Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.1994 й. 404-сон "Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.08.1994 й.

N 404



РЕСПУБЛИКАДА ДОРИ-ДАРМОНЛАР

ВА ТИББИЙ БУЮМЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ

ВА УЛАРНИ ТАҚСИМЛАШНИ ЯХШИЛАШГА ДОИР

КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада дори-дармонлар сотишни тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 14 июлдаги Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда республика ахолисини дори-дармонлар, вакциналар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Республикада дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

чекланган чакана нархларда сотиладиган ва барча дорихона муассасаларида мавжудлиги мажбурий бўлган энг зарур дори-дармонлар рўйхати 2-иловага мувофиқ.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 15 кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳукуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига Дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:

бир хафта муддатда энг зарур дори-дармонлар ва тиббий буюмларнинг чекланган чакана нархларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча дорихона муассасаларига етказсин;

икки ҳафта муддатда ушбу Қарорнинг 2-иловасига киритилган энг зарур дори-дармонлар ва тиббий буюмларни бериш ва уларнинг чекланган чакана нархлари ўртасидаги фаркнинг ўрнини қоплаш учун "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмаси хузуридаги нархларни тартибга солиш жамғармасини тузиш ва ундан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. "Ўзфармсаноат" давлат-акционерлик концерни:

2-иловада қайд этилган дори-дармонлар ва тиббий буюмларни Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг буюртманомаси ҳажмида ишлаб чиқаришни таъминласии;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси ва халқаро "ЭКОСАН" жамғармаси билан биргаликда республикада ўсимликлардан олинадиган маҳаллий дори-дармон хом ашёси асосида ўзимизнинг фармацевтика ишлаб чиқаришимизни Ташқил этиш дастурини ишлаб чиқсин ва 1994 йилнинг 1 октябригача Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алокалар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда 1994 йилнинг 15 сентябригача бўлган муддатда республикага дори-дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналарни импорт бўйича келтириш учун Европа Ҳамжамияти Комиссияси томонидан бериладиган 68 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитнинг расмийлаштирилиши ва кейинчалик тўлдирилишини тугалласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмаси 3-иловага* мувофиқ дорихона муассасаларини 1994 йилнинг иккинчи ярим йиллигида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга оид ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмасининг дори-дармонларнинг сифатини назорат қилиш инспекциясини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги дори-дармонлар сифати бўйича назорат комиссиясига айлантирсин.


8. Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 4-иловага* мувофиқ дори-дармонлар, вакциналар ва тиббий буюмлар сотиб олиш учун "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмасига ва унинг худудий бўлинмаларига марказлаштирилмаган манбалардан Россия рубли суммасига тенг миқдорларда пул маблағлари, шу жумладан, хорижий валюта, шунингдек, моддий ресурслар ажратсинлар.

10. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.Қ. Қорабоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасинииг Раиси                                              И. Каримов



*) 3-4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.





Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 6 августдаги

404-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Республикаиинг барча дорихона муассасаларида

бўлиши мажбурий бўлган, чекланган чакана

нархларда сотиладиган дори-дармонлар

РЎЙХАТИ


1. Аспирин


2. Анальгин


3. Борлисуртки


4. Ҳар хил бинтлар


5. Тиббий пахта


6. Валидол


7. Горчичник


8. Димедрол


9. Дибазол


10. Левомицетин


11. Валериан суюқлиги


12. Нитроглицерин


13. Йод суюқлиги


14. Инъекциялар учун новокаин


15. Папаверин


16. Аммиак эритмаси


17. Кўк дори


18. Сенадексин


19. Эуфиллин


20. Феррамид


















































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск