Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.1999 й. 19-сон "Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.1999 й.

N 19



ДОРИ-ДАРМОН ВОСИТАЛАРИ

ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИ СОТИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўтказилган текширишлар натижасида дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш ва сотишда кўплаб қонунни бузиш, даволаш муассасаларида кейинчалик қайта сотиш мақсадида камомадга йўл қўйиш ва ўғирлаш, дорихона муассасаларида дори-дармонларга нархларни асоссиз равишда ошириш ҳоллари, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг кўплаб турлари аниқланди.

Салбий кўринишларга барҳам бериш, республика аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш ва дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1999 йил 1 февралдан бошлаб соғлиқни сақлаш даволаш муассасаларида ва чакана дорихона тармоғида дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензияларига эга бўлган корхоналар томонидан импорт бўйича олиб келинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларидан ташқари) нарх белгилашнинг ягона тартиби жорий қилинсин.

Бунда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари етказиб беришда қатнашувчи воситачилар сонидан қатъи назар улгуржи савдо учун 20 фоиздан ортиқ бўлмаган, чакана савдо учун 25 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорлардаги чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда шартномавий нархлар бўйича улгуржи ва чакана савдо тармоғи орқали сотилиши белгилансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатаётган турғун даволаш муассасалари учун дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилиш тўғрисидаги низомни;

аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатаётган турғун даволаш муассасаларига дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилиш билан боғлиқ харажатларни бюджетдан қоплаш тартибини;

дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишда улгуржи ва чакана ташкилотлар томонидан савдо устамаларининг қўлланилиши тартибини;

турғун даволаш муассасаларида бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини бериш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда касалхоналарда даволанаётган шахслар махсус дафтарларга улар учун амалда сарфланган дори-дармон препаратлари учун имзо чекиши тартиби жорий этилсин;

дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилиш юзасидан тендерлар ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Назорат инспекцияси ташкил этилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Унга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилиниши, сотилиши ва даволаш муассасаларини улар билан таъминлаш, шунингдек, уларни сотишда чекланган савдо устамалари қўлланилиши устидан назорат қилиш вазифалари юкланган.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон воситаларини харид қилиш, шунингдек, давлат эҳтиёжлари учун дори-дармон воситаларини импорт қилиш очиқ тендер савдоларида амалга оширилади;

наркоз учун вакциналар, зардоблар, препаратлар ҳамда наркотик моддаларни харид қилиш ёпиқ тендер савдоларида амалга оширилади;

дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини республика ишлаб чиқарувчиларидан харид қилиш, қоидага кўра, даволаш муассасалари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга оширилади.


5. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Республика валюта биржасида ва биржадан ташқари валюта бозорида сотиб олинадиган марказлаштирилган валюта ресурслари ҳисобига импорт бўйича тайёр дори-дармон воситалари, шунингдек, фақат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган асосий дори-дармонлар рўйхатига кирувчи дори-дармонларни ишлаб чиқариш учун хом ашё ва материаллар харид қилиш тартибини белгиласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш соҳасида қонунни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини кучайтириш ҳақидаги таклифни бир ой муддатда белгиланган тартибда киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С. Кароматов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., 1-сон, 4-модда






































Время: 0.0147
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск