ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ходимга ва иш берувчига етказилган зарарни қоплаш (моддий жавобгарлик) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2005 й. 60-сон "Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.2005 й.

N 60



ХОДИМЛАРГА УЛАРНИНГ МЕҲНАТ

ВАЗИФАЛАРИНИ БАЖАРИШ БИЛАН

БОҒЛИҚ ҲОЛДА ЖАРОҲАТЛАНИШИ,

КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИГА ЧАЛИНИШИ

ЁКИ САЛОМАТЛИКНИНГ БОШҚА ХИЛ

ШИКАСТЛАНИШИ ТУФАЙЛИ ЕТКАЗИЛГАН

ЗАРАРНИ ТЎЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида" 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, қайта ташкил этилган ёки тугатилган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), фермер ва деҳқон хўжаликларининг ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш бўйича мазкур қарор қабул қилингунгача бўлган қарзлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда тўланади.


3. Вазирликлар, идоралар, мулкчилик ва ишлаб чиқариш шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар мазкур Қоидаларнинг ўз таркибий бўлинмалари ва тузилмаларига етказилишини, шунингдек уларнинг тўғри қўлланишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 11 февралдаги

60-сон қарорига

2-ИЛОВА



I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни иш берувчилар томонидан тўлаш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 1 февралдаги 48-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 2-сон, 7-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2001 йил 1 мартдаги 103-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 13-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 5-6-сон, 35-модда.



















Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск