Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безагига доир Қоидалар (АВ томонидан 18.04.2002 й. 1129-сон билан рўйхатга олинган Соғлиқни сақлаш вазирининг 15.04.2002 й. 177-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 18 апрелда 1129-сон

билан рўйхатга олинган

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2002 йил 15 апрелдаги

177-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган

ва идишга жойланадиган дори воситаларини

ташқи безагига доир

ҚОИДАЛАР


Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилиб, мулкчилик шаклидан қатъи назар дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безашда қўлланилади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур қоидалар мулкчилик шаклидан қатъи назар барча дорихона муассасалари учун тааллуқлидир.


2. Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безашда тегишли ёрлиқлардан фойдаланилади, уларни қўлланилишига қараб қуйидагиларга бўлинади ҳамда тегишли ажратиш рангли ҳошиялар билан фарқланади.

а) "Сиртқи"  тўқ сариқ рангли;

б) "Ичиш учун"  яшил рангли;

в) "Кўз томчиси"  пушти рангли;

г) "Кўз суртмаси"  пушти рангли;

д) "Инъекция учун"  кўк рангли.


3. Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безашда ишлатиладиган ёрлиқларнинг барчасида қуйидаги шартли белги ва ёзувлар бўлиши керак:

а) эмблема (илон ўралган ваза);

б) дорихонанинг номи;

в) дорининг номи;

г) қўллаш усули;

д) Болалардан эҳтиёт қилинг;

е) Салқин ва ёруғлик тушмайдиган жойда сақлансин  деган огоҳлантирувчи ёзувлар;

ж) "Сиртқи" ишлатиладиган суртма дорилар ёрлиғида "Суртма"деган, "Ичиш учун" ишлатиладиган кукун дорилар ёрлиғида "Кукун дори"деган ёзув, "Кўз томчиси" дориси ёрлиғида томчи ва кўзнинг расми, "Кўз суртмаси" дориси ёрлиғида кўзнинг расми, "Инъекция" учун ишлатиладиган дорилар ёрлиғида "Стерилланган" деган ёзув ҳамда игнали шприц расми бўлади.


4. Алоҳида сақлаш шароитини, эҳтиётлик билан ишлатишни талаб қилинадиган дори воситаларига асосий ёрлиқдан ташқари, қўшимча огоҳлантирувчи ёзувлар ёпиштирилади (1-сонли илова). Улар қуйидаги матнда давлат тилида ёзилади ва тегишли ажратиш рангларга бўялади:

а) "қўллашдан олдин чайқатилсин"  асоси оқ рангда, ҳарфлари яшил;

б) "Ёруғлик тушмайдиган жойда сақлансин"  асоси кўк рангда, ҳарфлари оқ;

в) "Салқин жойда сақлансин"  асоси ҳаво рангда, ҳарфлари оқ;

г) "Болалар учун"  асоси яшил рангда, ҳарфлари оқ;

д) "Эҳтиётлик билан!"  асоси оқ рангда, ҳарфлари қизил;

е) "Юрак дориси"  асоси тўқ сариқ рангда, ҳарфлари оқ;

ж) "Оловдан сақланг"  асоси қизил рангда, ҳарфлари оқ.


5. Ёрлиқлар дори воситалари солинадиган идиш ҳажмига ва турига қараб қуйидаги ўлчамларда бўлади:

а) ҳажми 10 мл/дан  100 мл бўлган идишлар учун  63х30 мм;

б) ҳажми 100 мл/дан  200 мл бўлган идишлар учун  90х48 мм;

в ) ҳажми 200 мл/дан катта бўлган идишлар учун  120х65 мм;

г) дориларга ишлатиладиган картон қути, қоғоз пакетлар учун  70х50 мм;

д) ҳажми 10 гр/дан  30 гр бўлган банкалар учун  66х20 мм;

е) ҳажми 30 гр/дан катта бўлган банкалар учун  81х27 мм;


6. Огоҳлантирувчи ёзувлар ёрлиқларининг ўлчами  10х50 мм.


7. Шам дорилар, тиббиёт қаламчалари ва бурун томчиcини ташқи безашда "Сиртқи" ёрлиғи ишлатилади ва дори тури қўлда ёзиб қўйилади.


8. Дорихоналар томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безашда ишлатиладиган ёрлиқларни типография усулида тайёрлатиш ёки тегишли штамплардан фойдаланиш мумкин. Уларнинг матни давлат тилида ёзилади. Штамплардан фойдаланилганда ёрлиқлар умумий қоидаларнинг 2-бандига асосан тегишли ажратиш рангларига бўялади.


9. Ёрлиқда дори воситасининг номи лотин алифбосида, беморнинг исми фамилияси, буюртма рақами, қўллаш усули, тайёрланган санаси, яроқлилик муддати, серияси, таҳлили, баҳоси, тайёрлаган, текширган ва рухсат берган мутахассисларнинг фамилияси давлат тилида қўл билан ёзилади.



II. ДОРИХОНА МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН

ЯККА ТАРТИБДА ТАЙЁРЛАНАДИГАН ДОРИ

ВОСИТАЛАРИНИ ТАШҚИ БЕЗАГИ


10. Якка тартибда тайёрланадиган дори воситаларини ташқи безашда ишлатиладиган ёрлиқларда умумий қоидаларнинг 3-бандида кўрсатилган шартли белгилар ва ёзувлардан ташқари қуйидаги ёзувлар бўлиши керак (2-сонли илова*):

а) ____ -буюртма рақами;

б) бемор (Ф.И.Ш.)_____________;

в) тайёрланган сана _________;

г) баҳоси _______.


11. Ёрлиқларда дори турларини қўллашнинг батафсил усули қуйидагича ифодаланади:

а) сиртқи ва кўз суртмаси дори турлари ёрлиқларида қўллаш усулини қўлда ёзиб қўйиш учун жой қолдирилади;

б) ичишга қўлланиладиган суюқ дорилар учун:

_____ қошиқда, овқатдан _______, ___ маҳал;

в) ичишга қўлланиладиган кукун дорилар учун:

____ ўрамдан, овқатдан _______, ____ маҳал;

г) кўз томчилари учун:

____ кўзга, ______ томчидан ______маҳал;

д) инъекцияга ишлатиладиган дори турлари учун:

яроқлилик муддати_____,серияси_____, таҳлили_____.



III. ДОРИХОНА МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН

ОЛДИНДАН ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙИЛАДИГАН ДОРИ

ВОСИТАЛАРИНИНГ ТАШҚИ БЕЗАГИ


12. Олдиндан тайёрлаб қўйиладиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безашда ишлатиладиган ёрлиқларда умумий қоидаларнинг 3-бандида кўрсатилган шартли белгилар ва ёзувлардан ташқари қуйидаги ёзувлар бўлиши керак (3-сонли илова*):

а) тайёрланган сана _______;

б) яроқлилик муддати _______;

в) серияси ______;

г) таҳлили ______;

д) баҳоси _____.


13. Дориларнинг ёрлиқларига қўйилган серия ва таҳлил рақами, қадоқлаш ва кимёвий таҳлил китобларидаги тегишли тартиб рақамларига мос ҳолда сон билан ёзилади.



VI. ДАВОЛАШ ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИ УЧУН

ДОРИХОНАЛАР ТОМОНИДАН ТАЙЁРЛАНАДИГАН ДОРИ

ВОСИТАЛАРИНИНГ ТАШҚИ БЕЗАГИ


14. Даволаш профилактика муассасалари учун дорихоналар томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситалари ёрлиқларида умумий қоидаларнинг 3-бандида кўрсатилган шартли белгилар ва ёзувлардан ташқари қуйидаги ёзувлар бўлиши керак (4-сонли илова*):

а) ДПМ номи;

б) бўлимнинг номи;

в) тайёрланган сана _________;

г) яроқлилик муддати _______;

д) серияси ______;

е) таҳлили _______;

ж) тайёрлади ________;

з) текширди ________;

и) рухсат берди ________.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Алоҳида сақлаш  шароитини, эҳтиётлик билан ишлатишни

талаб қилинадиган дори воситаларига ёпиштириладиган

огоҳлантирувчи ёзувлар намунаси


Қўллашдан олдин чайқатилсин


Ёруғлик тушмайдиган жойда сақлансин


Салқин жойда сақлансин


Болалар учун


Эҳтиётлик билан !


Юрак дориси


Оловдан сақланг



*) График расмлардан иборат иловалар келтирилмаган

















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск