари


Юридик ва

жимоний

шахслар


Ҳар бир жиҳозланган

жой учун


4

3.

Автомат ўйинлари, шу жумладан ютуқли автомат ўйинлари 

Юридик

шахслар


Ҳар бир жиҳозланган

жой учун


20

Жимоний

шахслар


Ҳар бир жиҳозланган

жой учун


14

4.

Биллиард ўйинлари

Юридик

шахслар


Ҳар бир ўрнатилган

стол учун

20

Жимоний

шахслар


Ҳар бир ўрнатилган

стол учун

14

-----------------------------------

*) Тадбиркор томонидан тақдим қилинган қатъий солиқ ҳисоботларида ҳисобга олинмаган жисмоний кўрсаткичлар аниқланган ҳолда, бу даромад манбаини яшириш деб ҳисобланади.



Тошкент шаҳар

ҳокимининг ўринбосари                 Н.М. Ханов


Тошкент шақар Давлат

солиқ бошқармаси бошлиғи           Б.Ш. Панаев


Тошкент шаҳар Молия

бош бошқармаси бошлиғи              Б.И. Тоҳиров


Тошкент шаҳар Савдо,

хизмат кўрсатиш соҳаси

ва ҳалқ истеъмол моллари

ишлаб чиқариш департаменти

бошлиғи в.б.                                      С.К. Саидахмедов





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2003 йил 29 январдаги

51-сонли қарорига

2-ИЛОВА




2003 йил учун юридик шахс ташкил этмасдан

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи

жисмоний шахсларнинг даромадларига

белгиланган қатъий солиқ

МИҚДОРЛАРИ

т/р

Фаолият тури


Солиқ солинадиган

база

Қатъий солиқ миқдори

(бир ой учун энг кам

иш ҳақи баробарида)


1. БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДАГИ САВДО ФАОЛИЯТИ:



Турғун савдо шахобчалари орқали савдо-сотиқ:


1.1.

Озиқ  овқат маҳсулотлари


1- 10 м2


12

10 м2 дан ортиқ (хар

бир қўшимча м2 учун)


0,24


Ноозиқ  овқат маҳсулотлари

(Мебель ва қурилиш малларидан

ташқари)


1- 10 м2


12

10 м2 дан ортиқ (хар

бир қўшимча м2 учун)


0,4


Мебель


1- 10 м2


12

10 м2 дан ортиқ (хар

бир қўшимча м2 учун)


1,0


Қурилиш моллари


1- 10 м2


12

10 м2 дан ортиқ (хар

бир қўшимча м2 учун)


0,6


Аралаш савдо (озиқ  овқат ва

ноозиқ - овқат товалари билан)


1- 10 м2


12

10 м2 дан ортиқ (хар

бир қўшимча м2 учун)


0,28

1.2.

Турғун савдо жойи ташкил этмасдан давлат ҳокимияти идоралари томонидан махсус ажратилган жойларда чакана савдо билан шуғулланиш:



Озиқ  овқат маҳсулотлари (қишлоқ

хўжалик маҳсулотларидан ташқари)



8,5


Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари *



7


Ноозиқ  овқат маҳсулотлари

(мебель маҳсулотларидан ташқари)



11


Мебель



25


Аралаш савдо (озиқ  овқат ва

ноозиқ - овқат товалари билан)



11

2. МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ



Пойафзал таъмирлаш


5


Сартарошлик хизмат кўрсатиш, маникюр, педикюр, косметика хизматлари


8


Телерадивидео аппаратлари ва телекоммуникация анжомларини ўрнатиш ва таъмирлаш


10


Аҳолига кабел телевидинияси хизмати


12


Соатсозлик


5


Тунукачилик ва темирчилик


6


Компьютер билан боғлиқ ишлар ва хизматлар


10


Мебель таъмирлаш ва дизайн пардаларни ўрнатиш


10


Автомобил кузов қисмларини таъмирлаш


12


Автомобил электр қисмларини таъмирлаш ва қўриқлаш воситаларини ўрнатиш


10


Автомобилни харакатга келтириш қисмларини таъмирлаш


10


Автомобил ғилдирагини таъмирлаш (вулканизация)


6


Автомобилларга ғилоф тайёрлаш ва линолеум ўрнатиш


10


Автомобилларни ювиш, тозалаш ва пардозлаш

8


Мой алмаштириш


6


Видео тасвирга олиш хизмати


12


Фотосуратга олиш, хужжатлардан нусха кўчириш ва салафан қоплаш


7


Ойна қирқиш, ойнага гул солиш ва ўрнатиш 


8


Шахсий уй-жой ва бошқа биноларни қуриш, таъмирлаш


10


Спорт соғломлаштириш ишлари


7


Тиббиёт хизматларини кўрсатиш


7


Халқ истеъмол молларини ижарага бериш (турли либослардан ташқари)


8


Турли кийим-кечак ва либосларни ижарага бериш


12


Бошқа турли маиший хизматлар кўрсатиш


8

3. ЎЗ МАҲСУЛОТИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТАРҚАТИШ



Пойафзал


6


Қурилиш моллари ва мебель


6


Мўйна маҳсулотларидан бош кийим


6


Тикувчилик, тўқувчилик, рассомчилик 


6


Бошқа турдаги маҳсулотлар


6

4. УЙ ШАРОИТИДА ЁКИ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТ ИДОРАЛАРИ

ҚАРОРИГА АСОСИДА МАХСУС АЖРАТИЛГАН ЖОЙЛАРДА

ТАЙЁРЛАБ СОТИШ


Ўриндиқ жойларни ташкил қилмаган ҳолда айрим донали таомлар


6


Нон ва нон маҳсулотлари


5


Миллий шарқ ширинликлар


5


Кондитер ва қандолат маҳсулотлари


5

5. БОШҚА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ (МОЛ-МУЛКНИ ИЖАРАГА БЕРИШ ВА РЕПИТИТОРЛИКДАН ТАШҚАРИ)

8


Репититорлик


6

6. АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ



Беш қрингача бўлган енгил автомобилларда


5


Ўн икки ўрингача бўлган микроавтобусларда


8


Ўттиз ўрингача бўлган автобусларда


11


Қирқ ўрингача бўлган автобусларда


15


Қирқ ўриндан ортиқ бўлган автобусларда


20


Уч тоннагача юк кўтарадиган автомашиналарда


6


Саккиз тоннагача юк кўтарадиган автомашиналарда


12


Саккиз тоннадан ортиқ юк кўтарадиган автомашиналарда


18

-----------------------------------

*) Шахсларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликда етиштирган қорамол, қуён, нутрия, балиқ ва паррандаларни ҳам тирик ҳолатда, ҳам уларни сўйиб маҳсулотларини хом ва қайта ишлаган ҳолда, шунингдек асаларичилик маҳсулотларини ва бундай хўжаликда етиштирилган табиий ёки қайта ишланган деҳқончилик маҳсулотларини (гул етиштириш ва сотишдан ташқари)сотишдан олган даромадлари миқдори бундан мустасно (фуқарода шахсий ёрдамчи хўжалик мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари ёки фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг тасдиқловчи ҳужжати тақдим этилган ҳолда).



-----------------------------------

Изоҳ:

Жисмоний шахс:

- бир нечта тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланса, хар бир фаолияти тури учун алоҳида солиқ тўлайди;

- тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуналар ва бинода, шу жумладан ишончнома бўйича транспортда амалга оширса, яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ижарага берувчи (шу жумладан транспорт воситасининг эгаси) тўғрисида маълумотнома тақдим этиши керак.

- жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган дарамадларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 55-моддасига кўра солиқ солинади.

- жисмоний шахслар тадбиркорлик фаолиятини уюшмалар, иттифоқлар ва ҳоказоларга бирлашиб, ишларни ўз транспортида бажаришга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузиш йўли билан амалга оширган тақдирда, ушбу жисмоний шахслар белгиланган ставкалар бўйича қатъий солиқ тўламайдилар.



Тошкент шаҳар

ҳокимининг ўринбосари                 Н.М. Ханов


Тошкент шақар Давлат

солиқ бошқармаси бошлиғи           Б.Ш. Панаев


Тошкент шаҳар Молия

бош бошқармаси бошлиғи              Б.И. Тоҳиров


Тошкент шаҳар Савдо,

хизмат кўрсатиш соҳаси

ва ҳалқ истеъмол моллари

ишлаб чиқариш департаменти

бошлиғи в.б.                                      С.К. Саидахмедов




















Время: 0.0214
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск