Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2011 й. 147-сон "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида ер участкалари беришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.2011 й.

N 147



ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЮРИДИК

ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТАНЛОВ

АСОСИДА ЕР УЧАСТКАЛАРИ БЕРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастурини бажариш юзасидан, шунингдек тадбиркорлик субъектларига ер участкалари бериш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш тартиб-қоидаларини такомиллаштириш йўли билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида доимий фойдаланиш учун ва узоқ муддатли ижарага ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, танловга ер участкалари:

захира ерлар ва фойдаланилмаётган ерлар;

илгари ишлаб чиқариш объектлари қуриш учун ажратилган ва иморатлар бузилиши ҳисобига бўшаб қолган ерлар;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ мавжуд иморатлар тиғизлаштирилиши;

қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлардаги ёки қишлоқ хўжалиги учун яроқли бўлмаган ерлар ёхуд ёмон сифатли қишлоқ хўжалиги экин ерлари, шунингдек ўрмон фондининг ўрмон билан қопланмаган ерлари ёки бутазорлар ва кам қимматли ўсимликлар билан қопланган майдонлари ҳисобига қўйилади.


3. Белгилаб қўйилсинки, ер участкалари танловга қуйидаги ҳолларда қўйилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган давлат дастурларида назарда тутилган объектларнинг аниқ турларини қуришда;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг тавсиялари бўйича объектларнинг аниқ турларини қуришда;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ташаббуси бўйича объектларнинг аниқ турларини қуришда;

аҳоли пунктларининг бош режаларида, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларида ва аҳоли пунктлари ҳудудларининг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларида назарда тутилган объектларнинг аниқ турларини қуришда;

икки ёки ундан ортиқ талабгорлардан аниқ ер участкасини бериш тўғрисида аризалар тушганда.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ер участкалари беришда:

тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида, Низом талабларига қатъий мувофиқ ҳолда ва ўз ваколатлари доирасида ер участкалари берилиши тўғрисида қарорлар қабул қилинишини;

бизнесни ташкил этиш учун танлов асосида бериладиган ер участкаларида муҳандислик инфратузилмаси олдиндан шакллантирилишини;

танловларни ўтказишда ҳамда қарорлар қабул қилишда очиқлик, ошкоралик ва холислик тамойилларига сўзсиз риоя этилишини, танлов қатнашчилари учун тенг танлов шарт-шароитлари яратилишини, шунингдек оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали ўзларининг расмий веб-сайтларида янги корхоналар қуриш учун бериладиган ер участкаларининг, сотиладиган ва тадбиркорлик субъектларига ижарага бериладиган қурилиши тугалланмаган объектлар, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва иншоотлар рўйхати мунтазам равишда эълон қилинишини;

тадбиркорлик субъектларига бериладиган ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан назоратни таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси билан биргаликда танловга қўйиладиган ер участкаларини танлашда, объект қурилишини лойиҳалаштириш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишга топшириқларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашда, шунингдек қурилиш ишлари амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари талабларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши юзасидан назоратни таъминласин.


6. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 20-21-сон, 206-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 5-сон, 41-модда
























Время: 0.0158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск