ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 21.11.2014 й. 953-сон "Тошкент шаҳрида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан нотурар жой бинолари бузилишга тушган юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2014 й.

N 953


ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ДАВЛАТ

ВА ЖАМОАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ЕР

УЧАСТКАЛАРИНИНГ ОЛИБ ҚЎЙИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН НОТУРАР ЖОЙ БИНОЛАРИ

БУЗИЛИШГА ТУШГАН ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАРГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРЛАРНИ

ҚОПЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 39-сон, 446-модда), "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 235-модда), "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 208-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 97-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 22-сон, 193-модда; 2010 йил, 44-45-сон, 385-модда; 2011 йил, 20-21-сон, 205-модда) қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан юридик ва жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ишлаб чиқариш иморатлари, бошқа иморатлар ва иншоотлар (кейинги ўринларда нотурар жой бинолари) бузилиши оқибатида етказилган зарарларни қоплаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳрида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан нотурар жой бинолари бузилишга тушган юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши оқибатида нотурар жой бинолари бузилишга тушган юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини тузиш, тўлов миқдори ва компенсация турини аниқлаш Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 30 январдаги 79-сонли қарорининг 2-иловасида тасдиқланган таркибдаги комиссия томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


3. Бинолардан фойдаланиш департаменти (Ф. Мирҳайдаров), Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (А. Таджиев), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ. Расулов), Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва туман ҳокимликлари:

Тошкент шаҳрида ер участкаларининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан, юридик ва жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бузилишга тушган нотурар жой бинолари эвазига кўчмас мулк объектлари ҳамда ер участкалари ажратиш ишлари қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ амалга оширилиши таъминлансин.

4. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг мажмуалари, Бинолардан фойдаланиш департаменти (Ф. Мирҳайдаров), Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (А. Таджиев), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ. Расулов) ва Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси:

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли қарорларини мазкур қарорга мувофиқлаштириш юзасидан таклифлар киритилсин.


5. Мазкур қарор "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталарида расмий эълон қилинсин ҳамда www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.


6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Раҳмонов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                             Р. Усманов



"Тошкент оқшоми", 2014 йил 26 ноябрь

















Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск