Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Аҳолига қонун ҳужжатларига мувофиқ бепул тиббий ёрдам кўрсатаётган стационар даволаш муассасалари учун дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш тўғрисида Низом (АВ томонидан 06.07.2005 й. 1487-сон билан рўйхатга олинган 21.06.2005 й. Молия вазирлигининг 56-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 4-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 6 июлда 1487-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги, Соғлиқни

сақлаш вазирлигининг

2005 йил 21 июндаги

56, 4-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Аҳолига қонун ҳужжатларига мувофиқ бепул

тиббий ёрдам кўрсатаётган стационар даволаш

муассасалари учун дори-дармон воситалари ва

тиббиёт буюмларини харид қилиш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги 19-сонли "Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга солиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҚТ, 1-сон, 4-модда) асосан ишлаб чиқилган ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатаётган Ўзбекистон Республикасининг стационар даволаш муассасалари учун дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини давлат бюджети маблағлари ҳисобига сотиб олиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатаётган стационар (даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология) даволаш муассасалари учун давлат бюджети маблағлари хисобига дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиб олиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари, уларнинг шаҳарлар ва туманлардаги бўлинмалари ҳамда тиббиёт-санитария хизматларининг кафолатланган хажми доирасида ахолига бепул тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлайдиган юридик шахс мақомига эга бўлган даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология муассасалари (кейинги ўринларда - буюртмачилар деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


2. Тиббиёт-санитария хизматларининг кафолатланган хажми қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш;

б) соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида ва бир қатор давлат даволаш-профилактика муассасаларида, энг аввало қишлоқ жойларда тиббий хизматлар кўрсатиш;

в) бир қанча юқумли касалликларга қарши аҳолини иммунизация ва вакцинация қилиш;

г) ижтимоий аҳамиятга молик бўлган касалликлар ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликлар(сил, онкологик, психиатрик, наркологик, эндокринологик, инфекцион, таносил касаллиги, ОИТС, махов ва касб касаллигига чалинган беморлар) бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

д) болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш (пуллик касалхоналардан ташқари);

е) чақириқ комиссияларининг йўлланмалари бўйича 15-17 ёшли ўсмирларни ва чақириқ ёшдаги шахсларни (18-27 ёш) тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш;

ж) туғруққа ёрдам бериш хизматлари (пуллик муассасалардан ташқари);

з) давлат даволаш-профилактика муассасаларида имтиёзли тоифага кирувчи мижозларни (ногиронлар, уруш фахрийлари, ғирт етимлар) даволаш.


3. Ўзбекистон Республикаси ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик шахслар аҳолига амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бепул тиббий хизмат кўрсатаётган стационар даволаш муассасалари учун дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари етказиб берувчилари бўлиши мумкин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатаётган даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология муассасаларининг буюртмалари асосида халқаро патентланмаган номлар бўйича дори-дармон воситаларига ҳамда ушбу муассасаларининг ихтисосли формулярларига киритилган фармацевтика маҳсулотларига келгуси йил учун давлат буютмасини тузади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларга давлат буюртмасини кўриб чиқади ҳамда буюртма суммасини келгуси молиявий йил учун Давлат бюджети лойиҳасига киритади.

Навбатдаги молиявий йилга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тасдиқлангандан кейин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун бюджетдан ажратилган маблағлар ҳажмини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига маълум қилади.



II. ДОРИ-ДАРМОН ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЁТ

БУЮМЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШ ВА УЛАРГА

БЎЛГАН ЭҲТИЁЖНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


6. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатиш учун дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиб олишга тайёргарлик кўриш ва сотиб олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиб олиш, шунингдек, уларни давлат эҳтиёжлари учун импорт қилиш, ушбу мақсадлар учун бюджетдан ажратилган ҳажмлардан келиб чиқиб, очиқ тендер савдоларида амалга оширилади.


8. Наркоз учун вакциналар, зардоблар, препаратлар ҳамда наркотик моддаларни харид қилиш ёпиқ тендер савдоларида амалга оширилади.


9. Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини республика ишлаб чиқарувчиларидан харид қилиш, қоидага кўра, даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология муассасалари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга оширилади.

Битта шартнома бўйича қиймати 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиинг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сонли қарорига мувофиқ тендер асосида амалга оширилади.


10. Шифохоналар учун дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари импорти, одатда, чакана дорихоналарда сотиладиган дори препаратлари ўрамларидан фарқ қиладиган ностандарт (ангро) идишларда амалга оширилади.


11. Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига, шунингдек бепул тиббий ёрдам кўрсатиш учун даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология муассасаларининг ихтисосли формулярларига киритилган фармацевтика маҳсулотларига эҳтиёжни аниқлаш, уларни даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология муассасаларида сақлаш, улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.


12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология муассасаларида мазкур Низомнинг ижро этилишини таъминлашни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекциясига юкланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 27-сон, 194-модда.







































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск