ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 1-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 11-сон, Молия вазирлигининг 94-сон “Бошоқли дон экинлари сомонининг ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 31.12.2014 й. Қарори (АВ томонидан 14.01.2015 й. 1647-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.01.2015 й.

N 1647-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

31.12.2014 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2014 й.

N 11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2014 й.

N 94


ҚАРОРИ



Бошоқли дон экинлари сомонининг ёқиб юборилиши

натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу

ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга

нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомнинг

2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2006 йил 27 ноябрдаги 11-1481, 10/8, 91-сон қарори (рўйхат рақами 1647, 2006 йил 25 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 522-модда) билан тасдиқланган Бошоқли дон экинлари сомонининг ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Бошоқли дон экинлари сомонининг ёқиб юборилиши натижасида ўсимликларга етказиладиган зарарни ундириш миқдорларини ҳисоблаш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

Б. Абдусаматов

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири



Ш. Тешаев

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 19 январь, 2-сон, 24-модда























Время: 0.1973
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск