ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳайвонларни сақлаш /

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 3-сон, Ички ишлар вазирлигининг 45-сон “Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 31.12.2014 й. Қарори (АВ томонидан 14.01.2015 й. 2373-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.01.2015 й.

N 2373-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

31.12.2014 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2014 й.

N 45


ҚАРОРИ



Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 18 майдаги 5, 18-сон қарори (рўйхат рақами 2373, 2012 йил 21 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 25-сон, 282-модда) билан тасдиқланган Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси



Б. Абдусаматов

Ички ишлар вазири

А. Ахмедбаев

       





Қарорга

ИЛОВА



Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сон "Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ эпизоотик ҳолатларга қарши тадбирларни кучайтириш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғини ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, санитария-гигиена, ветеринария қоидалари ва нормаларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини белгилайди.".


2. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тутқунликда сақлаш - ёввойи ҳайвонларга улар тор (тўсилган) жойда яшайдиган шароитлар яратиш (қафасда, темир панжарали жойда, боғланган ҳолда сақлаш ва ҳоказо) ва уларнинг яшаш жараёни инсонга тўлиқ боғлиқ бўлиши;".


3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Бошқа мамлакатлардан Ўзбекистонга олиб келинган, табиатда тутилган (овланган), зоология дўконларидан, зоопарклардан сотиб олинган, ов ёки балиқ овлашда ва бошқа ҳолларда тутилганлиги учун ҳужжатлар мавжуд бўлса, ёввойи ҳайвонлар қонунчиликка мувофиқ равишда сотиб олинган, деб ҳисобланади.

Белгиланган тартибда берилган ов ва балиқ тутишга рухсатнома, Ўзбекистон ҳудудига ҳайвонларни олиб киришга рухсатнома, касса чеклари, йўл варақалари ва бошқалар ёввойи ҳайвонларнинг қонунга мувофиқ сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши мумкин.".


4. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ёввойи ҳайвонлар Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилган рухсатномалар асосида тутқунликда ёки питомникда сақланиши мумкин.".


5. 8-банддан "ҳаёт фаолияти маҳсулотларини олиш мақсадида" деган сўзлар "тутқунликда ва ярим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 9-10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш бўйича питомниклар, шу жумладан, ярим тутқун шароитда, шунингдек Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг объекти бўлган ҳайвонлар табиатни муҳофаза қилиш органларида давлат ҳисобига олинади. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш бўйича питомникларни рўйхатга олиш гувоҳномаси питомникнинг давлат ҳисобига олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат ҳисобланади.

10. Ёввойи ҳайвонларни тутқунликда ёки питомникда сақлашга рухсатнома берилган шахслар ҳар йили 1 январгача, рухсатнома берган органларга ҳайвонларнинг сони, тур таркиби ва ҳолати тўғрисида ахборот бериши шарт.".


7. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 19 январь, 2-сон, 26-модда




























Время: 0.1595
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск