Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2010 й. 18-сон "Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.2010 й.

N 18



РЕСПУБЛИКА ДОРИХОНА МУАССАСАЛАРИДА

ДОРИ-ДАРМОНЛАР ВА ТИББИЙ БУЮМЛАР

СОТИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-222-сон Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 16 февралдаги

18-сон қарорига

ИЛОВА



Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар

ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 3-банд қуйидаги мазмунда баён қилинсин:

"3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган ва ёхуд мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори-дармонлар ва тиббий буюмларни сотиш;

дорихона муассасалари томонидан юридик ва жисмоний шахслардан мувофиқлик сертификатлари бўлмаган дори-дармонлар ва тиббий буюмларни қабул қилиб олиш;

қалбакилаштирилган ва рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сотиш тақиқланади".


2. 5-банд қуйидаги мазмунда баён қилинсин:

"5. Дори-дармонларни лицензияларсиз сотиш, шунингдек қалбакилаштирилган ва рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини сотиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар".



Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 6-7-сон, 50-модда







































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск