Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (кўчирмалар) (АВ томонидан 27.05.1999 й. 736-сон билан рўйхатга олинган Ер ресурслари давлат қўмитаси ВМ ҳузуридаги геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси томонидан 30.03.1999 й. тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.05.1999 й.

N 736




ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ

КАДАСТРИ БОШ БОШҚАРМАСИ

30.03.1999 й.



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикасида ер участкаларига

бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан

ўтказиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


(Кўчирмалар)


1. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР


1.1. Ер ва ер ости участкалари, кўп йиллик дов-дарахтлар, шунингдек, бинолар ва иншоотлар кўчмас мулкка киради (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 83-моддаси).


1.2. Ер участкаси - ҳудуд (ер усти)нинг чегаралари белгилаб қўйилган, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттирилган бошқа тавсифларга эга бўлган қисмидир.


1.3. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг давлат регистри (реестри) - ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимининг ҳужжати, ушбу ҳужжат кўчмас мулкка бўлган ҳуқуққа тааллуқли юридик тусдаги маълумотларни, шунингдек, ер участкаларининг тавсифини ва бошқа маълумотларни ўз ичига олади. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат регистри туман (шаҳар) ер-кадастр дафтарининг бир қисмидир.


1.4. Ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат - доимий эгалик қилиш, фойдаланиш ёки умрбод қолдирилган меросга  эгалик қилиш учун ер участкасини бериш тўғрисида ёзма шаклда тузилган давлат далолатномаси, ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқи учун гувоҳнома (давлат ордери), олди-сотди шартномаси, айирбошлаш, совға қилиш, васият ҳақидаги ҳужжат, ижара, сервитут шартномаси, суд қарори ёки мушкуллаштириш тўғрисидаги ҳужжат ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи бошқа ҳужжат.


1.5. Кадастр рақами - мулк қилиб сотиб олинган ёки юридик ёхуд жисмоний шахсга эгалик қилиш, фойдаланиш учун ёки ижарага топширилган ер участкасига берилган идентификация рақами, у ер участкаси бир бутун сифатида мавжуд бўлиб турган вақтга ер участкасида сақланади.


1.6. Ер участкасига доир операция - унинг воситасида ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланадиган, ўзгартириладиган, бошқага бериладиган, чекланадиган ва тўхтатиладиган русум-қоида. Ер участкаларига доир операциялар Фуқаролик кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши керак.


1.7. Сервитут -

...
Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск