язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер қонунчилиги/ Умумий қоидалар/ Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.08.2014 й. 235-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 18 августдаги

235-сон қарорига

ИЛОВА


Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив

қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.

Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қиймати ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқиш учун ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларда аниқланади.

Ушбу Низомнинг амал қилиши деҳқон хўжаликлари, боғдорчилик-узумчилик ва полизчилик ширкатларининг қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлашга жорий этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тупроқ бонитировкаси - қишлоқ хўжалиги экинларининг ўртача агротехника даражасида тупроқнинг сифатини ва табиий ишлаб чиқариш унумдорлигини 100 баллик шкала бўйича қиёсий баҳолаш;


қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сифати - тупроғининг унумдорлиги (бонитет бали), табиий ем-хашак экин майдонларининг (яйлов турлари) сифати ҳолати бўйича қишлоқ хўжалиги экин майдонлари хусусиятининг интеграл ифодаси;


озуқа бирлиги - ем-хашак экин майдонлари ёки озуқа экинларининг ўз тўйимлилиги жиҳатидан 1 кг сули донига тенг келадиган унумдорлигининг ўлчов бирлиги;


қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қиймати - норматив кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда аниқланган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари қиймати;


суғориладиган минтақа - зарур ирригация-мелиорация инфратузилмаси билан таъминланган, ерларнинг барча тоифаларини қамраб олувчи ҳудуд;


асосий қишлоқ хўжалиги экинлари - маъмурий минтақада кичик майдонларни эгаллаган қишлоқ хўжалиги экинлари (пахта, буғдой, шоли, савзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка, кўп йиллик мевали дарахтлар, ем-хашакбоп илдизмевали ўсимликлар, бир йиллик ўтлар, беда, маккажўхори, тамаки);


қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари - қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш натижасида олинадиган маҳсулот (пахта, буғдой, шоли, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка, мевалар, узум, тамаки);


капиталлашув фоизи - ерлардан иқтисодий-хўжалик мақсадларида фойдаланиш орқали олинган фойдани норматив қийматга айлантириш учун фойдаланиладиган кўрсаткич;


қишлоқ хўжалиги экин майдонлари - мунтазам равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида ёки чорва учун табиий ем-хашак манбаи сифатида фойдаланиладиган ерлар, уларнинг таркибига суғориладиган ва суғорилмайдиган ҳайдов ерлар, кўп йиллик дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевазорлар, резаворзорлар ва бошқа мевали дарахтлар), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар киради;


қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси - қишлоқ хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи юридик шахс;


ўртача бонитет бали - тупроқ турлича бонитет балларига эга бўлган ҳолларда норматив қийматни аниқлаш объектининг, уларнинг ҳар бирининг майдони ҳисобга олинган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари билан банд бўлган ҳудудга нисбатан ҳисоблаб чиқиладиган кўрсаткич;


норматив қийматни аниқлаш даври - Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди қамраб олинган ҳолда ягона кўрсаткичлар бўйича ерларни баҳолаш ишлари ўтказиладиган давр.


3. Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматига (кейинги ўринларда норматив қиймат деб аталади) ер билан бевосита боғлиқ бўлган объектлар (суғориш ва коллектор-дренаж тармоғи, йўллар) қиймати киритилмайди.


4. Норматив қийматни аниқлаш норматив кўрсаткичларни, ер кадастри ва статистик ҳисобга олиш маълумотларини ҳисобга олган ҳолда фойдани капиталлаштириш асосидаги даромадли ёндашувдан фойдаланиб бажарилади. Норматив қийматни аниқлаш натижалари давлат ер кадастрига киритилади.


5. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги экин майдонлари норматив қийматни аниқлаш объекти ҳисобланади.


6. Норматив қиймат миқдорини аниқлаш ушбу Низом билан тартибга солинадиган ишларнинг предмети ҳисобланади.


7. Норматив қийматни аниқлаш даври ҳар йили ўтказилади. Норматив қийматни аниқлаш даврлари оралиғида норматив қийматни аниқлаш бўйича ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.


8. Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш ва ягона ер солиғини ҳисоблаш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



II. НОРМАТИВ ҚИЙМАТНИ АНИҚЛАШ


1-§. Норматив қийматни аниқлашнинг умумий масалалари


9. Норматив қийматни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институти "Ўздаверлойиҳа" томонидан амалга оширилади.


10. Норматив қиймат ишлаб чиқариш ресурси сифатида қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сифатини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.


11. 1 га қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:

тупроқнинг сифатини ва табиий ем-хашак экин майдонлари (пичанзорлар ва яйловлар)ни баҳолаш кўрсаткичлари;

асосий қишлоқ хўжалиги экинлари ва кўп йиллик дарахтлар тузилмаси;

қишлоқ хўжалиги экинлари, кўп йиллик дарахтлар ва ем-хашакбоп экин майдонларининг норматив ҳосилдорлиги;

қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив унумдорлиги;

қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий турлари бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ҳисоблаб чиқилган фойда олиши;

деҳқон бозорларида сотиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларининг ўртача йиллик нархлари ҳамда пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг ўртача харид нархлари;

фойданинг капиталлашуви фоизи.


12. Норматив қийматни аниқлашда қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг индивидуал рента ҳосил қилувчи омиллари - қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг интенсивлиги, тупроқнинг сифати, экин майдонлари тузилмаси ва суғориш учун сув чиқариш усули (оқар сув ёки машина усули) ҳисобга олинади.



2-§. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг

норматив қийматини ҳисоблаб чиқиш


13. Асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив ҳосилдорлиги тупроқлар ўртача бонитет бали билан қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар ва токзорларнинг тупроқ бонитетининг бир бонитет балига мос норматив ҳосилдорликнинг йиғиндиси сифатида ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.


14. 1 га майдондаги асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив унумдорлиги тегишли маъмурий минтақадаги норматив қийматни аниқлаш давридан олдин юзага келган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишнинг ўртача йиллик нархларига боғлиқ равишда қиймат ифодасида қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Нпск = Ну х Црк, бунда:


Нпск - 1 га қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив унумдорлиги, минг сўм;

Ну - қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив ҳосилдорлиги, ц/га;

Црк - деҳқон бозорларида сотиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тегишли турига ўртача йиллик нарх, минг сўм/ц, пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг харид нархи минг сўм/ц;

Озуқа экинларининг норматив унумдорлиги ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ уларнинг ҳосилдорлигини буғдой эквивалент ҳосилдорлигига айлантириш ёрдамида ҳисоблаб чиқилади.


15. Суғориладиган 1 га ҳайдов ердан олинадиган ҳисоблаб чиқилган фойдани аниқлашда ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлашнинг шу йилдан олдинги йилда шаклланган экин майдонлари тузилмаси қўлланилади.

Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича олдинги йил учун қишлоқ хўжалиги экин майдонлари тўғрисидаги маълумотлар давлат статистика маълумотлари асосида аниқланади. Маълумотлар статистика органлари томонидан "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига ҳар йили 1 апрелгача тақдим этилади.

Ўтган йилдаги экин майдонлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг минтақавий бўлинмалари томонидан тақдим этилган маълумотлари бўйича жорий йилда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режасига мувофиқ экин майдонлари тузилмаси қўлланилади.

16. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари бўйича фойданинг ҳисоблаб чиқилган миқдори қишлоқ хўжалиги экин майдонлари сифатидан келиб чиқиб фоизларда маҳсулот қийматига ва туман бўйича ўртача тупроқларнинг ҳар бир класси бўйича маҳсулотларни етиштиришга ўртача харажатларга боғлиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан ҳисоблаб чиқилади.

Тупроқларнинг алоҳида паст унумдорли класслари бўйича салбий қийматларда фоизларда фойданинг ҳисоблаб чиқилган миқдори олинган тақдирда салбий қийматли ернинг қийматини истисно қилиш учун 0,01 фойда фоизи қўлланилади.

Маҳсулот қиймати тўғрисидаги ўртача маълумотлар ва бирор-бир ўсимлик бўйича қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ўртача харажатлар мавжуд бўлмаган тақдирда бошоқли дон экинлари бўйича ҳисоблаб чиқилган маълумотлар қўлланилади.


17. Сифати турлича бўлган ерлар бўйича 1 га суғориладиган ҳайдов ердан олинадиган фойданинг ҳисоблаб чиқилган миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Нпск1 х Пк1

х Рн1 + … +

Нпскн х Пкн

х Рнн


Рпр =

100

100

, бунда:

Пк1 +… + Пкн

Рпр - 1 га суғориладиган ҳайдов ердан олинадиган ҳисоблаб чиқиладиган фойда, минг сўм;

Нпск1-Нпскн - қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив унумдорлиги, минг сўм/га;

Пк1-Пкн - экин майдонлари, га;

Рн1-Рнн - тупроқ сифати турлича бўлган ерларда турли хил экинлардан олинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши фойдасининг ҳисоблаб чиқилган миқдори, фоизларда.


18. 1 га суғориладиган ҳайдов ернинг норматив қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:

  

Сн =

Рпр х К1 х К2 х К3

х 100, бунда:

П

    

Сн - суғориладиган ҳайдов ернинг норматив қиймати, минг сўм/га;

Рпр - суғориладиган ҳайдов ердан олинадиган ҳисоблаб чиқилган фойда, минг сўм/га;

П - ҳисоблаб чиқиладиган фойданинг капиталлашуви фоизи;

К1 - хўжалик юритиш ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши интенсивлиги даражаси ҳисобга олинадиган минтақавий коэффициент;

К2 - суғориш учун сув чиқариш усули ҳисобга олинадиган коэффициент;

К3 - ҳосилнинг нобуд бўлиш фоизи ҳисобга олинадиган коэффициент.


19. Ҳисоблаб чиқилган фойданинг капиталлашуви фоизи 5% миқдорида қабул қилинади.


20. Хўжалик юритиш даражаси ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши интенсивлигини ҳисобга оладиган минтақавий коэффициент ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ қабул қилинади.


21. Товар ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан суғориш учун хўжалик ички суғориш тизимига сув чиқариш усули (оқар сув ёки машина усули) ҳисобга олинган коэффициент республика бўйича ягона ифодада барча суғориш майдонлари бўйича оқар сув билан суғориш улушига боғлиқ тарзда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ қабул қилинади.


22. Кимёвий моддаларни қўллаш тақиқланган муҳофаза минтақаларида қишлоқ ҳўжалиги экин майдонлари жойлаштирилган тақдирда ҳосил нобуд бўлиши ва тегишли равишда қимматлилик йўқотилишини ҳисобга оладиган коэффициент ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ белгиланган тартибда мажбуриятлар билан чекланган ер участкасидаги қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг бонитет бали ва улушига қараб республика бўйича ягона ифодада қабул қилинади.


23. 1 га боғлар ва токзорларнинг норматив қиймати мазкур Низомнинг 13, 14, 16 - 22-бандларида назарда тутилган тартибда суғориладиган ҳайдов ерларнинг норматив қийматига ўхшаш тартибда аниқланади.

24. 1 га суғориладиган бўз ерларнинг норматив қиймати 0,1 коэффициенти қўлланилган ҳолда суғориладиган ҳайдов ерларнинг қиймати бўйича аниқланади.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида суғориладиган ҳайдов ери бўлмаган тақдирда, суғориладиган бўз ерларнинг норматив қиймати туман (шаҳар) суғориладиган ҳайдов ерлари ўртача асосий экин майдонлари тузилмасидан фойдаланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.


25. Мевазорлар, тутзорлар ва бошқа суғориладиган кўп йиллик дарахтлар экилган ерларнинг норматив қиймати ушбу хўжаликнинг суғориладиган ҳайдов ерлари норматив қиймати бўйича, 0,4 коэффициентини қўллаш билан қабул қилинади.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида суғриладиган ҳайдов ери бўлмаган ҳолларда бундай ерларнинг норматив қиймати туман (шаҳар) суғориладиган ҳайдов ерлари бўйича асосий экин майдонлари тузилмасидан фойдаланган ҳолда шартли равишда ҳисоблаб чиқилади.


26. Иссиқхоналар бўйича 1 га ернинг норматив қиймати суғориладиган ҳайдов ерлар қийматига ўхшаш тартибда туман, шаҳар бўйича ўртача кўрсаткич асосида 2,2 коэффициентини қўллаш билан аниқланади.



3-§. Қишлоқ хўжалиги лалми экин майдонларининг

норматив қийматини ҳисоблаб чиқиш


27. 1 га лалми ҳайдов ернинг норматив ҳосилдорлиги, норматив унумдорлиги, ҳисоблаб чиқилган миқдори ва норматив қиймати ушбу Низомнинг 13 - 20 ва 22-бандларига мувофиқ аниқланади. Бунда хўжалик ички суғориш тизимига сув чиқариш усулини ҳисобга олинган ҳолда коэффициент норматив қийматни аниқлашда қўлланилмайди.


28. Кўп йиллик лалми дарахтлар лалми ҳайдов ер сифатида, лалми бўз ерлар эса лалми ҳайдов ерлари сифатида 0,1 коэффициентини қўллаган ҳолда баҳоланади.

Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчисида лалми ҳайдов ерлар бўлмаган ҳолларда, унинг норматив қиймати шартли равишда туман, шаҳар лалми ҳайдов ерлари бўйича ўртача экин майдонлари тузилмасидан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.



4-§. Табиий ем-хашакбоп экин майдонларининг

норматив қийматини ҳисоблаб чиқиш


29. Табиий ем-хашакбоп экин майдонлари (пичанзорлар ва яйловлар)нинг норматив қиймати яйловларнинг типларидан ва озуқа бирлигида ифодаланган ҳосилдорликдан келиб чиқиб, ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ уларни буғдойнинг эквиваленти ҳосилдорлигига тегишли равишда қайта ҳисоблаб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.


30. Маъмурий туманда озуқа экин майдонларининг ўртача ҳосилдорлиги тегишли баландлик минтақасидаги яйловларнинг ҳосилдорлиги ва ҳар бир типининг майдони ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.


31. 1 га озуқа экин майдонларининг норматив маҳсулдорлиги буғдой ҳажмига қайта ҳисоблаб чиқилган озуқа бирликларидаги ўртача ҳосилдорлиги ва норматив қийматини аниқлаш давридан олдинги йилдаги ўртача харид нархининг ҳосиласи сифатида аниқланади.


32. 1 га озуқа экин майдонларининг норматив қиймати ушбу Низомнинг 17 - 20-бандларига мувофиқ ҳайдов ерга ўхшаш тарзда аниқланади, бунда озуқа экин майдонларининг унумдорлиги улар билан боғлиқ бўлган баландлик минтақаларида жойлашганлигига қараб фойданинг ҳисоблаб чиқилган миқдори қуйидаги миқдорларда қабул қилинади:

чўл минтақасида - 3,2 фоиз;

тоғолди минтақасида - 4,1 фоиз;

тоғ минтақасида - 7,0 фоиз.


33. Яйловларнинг суғориладиган минтақаларга туташган участкалари суғориладиган ҳайдов ерга мос тарзда 0,01 коэффициентини қўллаган ҳолда баҳоланади. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида суғориладиган ҳайдов ерлар бўлмаган тақдирда, бундай ерларнинг норматив қиймати шартли равишда туманнинг суғориладиган минтақаси бўйича асосий экин майдонларининг тузилмаси қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.



5-§. Балиқчилик ҳовузлари, иморатлар, иншоотлар

ва хонадонлар билан банд бўлган ерларнинг

норматив қийматини аниқлаш


34. Балиқчилик ҳовузлари, иморатлар, иншоотлар ва хонадонлар билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати фақат белгиланган мезонларга мувофиқ ягона ер солиғининг тўловчилари ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўйича аниқланади. Бунда иморатлар, иншоотлар ва хонадонлар деганда уларнинг фаолият кўрсатиши ва хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган иморатлар, иншоотлар, омборлар, дала шийпонлари, бостирмалар, хонадонлар ва майдонлар тушунилади.

Балиқчилик ҳовузлари билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати туман бўйича суғориладиган ҳайдов ерларнинг ўртача норматив қиймати бўйича аниқланади.

Иморатлар, иншоотлар ва хонадонлар билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати жойлашган минтақаси ва ихтисослашувига қараб асосий қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қиймати бўйича 2 коэффициентини қўллаган ҳолда аниқланади.

Хўжаликларнинг ихтисослашуви ҳисобга олинган ҳолда асосий қишлоқ хўжалиги экин майдонлари деганда:

суғориладиган ерлардаги пахтачилик-ғаллачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, шоличилик, тамакичилик ва чорвачилик хўжаликлари учун - суғориладиган ҳайдов ерлар (суғориладиган минтақа);

суғориладиган ерлардаги боғдорчилик-узумчилик хўжаликлари учун - суғориладиган боғлар, боғлар бўлмаса - токзорлар ёки бошқа кўп йиллик дарахтлар билан банд бўлган ерлар (суғориладиган минтақа);

лалми ерлардаги боғдорчилик-узумчилик хўжаликлари учун - лалми боғлар, боғлар бўлмаса - токзорлар ёки бошқа кўп йиллик дарахтлар билан банд бўлган ерлар (лалми-яйлов минтақа);

яйловлардаги қоракўлчилик ва чорвачилик хўжаликлари учун - яйловлар (лалми-яйлов минтақа);

лалми ерлардаги ғаллачилик ва чорвачилик хўжаликлари учун - лалми ҳайдов ерлар (лалми-яйлов минтақа) тушунилади.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари бўлмаган тақдирда, иморатлар, иншоотлар ва хонадонлар билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати (суғориладиган ёки лалмикор-ҳайдов) асосий қишлоқ хўжалиги экин майдонлари жойлашган минтақада ўртача туман норматив қиймати бўйича 2 коэффициенти қўлланган ҳолда аниқланади.



III. НОРМАТИВ ҚИЙМАТНИ АНИҚЛАШ ИЗЧИЛЛИГИ


1-§. Норматив қийматни аниқлаш изчиллигининг умумий масалалари


35. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги экин майдонлари норматив қийматни ҳисоблаб чиқишнинг бевосита бирламчи объектлари ҳисобланади. Норматив қийматни аниқлаш объектлари деганда юридик шахснинг ер участкаси чегараларидаги қишлоқ хўжалиги экин майдонлари тушунилади.


36. Норматив қийматни аниқлаш объектлари алоҳида массивлар чегараларида гуруҳларга бўлинади, улар бўйича картография материаллари нашр этилади ҳамда уларда тупроққа оид ва геоботаник тадқиқотлар натижалари акс эттирилади.

Норматив қийматни аниқлаш бирламчи объектларининг дастлабки ер-ҳисобга олиш ва натижали ер-баҳолаш ахборотлари маъмурий минтақалар бўйича умумлаштирилади.


37. Норматив қийматни аниқлашга алоқадор барча ҳисоб-китоблар технологик схема бўйича ушбу Низомнинг 8-иловасига мувофиқ бажарилади.



2-§. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб

чиқарувчиларининг рўйхатини тузиш


38. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг рўйхати ва маъмурий туман (шаҳар) бўйича қишлоқ хўжалиги экин майдонлари тўғрисидаги маълумотлар норматив қийматни аниқлаш даври ўтказиладиган йилнинг 1 январь ҳолатига ер фонди маълумотлари бўйича қабул қилинади.

Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича унинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (уни белгиловчи органлар томонидан тақдим этилади), қишлоқ хўжалик экин майдонлари тафсилотлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси ерининг кадастр рақами, умумий майдони ва бошқалари кўрсатилади, суғориладиган ва суғорилмайдиган экин майдонлари алоҳида ажратиб кўрсатилади. Бунда кўп йиллик дарахтлар майдонлари уларнинг турлари (боғлар, токзорлар ва бошқа дарахтлар) бўйича келтирилади.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг географик жойлашуви йирик масштабли чизмаларда акс эттирилади.


39. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари рўйхати, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва уларни ҳудудий жойлаштириш схемаси ташкилот - ер ресурслари ва давлат кадастри бўйича ушбу туман (шаҳар) бўлимлари бўйича ишларни бажарувчилар томонидан тузилади ҳамда улар билан келишувдан ўтказилади.



3-§. Маълумотлар базасини тайёрлаш ҳамда қишлоқ

хўжалиги экин майдонларининг тупроқ унумдорлигини

ва ем-хашакбоплигини ҳисоблаб чиқиш


40. Суғориладиган ва лалми қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг ўртача бонитет бали тупроқни бонитировка қилиш материалларидан фойдаланган ҳолда аниқланади.


41. Яйловларнинг типлари ва уларнинг озуқабоплик қиммати геоботаник хариталардан фойдаланган ҳолда аниқланади. Маъмурий туманда яйловларнинг бир неча типлари мавжуд бўлганда буғдойнинг эквивалент ҳосилдорлигига қайта ҳисоблаб чиқилган озуқа бирликларида (озиқ қиймати) ифодаланган уларнинг ўртача маҳсулдорлиги аниқланади.



IV. НОРМАТИВ ҚИЙМАТНИ АНИҚЛАШ ИШЛАРИ

НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


42. Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳа институти "Ўздаверлойиҳа"нинг ҳудудий бўлинмалари томонидан маъмурий туман (шаҳар)нинг ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг қишлоқ хўжалиги экин майдонлари норматив қийматини аниқлаш натижалари бўйича ҳисобот қуйидаги таркибда тузилади:

тушунтириш хати;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўйича қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қиймати ва туман (шаҳар) бўйича ўртача норматив қиймат тўғрисидаги маълумотлар.


43. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳисоботлар тушунтириш хатидан, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг туманлар бўйича норматив қиймат ва маъмурий бирлик бўйича ўртача норматив қиймат тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлади.

Туман (шаҳар) бўйича ҳисоботлар ер-кадастр ахбороти сифатида ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича электрон шаклда норматив қиймат тақдим этилган ҳолда туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастрининг тегишли бўлимларига топширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳисоботлар ишларни бажариш учун берилган топшириқда белгиланган ҳажмлар ва нусхаларда тайёрланади.

Ҳисоботларнинг бир нусхаси дастлабки ахборотнинг асл материаллари билан биргаликда ташкилотнинг - ишларни бажарувчининг архивида сақланади.


44. Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича ушбу Низомнинг 9-иловасидаги шаклга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва бошқа баҳоланган ерларнинг норматив қиймати тўғрисида маълумотнома тузилади. Маълумотнома қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисига топшириш учун туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига тақдим этилади.


45. Норматив қийматнинг ҳисоб-китоби натижалари 100 сўмгача бўлган аниқликда тақдим этилади.



V. НОРМАТИВ ҚИЙМАТНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА

МАТЕРИАЛЛАРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТАРТИБИ


46. Норматив қийматни аниқлаш бўйича материалларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш норматив қийматни аниқлаш даврлари ўртасидаги даврда янги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ташкил этилган, қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг чегаралари ва майдонлари ёки амалдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг экин майдонлари бонитет бали ўзгарган ҳолларда амалга оширилади.


47. Янгидан ташкил этилган ва ўзгаришларга учраган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги экин майдонлари норматив қийматини аниқлаш материалларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ишлари ҳар йили бир марта йил бошига туманнинг ер фонди тузилгандан кейин норматив қийматни аниқлаш даврини ўтказиш сингари тартибда ва изчилликда амалга оширилади. Норматив қийматни аниқлашнинг охирги материаллари асос қилиб олинади. Ўзгартиришлар киритиш ва бирламчи маълумотларни тўплаш фақат баҳолашнинг охирги даври қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига ўртача йиллик нархлардан фойдаланган ҳолда 46-бандда санаб ўтилган ўзгаришларга дуч келган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўйича амалга оширилади.


48. Ушбу Низомга мувофиқ бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар ушбу Низомнинг 42 - 44-бандларида назарда тутилган тартибда топширилади.



VI. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ТУРЛАРИНИ СОТИШДА ЎРТАЧА НАРХЛАРНИ

ВА УЛАРНИ ЕТИШТИРИШДА ФОЙДА МИҚДОРИНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


49. Туманлар бўйича деҳқон бозорларида сотиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига ўртача йиллик нархлар ва сотиш ҳажмлари, шунингдек пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларига ўртача харид нархлар давлат статистика кузатишлари маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан аниқланади.


50. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини етиштириш натижалари бўйича олинган фойданинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан олдинги йил якунларига биноан туманлар (шаҳарлар) бўйича ялпи даромадга нисбатан фоизларда аниқланади.

51. Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш давомида фойда миқдори ўртача йиллик нархлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини етиштиришга норматив харажатлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.


52. Туманлар (шаҳарлар) бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини етиштиришга норматив харажатлар бонитет балига боғлиқ равишда ўсимликларни ўстиришнинг агротехнологик хариталари асосида ҳисоблаб чиқилади, бунда иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатлари ҳисобга олинмайди.


53. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳар йили 1 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига ушбу Низомнинг 10-иловасидаги шаклга мувофиқ туманлар бўйича деҳқон бозорларида сотиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига ўртача йиллик нархлар ва сотиш ҳажмлари, шунингдек пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг ўртача харид нархлари тўғрисидаги маълумотларни юборади.


54. Қишлоқ хўжалиги экинларининг, полиз маҳсулотлари, сабзавотлар, меваларнинг норматив қийматини ҳисоблаб чиқишда қўлланиладиган ўртача йиллик нархлар, уларнинг турлари нархлари ва сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиқиб белгиланади.


55. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳар йили 1 апрелгача қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини етиштириш натижалари бўйича олинадиган фойда миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомнинг 11-иловасидаги шаклга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига юборади.





Низомга

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив

қийматини аниқлаш ва ягона ер солиғини ҳисоблаш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

Тадбирлар


Масъуллар

Муддатлар

1-босқич

    

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларининг ўртача йиллик нархлари ва экин майдони тўғрисидаги маълумотларни тўплаш.

  

Давлат статистика қўмитаси

Ҳар ойда





















     

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини етиштириш харажатларини ва ўртача фойда нормасини аниқлаш.

     

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги

Йил мобайнида
























2-босқич

     

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларининг ўртача йиллик нархлари ва экин майдони тўғрисидаги маълумотларни "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига тақдим этиш.

      

Давлат статистика қўмитаси

1 апрелгача
















      

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг асосий турлари бўйича фойданинг ўртача нормалари ҳақидаги маълумотларни "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига тақдим этиш.

      

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги
























3-босқич

      

Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш.

     

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси

1 июнгача
























4-босқич

      

Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари норматив қийматини аниқлаш натижаларини Молия вазирлигига тақдим қилиш.

      

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси

Июнь ойининг биринчи ўн кунлигида
























5-босқич

      

Тақдим этилган маълумотлар асосида келгуси календарь йил учун ягона ер солиғи ставкаси миқдорини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

      

Молия вазирлиги

15 октябргача
























6-босқич

     

Келгуси йил учун ягона ер солиғи ставкасини тасдиқлаш учун киритиш.

      

Ўзбекистон Республикаси Президенти

31 декабргача


7-босқич

      

Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси қишлоқ хўжалиги экин майдонлари қийматини аниқлаш ҳақидаги материалларни Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этиш.

      

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси

Ягона ер солиғи тасдиқлангандан кейин январь ойининг биринчи ўн кунлигида



























8-босқич

     

Ягона ер солиғини ҳисоблаш ва унинг тушишини назорат қилиш.

     

Давлат солиқ қўмитаси

Ҳисоблаш май ойигача,

тўлов муддатлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган.












































           





Низомга

2-ИЛОВА



Асосий қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар

ва токзорларнинг тупроқларининг бир бонитет

балига нисбатан ҳисобланган норматив ҳосилдорлиги

Қишлоқ хўжалиги экинлари

ва кўп йиллик дарахтлар


Тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан

норматив ҳосилдорлиги, ц/га


Суғориладиган ерларда

Ғўза


0,4

Бошоқли дон экинлари


0,6

Тамаки


0,45

Шоли


0,7

Бир йиллик ўтлар (яшил ем-хашак)


3,0

Сабзавотлар


3,0

Полиз маҳсулотлари


2,7

Ўтган йиллардаги беда


2,0

Дон учун маккажўхори


0,75

Ем-хашакбоп илдизмевали ўсимликлар


9,0

Картошка


2,0

Боғлар (ўрта ҳисобда)


0,6

Токзорлар (ўрта ҳисобда)


0,8

Лалми ерларда

Кузги буғдой


0,25

Кузги арпа


0,20

Баҳорги нўхат


0,12

      





Низомга

3-ИЛОВА



Озуқа экинларининг озуқа бирлигида

ифодаланган норматив унумдорлиги

Қишлоқ хўжалиги озуқа экинлари


Қишлоқ хўжалиги экинларининг

бир килограмми маҳсулотидаги

озуқа бирликлари таркиби (кг)


Бошоқли дон экинлари


1,2

Бир йиллик ўтлар (яшил ем-хашак)


0,17

Ўтган йиллардаги беда (яшил ем учун)


0,21

Хашаки беда


0,49

Дон учун маккажўхори


1,34

Ем-хашакбоп илдизмевали ўсимликлар


0,12

     





Низомга

4-ИЛОВА



Хўжалик юритиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқариши интенсивлиги даражаси ҳисобга олинган

МИНТАҚАВИЙ КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Маъмурий-ҳудудий тузилмалар ва минтақалар


Минтақавий

коэффициентлар (К1)


   

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

    

0,7

Жанубий минтақа (Амударё, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманлари)


0,7

Марказий минтақа (Нукус, Хўжайли, Шуманай, Кегейли, Чимбой, Қонликўл туманлари)


0,6

Шимолий минтақа (Тахтакўпир, Қораўзак, Қўнғирот, Мўйноқ туманлари)


0,5

   

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

      

1,2

Вилоятнинг Бўз ва Улуғнор туманларини истисно этган ҳолда бутун ҳудуди


1,2

Марказий Фарғона минтақа (Бўз ва Улуғнор туманлари)


1,0

     

БУХОРО ВИЛОЯТИ

       

1,0

Суғориладиган минтақа (суғориладиган минтақанинг барча туманлари хўжаликлари)


1,0

Яйлов минтақаси (барча туманларнинг қўйчилик хўжаликлари)


0,8

   

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

    

0,8

Жиззах тумани, Жиззах шаҳри


0,9

Чўл минтақаси (Арнасой, Дўстлик, Зарбдор, Зафаробод, Мирзачўл, Пахтакор туманлари)


0,8

Тоғолди-яйлов минтақаси (Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Зомин, Янгиобод туманлари)


0,6

    

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

   

0,8

Тоғолди минтақаси (Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Ғузор, Қамаши, Чироқчи туманлари)


0,8

Чўл минтақаси (Қарши, Нишон, Миришкор, Касби, Косон, Муборак туманлари)


0,7

Деҳқонобод тумани


0,6

  

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

   

0,8

Суғориладиган минтақа (Қизилтепа, Навбаҳор, Хатирчи, Кармана туманлари ва Конимех туманининг суғориладиган минтақаси)


0,8

Лалми-яйлов минтақаси (Нурота, Томди, Учқудуқ туманлари ва суғориладиган минтақасиз Конимех тумани)


0,6

   

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

    

1,1

Вилоятнинг барча туманлари


1,1

   

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

      

1,2

Суғориладиган минтақа (Булунғур, Жомбой, Иштихон, Каттақўрғон, Нарпай, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Пахтачи, Самарқанд, Тойлоқ, Ургут туманлари)


1,2

Лалми-яйлов минтақаси (Нуробод, Қўшработ туманлари)


0,9

  

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

   

1,3

Сурхондарё воҳаси (Сариосиё, Узун, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Ангор, Термиз, Олтинсой туманлари)


1,3

Чўл минтақаси (Қизириқ, Музработ, Шеробод туманлари)


1,1

Бойсун тумани


0,8

   

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

     

0,8

Шимолий чўл минтақаси (Боёвут, Ховос, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё туманлари, Гулистон шаҳри ва Янгиер шаҳри)


0,8

Марказий чўл минтақасиқолтин, Мирзаобад, Сардоба туманлари)


0,6

   

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

    

1,2

Вилоятнинг бутун ҳудуди, Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманлари бундан мустасно


1,2

Чимён-Оҳангарон минтақаси (Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманлари)


0,9

   

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

    

1,1

Биринчи минтақа (вилоятнинг бутун ҳудуди, Ёзёвон ва Сўх туманлари бундан истисно)


1,1

Иккинчи минтақа (Ёзёвон ва Сўх туманлари)


1,0

    

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

    

1,0

Вилоятнинг бутун ҳудуди, Хазорасп туманидаги Саримой ва Тупроққалъа қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудисиз (Кизилқум-Тупраққалъа массиви)


1,0

Хазорасп туманидаги Саримой ва Тупроққалъа қишлоқ фуқаролар йиғинлари (Кизилқум-Тупраққалъа массиви)


0,8

  

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

    

1,2

Тошкент шаҳрининг бутун ҳудуди


1,2

    





Низомга

5-ИЛОВА



Суғориш учун сув чиқариш усули ҳисобга олинадиган

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Оқар сув улуши, %


Коэффициент (К2)


0 - 9


0,883

10 - 19


0,893

20 - 29


0,904

30 - 39


0,915

40 - 49


0,926

50 - 59


0,938

60 - 69


0,950

70 - 79


0,962

80 - 89


0,974

90 - 99


0,987

100


1

     





Низомга

6-ИЛОВА



Ҳосил нобуд бўлишини ҳисобга олиш

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ (К3)

Бонитет бали


Заҳарли кимёвий дориларни қўллаш чекланган ҳудудлар улуши, %


1 - 10

11 - 20


21 - 30

31 - 40

41 - 50

51 - 60

61 - 70

71 - 80

81 - 90

91 - 100

31 - 40


0,948

0,895

0,843

0,790

0,738

0,685

0,633

0,580

0,528

0,475

41 - 50


0,959

0,918

0,878

0,837

0,796

0,755

0,714

0,674

0,633

0,592

51 - 60


0,967

0,933

0,900

0,866

0,833

0,800

0,766

0,733

0,699

0,666

61 - 70


0,972

0,943

0,915

0,887

0,859

0,830

0,802

0,774

0,745

0,717

71 - 80


0,976

0,951

0,927

0,902

0,878

0,853

0,829

0,804

0,780

0,755

81 - 90


0,978

0,957

0,935

0,914

0,892

0,870

0,849

0,827

0,806

0,784

91 - 100


0,981

0,961

0,949

0,923

0,904

0,884

0,865

0,846

0,826

0,807

        





Низомга

7-ИЛОВА



Ўзбекистоннинг табиий озуқа экин

майдонларини сифат жиҳатидан

БАҲОЛАШ

(яйловларнинг турлари бўйича)

Яйловларнинг турлари


Озуқа

бирликларида

ҳосилдорлиги,

кг/га


Буғдойнинг

эквивалент

ҳосилдорлиги,

ц/га


Яхши яйловлар


Буғдойиқли яйлов


230

1,92

Йирик ўтли-шаширли яйлов


300

2,50

Арчалар орасидаги ҳар хил буғдойиқ яйлов


260

2,17

Ўртача яйловлар


Бетагали-буғдойиқли яйлов


210

1,75

Ҳар хил ўтлар ўсадиган пистазор


200

1,67

Ҳар хил ўтли-бетагали яйлов


320

2,67

Қамишзор


200

1,67

Қашшоқлашган яйловлар


Ҳар хил ўтли-тоифалашган яйлов


150

1,25

Ҳар хил ўтли-эфемер бодомчали яйлов


120

1,00

Ҳар хил ўтли-адирдаги шувоқли яйлов


170

1,42

Ҳар хил ўтли, бутазорлар орасидаги яйлов


180

1,50

Кўнғирбош-тоифалашган яйлов


140

1,17

Арпазор


180

1,42

Жузғунзор


140

1,17

Жўсан-тоифалашган яйлов


140

1,17

Ҳар хил ўтли-чайирли яйлов


160

1,33

Оқ саксовулзор


100

0,83

Сингренли яйлов


110

0,92

Дағал-эфемерли яйлов


150

1,25

Шўрали-эфемер шағалакли яйлов


140

1,17

Терескенли яйлов


100

0,83

Янтоқзор


180

1,50

Шувоқ-бетагали яйлов


170

1,42

Жўсанзор


110

0,92

Шўрали-тоифалашган яйлов


130

1,08

Ҳар хил ўтли-бошоқли ўсимликлар ўсадиган яйлов


240

2,00

Қашшоқ яйловлар


Бир йиллик шўразор яйлов


130

1,08

Ҳар хил ўтли-какрали яйлов


140

1,17

Пастак ҳар хил ўтли-бошоқдошли ўсимликлар ўсадиган яйлов


120

1,00

Боялишзор


90

0,75

Кейреукзор


80

0,67

Ҳар хил ўтли тўқайзор


90

0,75

Қизилмия ўсадиган яйлов


100

0,83

Партекзор


80

0,67

Ажриқли яйлов


170

1,42

Ўта қашшоқ яйловлар


Норбоялишзор яйлов


60

0,50

Юлғунзор


70

0,58

Қора саксовулзор


70

0,58

Биюрғунзор


40

0,33

Адраспанзор


20

0,17

Донашўразор


10

0,08

      





Низомга

8-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг

норматив қийматини аниқлашнинг

ТЕХНОЛОГИК СХЕМАСИ


1. Тайёргарлик ишлари.

1.1. Ишлар мазмуни ва дастурини ишлаб чиқиш.

1.2. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг ҳамда норматив қийматни аниқлаш объектларининг рўйхатини ва жойлашиш чизмасини тузиш.

1.3. Норматив қиймати аниқланадиган объектлар бўйича дастлабки ер-ҳисобга олиш ва статистик ҳамда натижали ер-баҳолаш ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш ва тайёрлаш.

1.4. Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлашда дастлабки ва қиймат кўрсаткичларининг автоматлаштирилган ҳисоб-китоби дастурини ўрганиш ва ўзлаштириш.


2. Тупроқ унумдорлиги, табиий озуқа экин майдонларининг унумдорлиги, суғориш учун сув бериш усули бўйича бирламчи маълумотлар базасини тайёрлаш ва норматив қийматни аниқлаш объектларининг кўрсаткичлари ҳисоб-китоби.

2.1. Норматив қийматни аниқлаш объекти тупроқ унумдорлигининг ўртача кўрсаткичини аниқлаш.

2.2. Асосий қишлоқ хўжалиги экинлари бўйича маҳсулот етиштиришдан фоизларда ҳисоблаб чиқилган фойдани аниқлаш.

2.3. Норматив қийматни аниқлаш объекти яйловларининг озуқа қимматлилиги кўрсаткичларини аниқлаш.

2.4. Суғоришнинг ички тизимида суғориш учун сув бериш усули кўрсаткичини аниқлаш.

2.5. Заҳарли кимёвий дориларни қўллаш чекланган майдонларни аниқлаш.


3. Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматининг автоматлаштирилган ҳисоб-китоби.

3.1. Бирламчи кўрсаткичларни компьютер дастурига киритиш.

3.2. Қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив қиймати: норматив унумдорлик, ҳисобланган фойда ва норматив қиймат кўрсаткичлари ҳисоб-китоби.


4. Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш материалларини расмийлаштириш.

4.1. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги экин майдонлари норматив қийматини аниқлашнинг ҳисоб-китоб (жадвал) ва матнли қисмини расмийлаштириш ҳамда маъмурий туманлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва республика бўйича қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш материалларини умумлаштириш.

4.2. Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш материалларининг жадвалли қисмини расмийлаштириш.

4.3. Маълумотномаларни тайёрлаш ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига тақдим этиш.






Низомга

9-ИЛОВА



20__ йил 1 январдаги ҳолатига кўра қишлоқ

хўжалиги экин майдонлари ва бошқа баҳоланган

ерларнинг норматив қиймати тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА


Ўзбекистон Республикасининг ______________ вилояти

(Қорақалпоғистон Республикаси) ___________ туманидаги

_______________________________________________________

(қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг тўлиқ номи ва СТИР)

   

Номи


Майдон, га


1 га ернинг

норматив қиймати,

минг сўм


Умумий

норматив қиймат,

минг сўм


Ҳайдов ерлари:





суғориладиган





лалми





Боғлар:





суғориладиган





лалми





Узумзорлар:





суғориладиган





лалми





Бошқа кўп йиллик дарахтлар:





суғориладиган





лалми





Бўз ерлар:





суғориладиган





лалми





Суғориладиган минтақага туташган яйловлар





суғориладиган





лалми





Пичанзорлар ва яйловлар:





суғориладиган





лалми





Балиқчилик ҳовузлари





Иморатлар, иншоотлар ва хонадонлар





Иссиқхоналар





Ҳаммаси:





      

     


     


      




(лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

     

20___ й. "___" _____________






Низомга

10-ИЛОВА



20__ йил учун ______________ вилояти

(Қорақалпоғистон Республикаси) _________________

тумани бўйича деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларининг* асосий турларига шаклланган ўртача

йиллик нархлар,   пахта   хом   ашёси   ва   бошоқли   дон

экинларининг ўртача харид нархлари ва сотиш ҳажми

Т/р

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

асосий турларининг номи


1 кг учун ўртача

йиллик нархлар


Ишлаб чиқариш

ҳажми, тоннада


1.

Пахта




2.

Буғдой




3.

Сабзавотлар





помидор**





Бодринг**





сабзи





пиёз





карам





ошқовоқ




4.

Полиз маҳсулотлари





тарвуз





қовун




5.

Картошка




6.

Мевалар





олма





олхўри





гилос





ўрик





шафтоли




7.

Узум




8.

Шоли




       

Изоҳ: *) Ўртача йиллик нархлар ва сотиш ҳажми йилнинг I чораги ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади.

**) Ўртача йиллик нархлар ва сотиш ҳажми йилнинг январь - май ойлари даври ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади.






Низомга

11-ИЛОВА



___________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)

________ тумани (шаҳри) бўйича қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларининг асосий турлари бўйича

фойда миқдори

Қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари асосий

турларининг номи


Маҳсулот етиштиришда 1 га ердан олинган фойда миқдори,

тупроқ бонитети балига боғлиқ тарзда ялпи даромадга нисбатан фоизларда


10 - 20


21 - 30

31 - 40

41 - 50

51 - 60

61 - 70

71 - 80

81 - 90

91 - 100

Пахта











Буғдой, суғорма











лалми











Шоли











Сабзавотлар











Полиз маҳсулотлари











Картошка











Мевалар, суғорма











лалми











Узум, суғорма











лалми











Тамаки











"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 25 август, 34-сон, 434-модда