язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер қонунчилиги/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.2011 й. 51-сон "Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2011 й.

N 51


БОҒДОРЧИЛИК-УЗУМЧИЛИК

ШИРКАТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари фаолиятини тартибга солиш, шунингдек уларнинг аъзолари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари уч ой муддатда боғдорчилик-узумчилик ширкатларининг ушбу қарорга мувофиқ қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.

Бунда ширкатларнинг жамоавий боғдорчилик ва узумчиликни юритиш учун бошқача ҳуқуқларда ер участкаларини белгиланган тартибда олган аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ ер участкасига меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқларидан фойдаланиши белгилаб қўйилсин.


3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон касаба уюшмалари республика кенгашининг "Боғдорчилик ширкатларининг намунавий уставини тасдиқлаш тўғрисида" 1986 йил 26 августдаги 422-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 8-сон, 33-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 мартдаги 98-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 4-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 14-банди.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 9-сон, 90-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 3-сон, 16-модда