ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳайвонларни сақлаш /

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2-сон, Ички ишлар вазирлигининг 44-сон “Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 31.12.2014 й. Қарори (АВ томонидан 14.01.2015 й. 2368-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.01.2015 й.

N 2368-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

31.12.2014 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2014 й.

N 44


ҚАРОРИ



Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 29 мартдаги 3, 9-сон қарори (рўйхат рақами 2368, 2012 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 240-модда) билан тасдиқланган Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномалар Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилади.".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Овчилар ва балиқчилар спорт жамиятлари уюшмаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

Б. Абдусаматов

Ички ишлар вазири

А. Ахмедбаев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 19 январь, 2-сон, 25-модда

























Время: 0.1735
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск