ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш Комплекс дастури (ЎзР ВМ 19.07.2011 й. 208-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 19 июлдаги

208-сон қарорига

ИЛОВА



Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган

фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген

тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш

КОМПЛЕКС ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар


Бажариш

муддатлари


Бажарувчилар


I. ЎҚУВ-МЕТОДИК ТАДБИРЛАР

1.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини (белгиланган ўқув соатлари доирасида) ва олий таълим муассасалари талабаларини (бир ўқитувчига талабалар сони нисбатининг белгиланган нормативлари доирасида) ўқитиш дастурига "Ҳаёт хавфсизлиги" ўқув курсини жорий этиш.


2012 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


2.

Синовдан ўтган "Соғлиқ ва ҳаёт хавфсизлиги асослари" ва "Ҳаёт хавфсизлиги асослари" ўқув курсларини нашр этиш ва республиканинг барча умумий ўрта таълим муассасаларини таъминлаш.


2012 йил

сентябрь


Халқ таълими вазирлиги


3.

Фуқаролар йиғини кенгаши ва "Маҳалла посбони" жамоат тузилмалари аъзоларини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) бирламчи авария-қутқариш ишларини ташкил этиш ва амалга оширишга ўқитиш ва тайёрлаш, шунингдек уларни зарур техник воситалар билан таъминлаш.


2011-2012

йиллар

мобайнида


"Маҳалла" жамғармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, фуқаролар йиғинлари кенгаши


4.

"Ҳаёт хавфсизлиги", "Соғлиқ ва ҳаёт хавфсизлиги асослари" ва "Ҳаёт хавфсизлиги асослари" ўқув курсларини ишлаб чиқиш, уларни республика таълим муассасалари педагог кадрлар малакасини ошириш институтларининг ўқув режаларига киритиш.


2012 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги


5.

Замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда "Сейсмология ва сейсмометрия" мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлаш дастурини такомиллаштириш.


2011 йил декабрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


6.

Аҳоли орасида зилзилага чидамли якка тартибдаги уйлар қуриш қоидалари тўғрисида "Зилзилага чидамли уй қуриш" қўлланмасини (2.01.03-96 "Сейсмик туманларда қуриш" қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда) ишлаб чиқиш, нашр этиш ва тарқатиш.


2011-2014

йиллар

мобайнида


"Маҳалла" жамғармаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ЎзР ФА Сейсмология институти, фуқаролар йиғинлари кенгаши


7.

Қуйидагилар учун:

мактабгача ёшдаги болалар учун;

умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун;

олий таълим муассасалари талабалари учун;

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳоли учун зилзила хавфи бўлганда ва юз берганда аҳолининг ҳаракат қилиши бўйича кўргазмали ўқув қўлланмаларини такомиллаштириш ва нашр этиш.


2012 йил

август


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, "Маҳалла" жамғармаси


8.

Зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилиш қоидаларини кўрсатган ҳолда ўқувчиларнинг хавфсизлиги паспорти ва "Мактаб ўқувчисининг шахсий хавфсизлиги" қўлланмасини ўзбек, қорақалпоқ, рус тилларида ва бошқа тилларда (ҳаммаси бўлиб еттита тилда) нашр этиш.


2013 йил

август


Халқ таълими вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


II. ТАШКИЛИЙ-АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР

9.

Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида "Ёш қутқарувчи" кўнгиллилар клубларини ташкил этиш, уларни тегишли равишда тайёрлашни ташкил этиш.


2011-2012

йиллар

мобайнида


"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


10.

"Ёш қутқарувчи" клублари ўртасида уч босқичли мусобақалар (шаҳар, туман, вилоят, республика) ўтказилишини ташкил этиш.


ҳар йили

февраль-

апрель

ойларида


Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

11.

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини "Ҳаёт хавфсизлиги" ўқув курси бўйича малакали ўқитувчилар билан бутлаш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2011 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


12.

Вазирлар Маҳкамасига Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг марказий аппаратларида, шунингдек уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларида "Соғлиқ ва ҳаёт хавфсизлиги асослари", "Ҳаёт хавфсизлиги асослари" ва "Ҳаёт хавфсизлиги" курсларини ўқитишни яхшилашни мувофиқлаштириш ва методик ёрдам бериш мақсадида бир нафардан (ҳаммаси бўлиб 30 нафар) мутахассис лавозимини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи бўйича таклифлар киритиш.


2011 йил

сентябрь


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


13.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллаларида "Зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) аҳолининг ўз вақтида ва мутаносиб ҳаракат қилиши" мавзусида кўргазмали машқ ва тактик-махсус машқларни ташкил этиш ва ўтказиш.


2011-2012

йиллар

мобайнида


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, "Маҳалла" жамғармаси, фуқаролар йиғинлари кенгаши


14.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институти негизида таълим олувчиларда зилзилалар пайтида ўз вақтида ва мутаносиб ҳаракат қилиш кўникмасини ҳосил қилиш мақсадида амалий машғулотлар ўтказиш учун тегишли ёлғондакам ҳолатлар тренажёрлари билан жиҳозланган махсус жой ташкил этиш масаласи бўйича техник-иқтисодий таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2012 йил

январь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги


15.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институтида таълим муассасаларининг раҳбарлари таркибини зилзилалар юз берганда ҳаракат қилишга ўқитиш бўйича амалий машғулотлар ташкил этиш.


2013 йил

январь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


16.

Сейсмик фаолликнинг 8-9 балли зонасида жойлашган йирик аҳоли пунктлари ҳудудларини сейсмик микрорайонлаштириш.

2014 йил июнь

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Молия вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


III. АХБОРОТ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

17.

Ҳар йили зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятлар (табиий ва техноген тусдаги) юзага келишининг хусусиятлари ва сабабларини, шунингдек зилзилалар хавфи туғилганда аҳолининг амалий ҳаракатларини очиб берадиган турли илмий-таълим оммабоп қисқа метражли фильмлар ва видеороликлар яратиш.


2012 - 2015 йиллар мобайнида

Ўзбекистон МТРК, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

18.

Таълим олувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятлар (табиий ва техноген тусдаги), шунингдек зилзилалар юз бериши механизмлари, улар юз берганда аҳолини огоҳлантириш ва унинг тезкорлик билан ҳаракат қилиши чоралари тўғрисида маълумот берувчи маърифий хусусиятга эга бўлган анимацион, мультимедиага оид ва бошқа ўқув материалларини ишлаб чиқиш.


2011-2013

йиллар

мобайнида


Ўзбекистон МТРК, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


19.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси каналларида манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакилларини жалб этган ҳолда "Ҳаёт хавфсизлигининг долзарб масалалари" мавзусида ахборот-таълим берувчи телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар туркумларини, шунингдек "Ҳаёт хавфсизлиги билимдони" викторинасини ташкил этиш.


2011 йил

1 августдан


Ўзбекистон МТРК, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


20.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг веб-сайтида "Фавқулодда вазият: унда қандай ҳаракат қилмоқ керак?" рукнини ташкил этиш, уни зилзилалар оқибатида юз берган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) профилактикага ва аҳолининг ҳаракат қилишига тегишли методик материаллар билан доимий равишда тўлдириб бориш.


2011 йил

октябрь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


21.

Зилзилаларнинг салбий оқибатларини камайтириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг мавжуд ахборот-таълим берувчи интернет-порталларини қўллаб-қувватлаш ва янгиларини ташкил этиш. Таълим муассасаларининг маҳаллий тармоқларида "Соғлиқ ва ҳаёт фаолияти асослари", "Ҳаёт хавфсизлиги асослари" ва "Ҳаёт хавфсизлиги" ўқув курслари бўйича электрон ўқув-методик қўлланмалар ташкил этиш.


2011 йил

октябрь


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


22.

Республика газета ва журналларида "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беради", "Фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш", "Ҳаёт хавфсизлиги" ва шу каби рукнлар ташкил этиш.


2011 йил

1 октябрдан


Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


23.

"Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида" ва "Фуқаро муҳофазаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига мувофиқ турли хусусиятга эга бўлган йирик фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолларда аҳолини радио ва телевидение воситасида хабардор қилиш бўйича мавжуд матнларга тузатиш киритиш.


2011 йил

август


Ўзбекистон МТРК,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


24.

Бўлиши мумкин бўлган табиий офатлар ва ҳалокатлар хавфи тўғрисида аҳолини ўз вақтида ва тўлиқ хабардор қилиш мақсадида ишлаб турган объектлар бўйича, маҳаллий ва ҳудудий хабар бериш тизимларини такомиллаштириш ва янги, замонавийларини қуриш.


2014 йил

январь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 29-сон, 304-модда
































Время: 0.0096
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск