Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш методикаси (ЎзР ВМ 31.01.2002 й. 42-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 31 январдаги

42-сон қарорига

ИЛОВА



Меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга

жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш

МЕТОДИКАСИ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Методика Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳамда меҳнат ресурслари мавжудлигини ва улар тақсимланишини тавсифловчи меҳнат ресурслари балансини ва унинг кўрсаткичларини тузиш тартибини, шу жумладан:

меҳнат ресурслари сонини;

иқтисодий фаол аҳоли сонини, шу жумладан иш билан таъминланган аҳолини ва унинг иқтисодиёт тармоқлари ва иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишини, ва ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган аҳоли сонини;

иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сонини белгилаб беради.

Методика меҳнат статистикаси соҳасидаги халқаро стандартларга асосланган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олади.

Меҳнат ресурслари балансини тузишда ахборот базаси сифатида Давлат статистика қўмитасининг статистика маълумотларидан ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган иш билан таъминлаш масалалари бўйича ишчи кучини ўрганиб чиқиш натижаларидан фойдаланилади.


2. МАЗКУР МЕТОДИКАДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН

АСОСИЙ АТАМАЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР


Меҳнат ресурслари  меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган иқтисодий фаолликнинг қуйи ва юқори ёш чегараларига кирмайдиган ишлаётган шахслар.


Меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли  ишламаётган I ва II гуруҳ ногиронлари ва ёшига кўра имтиёзли шартларда пенсия олувчи шахслардан ташқари меҳнатга қобилиятли ёшдаги шахслар (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар).


Иш билан таъминланганлар  кўриб чиқилаётган даврда:

а) пул ёки натурада тақдирлаш учун ёлланиш бўйича ҳафтада камида 2 соат мобайнида иш бажарган шахслар, шунингдек ўз фаолияти учун тақдирланиш ёки даромад олиш муддатидан қатъи назар фойда ёки оилавий даромад олиш учун ёлланмаган тарзда иш бажарувчи шахслар;

б) касаллик ёки жароҳат, беморни парвариш қилиш туфайли; ҳар йиллик таътил ёки дам олиш кунлари; ўз иш жойидан ташқарида ўқиш; маъмуриятнинг ташаббуси билан иш ҳақи сақланган ёки сақланмаган ҳолдаги таътил ҳамда бошқа шунга ўхшаш сабабларга кўра ишда вақтинча бўлмаган шахслар;

в) ҳақ тўланмаган ҳолда оилавий корхонада ишларни бажарган шахслар.


Ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган аҳоли  амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ расман ишсиз сифатида рўйхатдан ўтказилган (меҳнат органлари томонидан ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иш билан таъминланиш даври ҳам шу жумлага киради) шахслар, шунингдек ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирувчи машғулотга (ёхуд ҳафтада 2 соатдан кам бўлган ҳақ тўланадиган), меҳнат органлари кўмагида ёки мустақил равишда фаол иш изловчи ва бундай иш таклиф этилса, ишга жойлашишга тайёр бўлган меҳнатга қобилиятли ёшдаги вақтинча иш билан таъминланмаган шахслар.


Иқтисодий фаол аҳоли (ишчи кучи)  меҳнат фаолиятининг даромад келтирувчи ҳар қандай тури билан шуғулланувчи шахслар, шунингдек ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган аҳоли. Иқтисодий фаол аҳоли ҳам фуқаролардан бўлган иқтисодий фаол аҳолини, ҳам Қуролли кучларда хизматни ўтаётган шахсларни қамраб олади.


Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли  ишчи кучи таркибига кирмайдиган меҳнатга қобилиятли:

ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган ўқув юртларининг (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, техникумлар, олий ўқув юртлари, курслар, шунингдек кундузги аспирантура ва докторантуралар ҳам шу жумлага киради) ўқувчилари ва талабалари, тингловчилари ва курсантлари;

ёшига кўра имтиёзли шартларда пенсия олувчи шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек ишлашни хоҳламайдиган III гуруҳ ногиронлари;

агар бундай иш уларга таклиф этиладиган бўлса даромад келтирувчи ишга киришни хоҳламайдиган ёки бундай имконияти бўлмаган рўзғорни юритиш, болаларни парвариш қилиш, касал қариндошларга қараш билан банд бўлган шахслар;

ихтиёрий равишда ишлашни хоҳламайдиган иш билан таъминланмаган шахслар, шунингдек ишлашни хоҳлайдиган, бироқ ишга жойлашиш ёки ўзини мустақил даромад билан таъминлаш учун ҳеч бир ҳаракат қилмайдиган шахслар.


Меҳнат ресурслари баланси  меҳнат ресурслари мавжудлигини ва уларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишини тавсифловчи кўрсаткичлар тизими.

Меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз баланси сифатида тавсифланади.


Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси  меҳнат ресурсларининг амалдаги кўрсаткичлари ва уларнинг ҳисобот даврида (йилда) тақсимланиши, шунингдек ҳисобот йилида ўтказилган ишчи кучини ўрганиб чиқиш натижалари асосида ишлаб чиқилади.


Меҳнат ресурсларининг прогноз баланси  меҳнат ресурслари прогнози маълумотлари ва уларнинг прогноз қилинаётган даврда (қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли даврлар) тақсимланиши бўйича тузилади.

(Меҳнат ресурслари баланси кўрсаткичларини ҳисоблаш схемаси мазкур Методикага 1-иловада берилган).



3. МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИНИНГ

ҲИСОБОТ БАЛАНСИНИ ТУЗИШ


Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси мазкур Методикага 2-иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ шаҳар ва қишлоқ жойларга тақсимлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳар бир йил якунларига кўра тузилади.

Ҳисобот баланси қуйидаги кўрсаткичларни ўз ичига олади:


3.1. Меҳнат ресурслари сони

Мазкур миқдор меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли сони ва меҳнатга қобилиятли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишловчилар сони йиғиндиси сифатида аниқланади:

МР = МҚА + ИЎП,

бунда: МР  меҳнат ресурслари;

МҚА  меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли;

ИЎП  ишлаётган ўсмирлар ва пенсионерлар.

МҚА сони меҳнат ёшидаги аҳоли (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар) сонидан меҳнатга қобилиятли ёшдаги ҳар иккала жинсдаги I ва II гуруҳ ногиронлар сони чиқариб ташланган ҳолда аниқланади:

МҚА = Э(16-60) + Х(16-55)  Ног,

бунда: Э(16-60)  16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар;

Х(16-55)  16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар;

Ног  меҳнатга қобилиятли ёшдаги I ва II гуруҳ ногиронлари (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ҳамда 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар).

Ахборот олиш манбалари:

Э(16-60), Х(16-55) бўйича  аҳолининг жинсий ёш таркиби тўғрисидаги статис-тика маълумотлари;

Ног бўйича  Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнатга қобилиятли ёшдаги ногиронлар сони тўғрисидаги маълумотлари;

ИЎП бўйича  корхоналарнинг ишлаётган 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ва пенсионерлар тўғрисидаги статистика маълумотлари.


3.2. Иқтисодий фаол аҳоли сони

Мазкур миқдор қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ИФ = ИТ + ИМ,

бунда: ИФ  аҳолининг иқтисодий фаол қисми;

ИТ  иш билан таъминланганлар;

ИМ  ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган иш билан таъминланмаган шахслар.


3.2.1. Иш билан таъминланганлар сони

Ҳисобот даврида иш билан таъминланганлар сони қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:

ИТ = ИТр + ИТдҳ + ИТнр,

бунда: ИТр  иқтисодиётнинг расмий секторида ишловчилар, шу жумладан юридик шахсни ташкил этмасдан фаолиятни амалга оширувчи рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлар;

ИТдҳ  деҳқон хўжаликларида ишловчилар;

ИТнр  иқтисодиётнинг норасмий секторида ишловчилар;

Ахборот олиш манбаи:

ИТр бўйича  корхоналар ва ташкилотларнинг меҳнат бўйича статистика ҳисоботлари, солиқ органларининг маълумотлари;

ИТдҳ бўйича  статистика маълумотлари ва иш кучини ўрганиб чиқиш натижалари;

ИТнр бўйича  иш кучини ўрганиб чиқиш маълумотлари.


Иқтисодиётнинг норасмий секторида

иш билан таъминланганлар сонини аниқлаш


Иқтисодиётнинг норасмий секторида ишловчиларга расмий статистикада ҳисобга олинмаган ёлланиб доимий, вақтинчалик, бир марталик ва мавсумий ишларни бажарувчи, шу жумладан ушбу ишларни амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқувчи шахслар; ўз бизнесини юритувчи шахслар; шериклар билан ёлланмаган ҳолда ишловчи шахслар; тақиқланмаган, бироқ рўйхатдан ўтказилмаган фаолиятдан иш ҳақи ёки даромад олувчи шахслар (масалан, мол боқиш ва етиштириш билан шуғулланувчилар, деҳқон бозорлари ва чакана бозорларда харидорлар ва сотувчиларга хизмат кўрсатувчи шахслар, турғун бўлмаган савдо жойларида савдо билан, хусусий киракашлик қилувчи ва фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланувчилар).

Иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан таъминланган шахслар сони Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан махсус ишлаб чиқилган саволнома бўйича ҳар чоракда амалга ошириладиган иш кучини ўрганиб чиқиш асосида аниқланади.

Иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан таъминланган аҳоли сонини аниқлаш учун ишчи кучини танлаб ўрганиб чиқиш маълумотлари асосида:

А) Иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли турлари билан шуғулланувчи шахслар сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўраб чиқилганларнинг умумий сонидаги салмоғи қуйидаги формула бўйича аниқланади:

СЧСi = ССi : СС х 100

бунда: СЧС  иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури (i) билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар салмоғи;

ССi  иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар сони;

СС  меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўралганлар сони, ҳаммаси.

Б) Олинган салмоқ бўйича иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи аҳоли сонининг ҳисоб-китоби қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ИТНРi = МҚА х СЧСi : 100

бунда: ИТНРi  иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури (i) билан шуғулланувчилар сони;

МҚА  меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли сони.

Меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли сони тўғрисида ахборот олиш манбаи  аҳолининг жинсий ва ёши таркиби тўғрисидаги статистика ҳисоботи маълумотлари.

В) Иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан таъминланганларнинг умумий сонини аниқлаш учун фаолиятнинг ҳар бир аниқ тури бўйича ИТНР тўғрисидаги маълумотлар жамланади:

ИТНР = S ИТНРi,

бунда: ИТНР  иқтисодиётнинг норасмий секторида таъминланганлар сони, ҳаммаси.


Иқтисодиёт тармоқлари ва иқтисодий фаолият турлари

бўйича иш билан таъминланган аҳолининг тақсимланиши


Иш билан таъминланган аҳоли мазкур Методикага мувофиқ тармоқлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланади.

Иқтисодиёт тармоқлари ва иқтисодий фаолият турлари амалдаги миллий классификаторларга мувофиқ таснифланади.

Ахборот олиш манбаи: статистика ҳисоботи, ишчи кучини ўрганиб чиқиш маълумотлари.


3.2.2. Ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган шахслар сонини аниқлаш

Ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган шахслар сонига меҳнат органлари томонидан ишсизлик мақоми (ИМБ) берилган; меҳнат органларида иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтказилган (ИИ); меҳнат органларига мурожаат қилмасдан мустақил равишда иш изловчилар (ИИм) киради.

Ахборот олиш манбаи:

ИМБ ва ИИ  меҳнат органларининг ҳисобот маълумотлари. ИИ сонини аниқлаш учун баланс тузиш пайтида меҳнат органларида ҳисобда турган шахслар сонидан шу пайтда расман ишсиз мақоми берилган шахслар сони, шу жумладан меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича жамоат ишларида банд бўлган ва меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича касб-кор тайёргарлигидан ўтаётган, қайта ўқиётган ва малака ошираётган ишсизлик нафақаси олувчи шахслар сони чиқариб ташланади;

ИИм  ишчи кучини ўрганиб чиқиш маълумотлари.

Мустақил равишда иш излаётган шахслар сонини ҳисоблаб чиқиш учун:

а) иш кучини ўрганиб чиқиш натижалари бўйича ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган аҳоли сони аниқланади:

ИМС = (ИББў  ИФБў) : СС х 100,

бунда: ИМС  ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган шахслар салмоғи;

ИББў  ишчи кучини ўрганиб чиқиш натижасида аниқланган иш билан таъминланмаган шахслар сони, ҳаммаси;

ИФБў  ишчи кучини ўрганиб чиқиш натижасида аниқланган иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли;

СС  иш кучини ўрганиб чиқиш давомида сўраб чиқилганлар сони.

Ахборот олиш манбаи  ишчи кучини ўрганиб чиқиш.

б) ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган шахсларнинг умумий сони қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ИМ = МҚА х ИМС : 100,

бунда: ИМ  ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган шахслар сони;

МҚА  меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли сони;

ИМС  ишчи кучини ўрганиб чиқишда ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган шахслар салмоғи.

в) мустақил равишда (меҳнат органларига мурожаат қилмасдан) иш излаётган шахслар сони ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган шахслар сони билан иш изловчи сифатида меҳнат органларида рўйхатдан ўтказилган ва расмий ишсиз мақомига эга бўлган шахслар сони ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади:

ИИм = ИМ  ИИ  ИМБ

бунда: ИИм  мустақил равишда иш излаётганлар;

ИМ  ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган шахслар;

ИИ  меҳнат органларида иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар;

ИМБ  расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар.


3.3. Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли

Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сони қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ИФБ = Ў + ХҚ + ИПН + ИХ,

бунда: ИФБ  иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли;

Ў  16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётганлар (ўқишнинг кундузги шаклида), умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, курслар, олий ўқув юртлари ва бошқа ўқув юртларининг ўқувчилари ва талабалари ҳам шу жумлага киради;

ХҚ  ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган, бола 3 ёшга тўлгунгача уни парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган аёллар, шунингдек бола 2 ёшга тўлгунча уни парвариш қилувчи ишламайдиган оналар;

ИПН  ёшига кўра имтиёзли шартларда пенсия олувчи меҳнатга қобилиятли ёшдаги ишламайдиган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари.

ИХ  ихтиёрий равишда иш билан таъминланмаган, ишлашни истамайдиган ёки ишга кириш имкониятига эга бўлмаган шахслар, шу жумладан III гуруҳ ногиронлари.

Ахборот олиш манбалари:

Ў бўйича  статистика ҳисоботи;

ХҚ бўйича  статистика ҳисоботи, ишчи кучини ўрганиб чиқиш маълумотлари;

ИПН бўйича  статистика ҳисоботи маълумотлари;

ИХ бўйича  ишчи кучини ўрганиб чиқиш маълумотлари.



4. МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИНИНГ

ПРОГНОЗ БАЛАНСИНИ ТУЗИШ


Меҳнат ресурсларининг прогноз баланси ҳисобот баланси кўрсаткичларини, меҳнат ресурслари ўсиши истиқболларини, уларнинг тармоқлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишини, шунингдек ишга жойлаштириладиган аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда тузилади.

Меҳнат ресурслари баланси прогнози меҳнат ресурслари ҳисобот балансини тузиш учун назарда тутилган тартибга мувофиқ прогноз ҳисоб-китоблари маълумотлари бўйича ишлаб чиқилади.

Ишчи кучини ўрганиб чиқиш натижалари бўйича олинган маълумотлардан шунингдек ишга жойлаштириладиган меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли сони ўсишини аниқлашда ҳам фойдаланилади. Бунинг учун меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳолининг прогноз қилинадиган ўсиши ишлашни хоҳламайдиган ёки ишга кириш имконияти бўлмаган шахслар, шунингдек норасмий секторда иш билан таъминланган шахслар сони миқдорига қараб ўзгартирилади (камайтирилади).

Меҳнат ресурсларининг ҳисобот ва прогноз баланслари ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар сони асосида меҳнат ресурсларининг иш билан таъминланганлиги ва ишсизлик даражаси аниқланади, аҳолининг иш билан оқилона таъминланганлигини ва унинг даромадларини оширишни таъминловчи чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.





Методикага 1-илова


Меҳнат ресурслари баланси кўрсаткичларини ҳисоблаш схемаси








Меҳнат ресурслари (1)






























Иҳтисодий фаол аҳоли

(ишчи кучи)


Меҳнатга қобилиятли  ёшдаги иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли (4)




Иш билан таъминланганлар  (2)




Ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар (3)



Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган шахслар


























Иқтисодиётнинг расмий секторида



Иқтисодиётнинг норасмий секторида



Расмий рўйхатга олинган ишсизлар



Ёши бўйича имтиёзли пенсия олаётган шахслар, ногиронлар




















Ёлланиб ишлайдиганлар: доимий, вақтинчалик, мавсумий ишчилар



Доимий, вақтинчалик бир марталик ва мавсумий ишларни бажарувчи шахслар



Меҳнат органларида иш қидираётган  сифатида рўйхатга олинган шахслар












Кўп болали оналар, болани 3 ёшга етгунга қадар парвариш қилиб ишламаётган аёллар




















Ёлланмасдан ишлайдиганлар



Кўмаклашувчи оила аъзолари ва хусусий тадбиркорларга меҳнат муносабатларини расмийлаштирмаган ҳолда кўмаклашувчилар



Иш билан таъминланмаган - мустақил равишда фаол иш қидираётган ва ишга киришишга тайёр бўлган шахслар























Ихтиёрий равишда ишламаётганлар ва  ишлашни хоҳламайдиган бошқа шахслар, шу жумладан уй бекалари

Иш берувчилар, шу жумладан фермер ва деҳқон хўжаликларининг бошлиқлари























Чет элга мустақил равишда ишга борувчилар

























Кооперативлар, шу жумладан ширкатларнинг аъзолари





























Ёлланма ишчиларни жалб этмайдиган мустақил иш билан таъминланганлар: деҳқон бозорларида савдо қилувчилар, патентсиз ва бир марталик йиғимларни тўламасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар ва бошқалар


















Меҳнат ресурсларининг сони (1) статистика маълумотларига кўра ҳисобланади; иш билан таъминланганлар сони (2) - статистика ҳисоботи ва ишчи кучини ўрганиб чиқиш натижалари бўйича; ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар (3) - меҳнат органларининг статистика маълумотлари ва ишчи кучини ўрганиб чиқиш натижалари бўйича; меҳнатга қобилиятли иқтисодий фаол бўлмаган ақоли (4) - статистика маълумотлари ва ишчи кучини ўрганиб чиқиш натижалари бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

Жамоат ташкилотларининг аъзолари


















Мустақил иш билан таъминланганлар: юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлар, деҳқон ва фермер хўжаликларининг аъзолари























Методикага 2-илова


Меҳнат ресурслари баланси

Т/р

Кўрсаткичлар

жами

шаҳарда

қишлоқ

жойларда

1.

Жами меҳнат ресурслари


шу жумладан:





2.

меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли





3.

иқтисодиётда банд бўлган катта ёшдаги

шахслар ва ўсмирлар


II. Меҳнат ресурсларининг тақсимланиши





4.

II.1 Иқтисодий фаол аҳоли





5.

II.1.1. Жами иш билан таъминланганлар


шу жумладан




6.

а) расмий секторда


улардан:




7.

саноатда





8.

қишлоқ ва ўрмон хўжалигида

(деҳқон хўжаликларисиз)





9.

қурилишда





10.

транспорт ва алоқада





11.

савдо, умумий овқатланишда





12.

моддий-техника таъминоти ва сотишда, тайёрловда





13.

уй-жой коммунал хўжалиги ва аҳолига хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турларида





14.

соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминотда





15.

маориф, фан ва илмий хизматлар кўрсатиш, маданият ва санъатда





16.

молия, кредитлаш ва суғурта соҳасида





17.

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида





18.

моддий ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида





19.

деҳқон хўжаликларида





20.

юридик шахс ташкил этмасдан рўйхатга олинган тадбиркорлик фаолиятида





21.

иш билан таъминланган аҳолининг бошқа  тоифалари (дин хизматчилари, ҳарбий хизматчилар)





22.

б) норасмий секторда


улардан:




23.

вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчилар





24.

рўйхатдан ўтмасдан ишлаётган хусусий тадбиркорлар





25.

тадбиркорларга кўмаклашувчилар





26.

II. 1.2. Ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан  таъминланмаган шахслар


улардан:




27.

расмий рўйхатга олинган ишсизлар





28.

меҳнат органларида иш қидираётган сифатида рўйхатга олинганлар





29.

ишсизлар сифатида рўйхатга олинмасдан мустақил равишда иш қидираётганлар





30.

II. Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли


шу жумладан:




31.

ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган шахслар





32.

ёши бўйича  имтиёзли шартларда пенсия олаётган шахслар, ногиронлар





33.

кўп болали оналар, боласи 3 ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиб ишламаётган аёллар





34.

ихтиёрий равишда ишламаётган ва ишлашни хоҳламайдиган бошқа шахслар, шу жумладан уй бекалари
























































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск