Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.05.1996 й. 185-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 21 майдаги

185-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний

тарбия ва спорт қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси (Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат сиёсатини шакллантиради ва унинг амалга оширилишини таъминлайди, ўз ваколати доирасида вазирликлар, идоралар, Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ), федерациялар ҳамда мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек барча жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари устидан назорат қилувчи орган функциясини бажаради.


2. Ўзбекистон Давлат спорт қумитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади, шунингдек Қўмита тизимидаги бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ўқув юртлари ва уюшмаларда амалдаги қонун ҳужжатлари тўғри қўлланилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси (Қорақалпоғистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси), вилоят спорт қўмиталари, Тошкент шаҳар спорт қўмитаси, шаҳар-туман спорт қўмиталари, уларга бўйсунувчи республика, илмий, ишлаб чиқариш бирлашмалари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, ўқув юртлари Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг ягона тизимини ташкил этади.


3. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ўзига берилган ҳуқуқлар доирасида жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси соҳасидаги барча масалаларни ҳал этади ҳамда ўз ваколатига кирувчи айрим масалаларнинг ҳал этилишини ўзига қарашли бошқарув органларига, бирлашмалар ва ташкилотларга топшириши мумкин.

Ўзбекистон Давлат спорт қўмитасининг Ўзбекистон Республикасида оммавий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ишларини ривожлантиришга оид фаолияти касаба уюшмалари, ёшлар ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда уюшмалар иштирокида амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси, вилоят спорт қўмиталари, Тошкент шаҳар спорт қўмитаси, шаҳар-туман спорт қўмиталари, ўқув юртлари, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан ўз молиявий муносабатларини шартнома асосида ҳамда ушбу шартномалар бўйича белгиланган миқдорларда тушувчи маблағлар ҳисобига ўрнатади, тегишли жамғармалар тузади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, жорий ва бошқа счётлар очади.


5. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ўзига қарашли ўқув юртлари, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни бюджет маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминлайди, кредитларнинг тақсимловчиси ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ўз тизимида қонун ҳужжатлари кўлланилиши амалиётини умумлаштиради, уни такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда тегишли органларга киритади.


7. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, банкларда тегишли счётларга, шу жумладан валюта счётига эга бўлади.


8. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

республикада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш истиқболларини ишлаб чиқиш, йиллик прогнозларни шакллантириш, аҳолини жисмоний тарбиялашнинг илмий асосланган тизимини амалиётга жорий этиш ва ушбу масалалар бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш;

"Жисмоний тарбия ва спорт" соҳасини илмий-услубий таъминлашнинг устувор йўналишларини аниқлаш, молиявий моддий-техника ва бошқа ресурсларни уларни ривожлантиришга жамлаш;

аҳоли билан жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ишларини ташкил этиш, Ўзбекистон фуқароларининг соғлом, ҳар томонлама камол топган авлодини тарбиялаш, ёшларни меҳнатга ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат қилишга тайёрлаш, саломатликни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, дам олишни ташкил этиш;

ўзига қарашли спорт қўмиталари ва жамоатчилик жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари фаолиятининг турар жой микрорайонлари ва маҳаллаларда жисмоний тарбия-соғломлаштириш оммавий спорт ишларини ривожлантиришга доир асосий йўналишларини белгилаш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш;

халқ ўйинларини, спортнинг миллий турлари бўйича мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш;

ногиронлар билан жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари олиб бориш, хайрия фаолиятида қатнашиш;

спортчиларнинг, спорт фахрийларининг, жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг ижтимоий ҳимояси масалаларини ҳал этиш;

бозор конъюнктурасини ўрганиш, "Жисмоний тарбия ва спорт" соҳасида хўжалик юритишнинг янги шаклларини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;

жисмоний тарбия кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва тақсимлаш;

спорт ўринбосарлари ва халқаро классдаги спортчилар тайёрлаш ишларини ташкил этиш, халқаро ва республика мусобақаларини, улар билан боғлиқ ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш;

аҳолини спорт иншоотлари, анжомлари, асбоб-ускуналари, спорт кийими ва пойабзали билан таъминлаш;

ташқи иқтисодий фаолиятни белгиланган тартибда амалга ошириш ва халқаро спорт алоқаларини ривожлантириш.


9. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, республика вазирликлари ва идоралари билан биргаликда оммавий жисмоний тарбияни устун даражада ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатли прогнозлар, спорт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар ва фирмаларни оқилона жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқишни ташкил этади;

"Жисмоний тарбия ва спорт" тармоғида бошқарувнинг иқтисодий усулларини жорий этиш, бозор муносабатларини ва меҳнатни ташкил этишнинг янги илғор шаклларини ривожлантириш ишларини олиб боради, ўзига қарашли корхоналар ва спорт иншоотлари объектларини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва акциядорлаштириш масалаларини ҳал этади;

оммавий жисмоний тарбия, спортнинг миллий турлари, халқ ўйинларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари лойиҳалари, ногиронлар ўртасидаги спорт ва юқори ютуқлар спортини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари лойиҳаси ишлаб чиқилишини ташкил этади;

спорт ўринбосарлари тайёрлаш ишларини амалга оширади, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, спорт мактаблари тармоқлари, олимпиадага тайёрланиш марказлари ривожланишини ва ихтисослашувини мувофиқлаштиради, уларда ўқув-машқ жараёни ташкил этилишини назорат қилади;

прогнозлаштириш, ҳисоб, ҳисобот, жисмоний тарбия ва спортни ҳамда ўзига қарашли ташкилотларни назорат қилиш ва бошқариш амалиётига ҳисоблаш техникаси ва ташкилий техника воситалари жорий этилишини таъминлайди;

ўзига қарашли бўлинмаларнинг буюртмаларига мувофиқ фондлар ва моддий-техника ресурсларини тақсимлайди, улардан тўғри ва самарали фойдаланиш устидан назоратни ташкил этади;

хорижий инвесторларнинг Давлат спорт қўмитасига қарашли ташкилотлар билан биргаликдаги фаолияти тўғрисида шартномалар ва контрактлар тузиш мақсадида хорижий инвесторларни республикага жалб этиш ишларини ташкил қилади;

хорижий мамлакатлар билан ташқи иқтисодий муносабатларнинг илғор шаклларини ривожлантиради, бошқа мамлакатлар корхоналари ва ташкилотлари билан спорт, илмий, ишлаб чиқариш ва иқтисодий алоқалар ўрнатилишига фаол кўмаклашади, белгиланган тартибда қўшма корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар ташкил этади, шунингдек уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жаҳон спортидаги илмий-техника тараққиёти ютуқлари, хорижий мамлакатларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг илғор тажрибаси умумлаштирилишини, ушбу ютуқларнинг "Жисмоний тарбия ва спорт" соҳасини янада ривожлантириш учун жорий этилишини таъминлайди;

тегишли давлат органлари ва бошқа органларда ўзига қарашли бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг манфаатларини ҳимоя қилади;

корхоналар, фирмалар ва ташкилотларни қонунда белгиланган тартибда ташкил этади, қайта ташкил қилади ва тугатади;

"Жисмоний тарбия ва спорт" соҳасида ташкил этилган ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларга, уларнинг ишлаб чиқариш базаси ривожланишига, моддий-техника ва ахборот таъминоти ташкил этилишига, маслаҳатлар берилишига, кадрларни таиёрлаш ва қайта тайёрлашга кўмаклашади ва ёрдамнинг бошқа турларини кўрсатади;

шартнома мажбуриятлари бажарилишини тавсифлайдиган кўрсаткичлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ўртасидаги бевосита боғлиқликни ўрнатиб марказий аппарат ва ўзига қарашли ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини белгилайди;

олдиндан аниқлаб бўлмайдиган харажатлар ва тадбирлар учун мақсадли жамғармани, тармоқни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек улардан тўғри фойдаланишни таъминлайди;

спорт мусобақаларини ўтказиш қоидаларини, ягона республика спорт классификациясини, дастурий-услубий ҳужжатларни ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Давлат фан ва техника қўмитаси билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий тадқиқотларни шакллантиради ва уларни ривожлантиришни таъминлайди, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этади ва ушбу ишлар амалга оширилишини мувофиқлаштиради;

аҳолининг жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари кўрсатадиган хизматларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, илмий асосланган нормативни ишлаб чиқади, хизматларнинг янги турларини жорий этади;

Ўзбекистон Республикаси терма командаларининг тайёргарлигини амалга оширади ҳамда уларнинг Осиё ва жаҳон чемпионатларида, кубок ва биринчилик ўйинларида, Олимпиада ва Осиё ўйинларида, бошқа халқаро мусобақаларда қатнашишини таъминлайди;

спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси рекордларини тасдиқлайди, Ўзбекистон Республикаси спортчилари томонидан ўрнатилган жаҳон, минтақавий рекордларни тасдиқлаш учун тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда халқаро спорт ташкилотларига тақдим этади;

республика спорт унвонларини беради, республика мусобақалари ғолибларини, жисмоний тарбия ва спорт ходимларини, жисмоний тарбия фаолларини, спорт клубларини, ташкилотлар ва уюшмаларни, жисмоний тарбия жамоаларини спорт медаллари, нишонлар, дипломлар, совринлар, ёрлиқлар билан мукофотлайди;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги улкан ютуқлар учун мукофотлар таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;

аҳолининг, жисмоний тарбия ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг кийим-бош, пойабзал, жиҳозлар ва спорт анжомларига бўлган эҳтиёжини ўрганади, ушбу маҳсулотларнинг, бўйсунишидан қатъи назар, республика корхоналари ва ташкилотларида ишлаб чиқарилишини мувофиқлаштиради, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси тизими корхоналарида ишлаб чиқарилишини ташкил этади;

ташкилотлар ва спортчиларни спорт жиҳозлари, анжомлари, кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш, шунингдек улардан фойдаланиш муддатлари нормативларини тасдиқлайди;

"Ўзбекенгилсаноат", "Маҳаллий саноат", "Ўзбексавдо" билан биргаликда спорт буюмлари ва туристик товарлар ишлаб чиқариш, уларнинг турларини кенгайтириш ва янгилаш, сифатини ошириш масалалари бўйича ягона техника сиёсатини ўтказади, Ўзбекистон Республикаси спорт қўмитасига бириктирилган спорт маҳсулотлари ва асбоб-ускуналарга техник шартларни, шунингдек кенг кўламда ишлаб чиқаришга жорий этиш учун ушбу маҳсулотларнинг намуналари ва эталонларини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Давлат спорт қўмитасининг корхоналари ва спорт иншоотлари қурилишини амалга оширади, "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда жмсмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш учун норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади, шунингдек улардан фойдаланиш нормативларини тасдиқлайди;

спорт лотереяларини ўтказади ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уларни ўтказиш шартларини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Олий таълим вазирликлари билан биргаликда республиканинг жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларига бўлган эҳтиёжини ўрганади, Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси тизимидаги ўқув юртларида уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминлайди, белгиланган тартибда жисмоний тарбия кадрларини тақсимлашни амалга оширади, жисмоний тарбия ва спорт олий ва ўрта билим юртларида махсус фанлар бўйича ўқув дастурларини тасдиқлайди, бу дастурларни педагогика ўқув юртлари, педагогика институтлари ва университетларнинг жисмоний тарбия факультетлари, шунингдек мактабгача тарбия муассасалари, умумтаълим мактаблари ва ҳунар-техника билим юртлари учун келишиб олади;

жисмоний тарбия ва спортни оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилади, белгиланган тартибда газеталар, журналлар, жисмоний тарбия ва спорт масалаларига оид илмий-услубий адабиётлар чиқаради, бундай адабиётлар чиқаришнинг йиллик ва истиқболдаги прогнозларини ишлаб чиқишда қатнашади, ўз матбуот органларига эга бўлади;

белгиланган тартибда халқаро спорт алоқалари режаларини ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини ташкил этади, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва жамоат ташкилотларининг ушбу масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.


10. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ўзига қарашли ташкилотлар ҳолатини ҳар томонлама иқтисодий таҳлил қилишни, уларнинг пул маблағлари ҳамда моддий бойликлари сақланиши устидан назоратни, иқтисод қилиш, тўғри бошқариш ва ҳисобга олиш ҳамда ҳисоботнинг ишончлилиги тартибига риоя қилинишини, бажарилган ишларнинг ҳолатини текширишни таъминлайди.


11. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитасига ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш ва унга юклатилган функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва жамоат ташкилотларидан "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси тасдиқлаган ҳисобот шаклларида назарда тутилган Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ваколатига кирувчи маълумотларни олиш;

Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ваколати доирасида вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва ташкилотларга уларнинг бошқарувига тааллуқли бўлган жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган алоҳида муаммоларни ишлаб чиқишни топшириш;

вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, шунингдек идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва ўқув юртларининг Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича ишларини текшириш ва қўмита ҳайъати мажлисларида мазкур масалалар бўйича уларнинг вакиллари ахборотларини тинглаш;

жисмоний тарбия ва спортга оид долзарб масалаларни ишлаб чиқишда, текширишларда қатнашиш ва маслаҳатлашувлар ўтказиш учун, уларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, шунингдек бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда ўқув юртларининг олимлари ва мутахассисларини жалб этиш;

музокараларда қатнашиш ҳамда республика Ҳукумати топшириғи бўйича давлатлараро жисмоний тарбия-спорт бўйича ҳамкорлик масалаларига оид шартномалар ва битимларни имзолаш, ўзига қарашли ташкилотлар, спорт федерациялари ва Миллий Олимпия қўмитасига хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли муносабатлар асосида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишда кўмаклашиш, хорижга илмий, тренер кадрлар, спортчиларни ўқиш, малака ошириш ва ишлаш учун жўнатиш тўғрисида таклифлар киритиш;

илмий-тадқиқот ишларини молиявий, шу жумладан хорижий валютада таъминлаш манбаларини яратиш, халқаро спорт мусобақалари, Осиё ва Олимпиада ўйинларига республикани олиб чиқиш билан боғлиқ давлат масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш, Олимпиада, Осиё ўйинларида, жаҳон ва Осиё чемпионатларида эгалланган фахрли ўринлар учун мукофотлар тўлаш, шунингдек Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси томонидан илмий ва эксперт ишларини ўтказиш учун жалб этилган мутахассислар, шу жумладан чет эллик мутахассислар меҳнатига белгиланган тартибда ҳақ тўлаш.


12. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси фуқароларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятлари, уларда қўйилган масалаларни тўғри ҳал этишга эришган ҳолда, ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этади, шунингдек аҳоли мактубларида маълум қилинган Давлат спорт қўмитаси тизимидаги бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятидаги қонун бузилишларини, камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўради.


13. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитасини Ўзбекистон Республикаси Президенти тайинлайдиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган Раис бошқаради.

Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси раисининг тавсиясига кўра Ўзбекнстон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар ва вазифасидан озод қилинадилар.

Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси раиси:

Давлат спорт қўмитасига юлатилган вазифаларнинг бажарилиши ҳамда унинг ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради;

қўмита раиси ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тузилмага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритади, штатлар рўйхатини, харажатлар сметасини, Давлат спорт қўмитаси марказий аппарати ходимларини мукофотлаш ҳақидаги низомни, шунингдек унинг таркибий бўлинмалари ҳақидаги низомни тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси раисининг ўринбосарлари ва марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларининг қўмита фаолиятининг алоҳида соҳалари учун, шунингдек ўзига қарашли бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар иши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди.


14. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитасида Давлат спорт қўмитаси раиси (ҳайъат раиси), лавозими бўйича қўмита раисининг ўринбосарлари, қўмита тизимининг, шунингдек вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва жамоат ташкилотларининг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Давлат спорт қўитасининг ҳайъати аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Давлат спорт кўмитаси ўз мажлисларида республикада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларини, юқори органларга киритиладиган норматив ва бошқа муҳим ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек Давлат спорт қўмитаси қарорлари, буйруқлари, йўриқномалари лойиҳаларини, ижрони текшириш, кадрларни танлаш, тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларнинг малакасини ошириш масалаларини кўриб чиқади, вилоят спорт қўмиталари раисларининг, қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари, қўмита тизимидаги бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва ўкув юртлари раҳбарларининг ҳисоботлари ва ахборотларини тинглайди, шунингдек Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ваколатига кирувчи бошқа масалаларни кўриб чиқади.

Давлат спорт қўмитаси ҳайъатининг қарорлари қоида бўйича қўмита қарорлари ва буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.

Қўмита раиси ва ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис ўз қарорини ҳаётга татбиқ этаверади, бунда у мазкур келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилади.

Ҳайъат тармоқ ишининг самарадорлиги ва унинг якуний натижалари учун жавоб беради, қарорлар қабул қилишда умумдавлат манфаатларига амал қилади.


15. Давлат спорт қўмитаси қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, шунингдек ўзига қарашли бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва ўқув юртлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради.

Давлат спорт қўмитаси ўз ваколати доирасида вазирликлар, идоралар, концернлар ва уюшмалар, шунингдек уларнинг идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва ўқув юртларининг бажариши мажбурий бўлган қарорлар, буйруқлар ва йўриқомалар чиқаради.

Давлат спорт қўмитаси зарур ҳолларда бошқа вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда ёки улар билан келишилган ҳолда қарорлар, буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради.


16. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларига оид масалаларни ва таклифларни кўриб чиқиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг тармоқлараро бошқармалари муаммолари бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш учун Давлат спорт қўмитасига зарурат бўлганда таниқли олимлар, юқори малакали мутахассислардан, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва ташкилотлар вакилларидан иборат идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва эксперт гуруҳлари тузилади.


17. Давлат спорт қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси, ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск