язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Инсонпарварлик ва техник ёрдам/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.1995 й. 193-сон "Сахалин аҳолисига ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.1995 й.

N 193


САХАЛИН АҲОЛИСИГА ЁРДАМ

КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА



1995 йил 27 майда Сахалин оролида рўй берган табиий офат вайрон қилувчи кучга эга бўлган зилзила муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сахалиннинг зилзиладан зарар кўрган аҳолисига беғараз моддий ёрдам кўрсатиш учун Республика валюта фонди маблағлари ҳисобидан 100 минг АҚШ доллари ажратсин.


2. Ўзбекис:тои Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кўрсатиб ўтилган суммани Республика валюта фондининг 79470404-сон "Халқ хўжалиги бўйича бошқа харажатлар" счётидан Россия Федерацияси Ташқи савдо банкидаги 07604001-сон "Сахалинга мурувват ёрдами махсус счёти"га ўтказсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов