ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш /

Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 25.05.2011 й. 146-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 25 майдаги

146-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари

ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги

ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига,

шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан

чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар

ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва Фуқаролик кодексига мувофиқ ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, шунингдек, ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва уларнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.

Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

2. Зарарларнинг ўрнини қоплаш ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилаётганда тегишлича Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан, шунингдек, фаолияти ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари ижарачилари ҳамда мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашувига олиб борган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қонунчиликда белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуришда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплаш лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


3. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган ва ер ажратиб бериш лойиҳасини тузадиган "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Қурилиш вазирлиги қурилиш бўлим (бошқарма)лари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкасини танлаш босқичида аниқланади.

4. Ер участкаси олиб қўйиладиган ва ер участкаси ажратиладиган ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши зарарлари ва нобудгарчиликларининг аниқланган миқдорларига, шунингдек, ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахслар етказилган зарар миқдорларига рози бўлмаган ҳолларда судга мурожаат қилишлари мумкин..


II. ЕР УЧАСТКАЛАРИ ЭГАЛАРИ,

ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИ, ИЖАРАЧИЛАРИ

ВА МУЛКДОРЛАРИНИНГ ЗАРАРЛАРИНИ

ҚОПЛАШ


5. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва тўлиқ ҳажмда (шу жумладан, бой берилган фойда) қопланади:

ер олиб қўйилган, қайта сотиб олинган ёки вақтинча эгаллаб турилганда;

давлат қўриқхоналари, заказниклар, миллий табиий боғлар, табиат ёдгорликлари, маданий-тарихий ҳайкаллар, сув ҳавзалари, сув таъминоти манбалари, курортлар теварагида, дарёлар, каналлар, сув ташламалари, йўллар, қувурлар, алоқа линиялари ва электр узатиш линиялари бўйлаб муҳофаза қилиш, санитария ва ҳимоя зоналари ўрнатилиши муносабати билан ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ер участкасига бўлган ҳуқуқларини чеклаш;

сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар ва қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар ажратадиган бошқа объектлар қурилиши ва улардан фойдаланилиши, ҳосилнинг пасайишига ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ёмонлашишига олиб келадиган бошқа хатти-ҳаракатлари таъсири натижасида ер сифатининг ёмонлашиши.


6. Жисмоний ва юридик шахсларга тегишлича мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган зарарлар қопланади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасини ёки уларнинг бир қисмини жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ер участкасининг мулкдори ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари номидан тенг шартлар асосида тузиладиган ер участкасининг олди-сотди шартномасини тузиш орқали амалга оширилади.

Ер кодексининг 18-моддасида назарда тутилган чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг мулки бўлган ер участкасини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объекти ёхуд турар жой ҳамда бошқа бино билан бирга ёки бинонинг бир қисми билан бирга жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олишда:

ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати;

ер участкасининг бозор қиймати;

ер участкасида жойлашган кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати;

кўчиш, шу жумладан, бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;

ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда (бунда ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектлари бўшатиб қўйилган пайтдан эътиборан аввалги фаолиятни тиклашга қадар бўлган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатдаги фойда ёки мавсумий ҳосилдан олиниши мумкин бўлган фойда ҳисобга олинади);

ҳуқуқ эгасининг қонунчиликда ёки келишувда назарда тутилган бошқа харажатлари ва зарарлари.

Ер участкалари ёки уларнинг бир қисми вақтинча эгаллаб турилганда:

юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулкида бўлган ер участкасининг қиймати;

турар жойлар, иморатлар ва иншоотлар, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек, агар ер олиб қўйилиши муносабати билан улардан бундан кейин фойдаланиш мумкин бўлмаса, ажратиладиган участкадан ташқаридаги объектлар қиймати;

мева-резавор, иҳота дарахтлари ва бошқа кўп йиллик дарахтлар қиймати;

тугалланмаган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қиймати;

бой берилган фойда қопланади.

Қишлоқ хўжалиги оборотига киритилган ва ўзлаштирилган ер майдонларига сарф этилган маблағларнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланади.

7. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер олиб қўйилиши билан боғлиқ ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган зарарлар қопланмайди.


8. Ер кодексининг 18-моддасида назарда тутилган чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг мулки бўлган ер участкаси қиймати ерни олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда унинг бозор қийматидан келиб чиқиб баҳолаш ташкилотлари томонидан аниқланади.

9. Турар жойлар, иморатлар ва иншоотлар, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган, шунингдек, агар ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан улардан бундан кейин фойдаланиш мумкин бўлмаса, объектлар қийматини баҳолаш "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

10. Мева берадиган мева-резавор дарахтлари, шунингдек иҳота дарахтлари ва бошқа кўп йиллик дарахтларни баҳолаш кўчатларнинг қиймати ҳамда уларни экиш ва мева бергунга ёки шох-шаббаларнинг туташиб кетишига қадар етиштириш харажатлари баҳолаш давридаги жорий нархлари бўйича амалга оширилади.

Мева бермайдиган мева-резавор дарахтлари, шунингдек шохлари туташмаган иҳота дарахтлари ва бошқа кўп йиллик дарахтларни баҳолаш амалдаги харажатлар бўйича амалга оширилади.


11. Сарфланган материаллар (уруғлик, минерал ва органик ўғитлар, заҳарли дорилар, гербицидлар ва ҳоказолар) қийматини ҳамда амалда бажарилган ишлар қийматини (тупроқни экишга тайёрлаш, тозалаш ва дренаж тармоғини тозалаш, уруғ экиш, суғориш, қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов бериш ва бошқаларни) ўз ичига оладиган тугалланмаган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қиймати бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари бўйича қабул қилинади.


12. Ер участкаларидаги бинолар ва иншоотлар бузилган ҳолда ер участкалари олиб қўйилиши билан боғлиқ юридик шахсларнинг бой берилган фойдаси қиймати тегишли йиллар учун молиявий фаолият тўғрисидаги ҳисоботдан қабул қилинадиган охирги уч йилдаги йиллик ўртача соф фойдадан ва янги жойда фаолиятни тиклаш учун зарур бўлган даврдан келиб чиқиб аниқланади. Янги жойда фаолиятни тиклаш учун зарур бўлган давр ер участкасини олиш учун вақт, бузилиши керак бўлган бундай объектни лойиҳалаштириш ва қурилишнинг норматив муддатлари ҳисобланади.

Ерни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқаришда бой берилган фойда миқдори қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариладиган ер участкасидан олинадиган охирги уч йилдаги ўртача йиллик соф даромад миқдорининг янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, уларни маданийлаштириш ишлари ва тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича бошқа ишлар лойиҳалаштириладиган, бажариладиган тўрт йилга кўпайтирилган суммаси сифатида аниқланади.

Бир йилдаги соф фойда суммаси 1 га қишлоқ хўжалиги ерларига охирги 3 йилдаги ўртача йиллик соф даромаддан келиб чиқиб ва олиб қўйиладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

13. Ер участкаларининг бир қисми олиб қўйилиши ёки вақтинча эгаллаб турилиши натижасида суғориш, қуритиш ва йўл тармоқлари, эрозияга қарши ва селга қарши объектлар ва иншоотлар (тизимлар) иши қисман ёки тўлиқ бузилганда ер участкаси ажратиладиган юридик ва жисмоний шахслар янги объектлар ва иншоотлар (тизимлар)ни қуришга ёки мавжудларини реконструкция қилишга мажбурдир.


14. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланиши муносабати билан юридик шахсларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти кўрган зарарлари, агар муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари ўрнатилиши муносабати билан бинолар ва иншоотларни бузиш (кўчириш) ёки ерни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариш мўлжалланаётган тақдирда қопланади.

Бинолар ва иншоотларни бузиш (кўчириш) билан боғлиқ ҳолда кўрилган зарарлар миқдори ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда аниқланади.

Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуриш учун ер участкалари ажратиш лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида, зарурият бўлганда, уларнинг муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ер майдонлари, тури ва сифати, ушбу зоналарда ердан бундан кейин фойдаланиш режими, шунингдек ушбу зоналарга ер участкаларига бўлган ҳуқуқ чекланиши билан етказилган зарарлар миқдори аниқланади.


15. Сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар чиқарадиган бошқа объектлар қуриш ва улардан фойдаланишнинг таъсири ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ёмонлашувига олиб борадиган бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатида юзага келган таъсир натижасида қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорларнинг сифати ёмонлашуви билан боғлиқ бўлган зарарлар миқдори қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашувига олиб келадиган сабабларни тугатиш бўйича тадбирлари ва ушбу ерларнинг илгариги сифат ҳолатини тиклаш бўйича тадбирлари қиймати сифатида аниқланади.

Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг ёмонлашган сифатини тиклаш учун зарур бўлган харажатларга тупроқ, агрокимё ва бошқа махсус текширишлар ҳамда қидиришлар, шунингдек лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ушбу экин майдонларининг сифатини тиклашни таъминлайдиган тадбирларни амалга ошириш харажатлари киритилади.


16. Ер участкаларини олиб қўйиш, қайта сотиб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари чекланиши ёхуд қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашуви туфайли уларнинг кўрган зарарларини, шу жумладан, бой берилган фойдани қоплаш учун мўлжалланган маблағлар уларга ер участкаси ажратиладиган тегишли юридик ва жисмоний шахслар томонидан зарар етказилган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоб-китоб (жорий) ҳисоб рақамларига ўтказилади.

Ўрмон фонди ер участкаларини олиб қўйиш, қайта сотиб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари чекланиши ёхуд ўрмон фонди ерларининг сифати ёмонлашуви туфайли улар кўрган зарарни, шу жумладан, бой берилган фойдани қоплаш учун мўлжалланган маблағлар уларга ер участкаси ажратиладиган тегишли юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисоб варағига ўтказилади.


III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ НОБУДГАРЧИЛИКЛАРИНИНГ

ЎРНИНИ ҚОПЛАШ


17. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини қоплашдан ташқари янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд ерларнинг маҳсулдорлигини ошириш учун мелиорация ва агромелиорация тадбирларини амалга ошириш йўли билан қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорлар ишлаб чиқариш фаолиятидан чиқарилиши муносабати билан тармоқда ишлаб чиқарилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни тиклаш мақсадида қопланади.

Олинмаган маҳсулотни тиклаш бўйича давр сифатида тўрт йил қабул қилинади, шу давр ичида янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд суғориладиган ерларни мелиоратив жиҳатдан яхшилаш учун ер участкаси танланиши, лойиҳалаштириш, қурилиш ва мелиорация ишлари, шунингдек агромелиорация тадбирлари амалга оширилиши керак.


18. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва қопланади:

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, деҳқон ва хўжалигини юритиш учун жисмоний шахсларга берилган ер участкаларидаги қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш ҳамда уларни қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлган, лекин суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларининг оборотдан чиқариб юборилишига олиб келадиган мақсадлар учун бериш;

қурилаётган сув омборлари, сув таъминоти манбалари, курортлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувурлар, электр энергияси узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек, бошқа объектлар атрофидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, қўриқлаш, санитария ва ҳимоя зоналари чегараларини белгилаган, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини оборотдан чиқарган ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказган ҳолда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини чеклаш;

юридик ва жисмоний шахслар фаолиятининг таъсири натижасида ер сифатининг ёмонлашиши.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ер участкалари қуйидагилар учун олиб қўйилган ҳолатларда қопланмайди:

якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар қуриш ва уларга хизмат кўрсатиш;

дафн этиш жойларини ташкил қилиш, давлат (мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар) таълим ва даволаш муассасалари, болалар уйлари, "Меҳрибонлик" уйлари, "Саховат" ва "Мурувват" уйлари қурилиши учун;

сув хўжалиги учун мелиорация объектлари ва гидротехника иншоотлари қуриш;

муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар барпо этиш;

ер қаъри участкаларида геологик қидирув ишларини амалга ошириш;

мудофаа эҳтиёжлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини жиҳозлаш эҳтиёжлари.

Қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплашдан озод қилинадиган бошқа ҳолатлар ҳам белгиланиши мумкин.

19. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори олиб қўйилаётган экин ерлари, кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мева кўчатлари, мевазорлар ва бошқалар), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар, шу жумладан, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларидаги ерларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

21. Ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилади ва қуйидагича тақсимланади:

суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 90 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 10 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказилади.

22. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишини, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди.

23. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича тушган суммалар доирасида ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ишларнинг буюртмачилари ҳисобланади, ишлар режаларини тасдиқлайди, молиялаштиришни бошлайди ва ишларни ташкил этади.

24. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига тушган маблағларнинг 100 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ штат бирликларини сақлаш, моддий-техника базасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни тўлаш учун судларга даъволар киритилганда давлат божларини ва суд харажатларини тўлаш мақсадлари учун йўналтирилади.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш учун тушган маблағлар ҳисобидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий органларида қўшимча штат бирликлари ташкил этилади.

24-2. Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлар алоҳида ҳисобга олиб борилади. Улардан қуйидаги мақсадларда:

ўрмонлар ва ўрмон мевали дарахтзорларини барпо этиш ва тиклаш, қумли ерлар, сув ҳавзалари ҳамда дарёларнинг қирғоқбўйи минтақаларида дарахтзорлар барпо этиш, шунингдек, ўрмон ерлари ҳолатини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш;

тоғ ёнбағирларида супа олиш ва эрозияга қарши бошқа тадбирларни амалга ошириш;

янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;

коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш ҳамда уларнинг сув билан таъминланиши даражасини ошириш;

пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш;

ўрмон тузиш, ўрмон кадастри, ўрмонзорлар мониторинги бўйича лойиҳа ҳужжатларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ёки тузатиш;

автоматлаштирилган ахборот тизимларини яратиш ва жорий этиш;

ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни ундириш учун судларга даъволар киритилганда давлат божларини ва суд харажатларини тўлаш учун белгиланган тартибда фойдаланилади.

25. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш тартибида келиб тушган маблағлардан ушбу Низомнинг 24 ва 24-1-бандларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун, қоидага кўра, қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилган туманларда фойдаланилади.

Дебиторлик қарзнинг ундирилган суммаси унга қўшиб ёзилган пеня билан бирга ушбу Низомнинг 24 ва 24-1-бандларида ва ушбу бандда белгиланган тартибда тақсимланади.

Айрим ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ёки вилоят ҳокимининг қарорлари асосида улардан Қорақалпоғистон Республикасининг ёки ўша вилоятнинг бошқа туманларида фойдаланиш мумкин.

26. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушган маблағларнинг фойдаланилмаган қолдиқлари ҳисобот йилида олиб қўйилмайди, кейинги йилга ўтади ва улардан ушбу Низомнинг 24-бандига мувофиқ ишларни бажариш учун фойдаланилади.


27. Ер ажратиш лойиҳасини натурага кўчириш ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тайёрлаш фақат ер участкалари бериладиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қоплангандан кейин амалга оширилади.


28. Илгари берилган ерлар учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича мажбуриятларни бажармаган юридик ва жисмоний шахсларга янги (қўшимча) ер берилмайди, қарзлар эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.


29. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори олиб қўйилаётган қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати, унумдорлиги ва фойдаланиш самарадорлиги ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек янги ерларни ўзлаштириш ишларини бажариш даврида йўқотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиймати ҳисобга олинган ҳолда уларнинг ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш зарурлигидан келиб чиқиб белгиланади.

30. Доимий фойдаланиш учун ер беришда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади.


Нқ/хм = {[(Cсуғ. х Бб х Sсуғ. х 10) + (Cлал. х Sлал. х 20) +

(Cсуғ. х Бб х Sб.суғ. х 10 х 0,1) + (Cлал. х Sб.лал. х 20 х 0,1)

+ (Cп.я. х Sп.я. х 20)} х Ки + СФ,

бунда:

Нқ/хм - қишлоқ хўжалиги экин майдонларини доимий фойдаланиш учун олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги, минг сўм;

Cсуғ. - суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) олиб қўйиладиган 1 гектари ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 31-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;

Cлал. - олиб қўйиладиган 1 га лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;

Cп.я. - олиб қўйиладиган 1 га пичанзор ва яйловлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 34-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;

Бб - олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар тупроқларининг ўртача бонитет баллари, балл;

Sсуғ. - олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экинлари майдони (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно), га;

Sлал. - олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар майдони, га;

Sб. суғ. - олиб қўйиладиган суғориладиган бўз ерлар майдони, га;

Sб.лал. - олиб қўйиладиган лалми бўз ерлар майдони, га;

Sп.я. - олиб қўйиладиган пичанзорлар ва яйловлар майдони, га;

10 - олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга ошириш коэффициенти;

20 - олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини 20 баробарга ошириш коэффициенти;

Ки - ушбу Низомнинг 48-бандига мувофиқ қабул қилинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасини индексация қилиш коэффициенти;

СФ - охирги тўрт йилда олиб қўйилган ер участкасида олинадиган соф фойда суммаси, ушбу Низомнинг 35-бандига мувофиқ аниқланади, минг сўм.


30-1. Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини 20 баробарга ошириш коэффициенти фақат қишлоқ хўжалиги ерларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдорини ҳисоблашда қўлланилади. Ушбу ошириш коэффициентлари ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини ҳисоблашда қўлланилмайди.

31. Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати тупроқ бонитировкаси маълумотлари бонитет балларида қабул қилинади. У ҳақида маълумотлар мавжуд бўлмаган янгидан ўзлаштириладиган ер участкалари бўйича бонитет баллари қонун ҳужжатларига мувофиқ ер ажратиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида аниқланади.

Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши натижасида етказилган зарар қиймати бонитет баллари бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ қабул қилинади.

32. Олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар ўрнига бериладиган бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати табиий зоналардаги жойига қараб 1 гектар учун қуйидаги миқдорларда қабул қилинади:

текислик (ёғинлар билан таъминланмаган) зонасида - 1462 минг сўм;

текислик-адир (ёғинлар билан ярим таъминланган) зонасида - 2162 минг сўм;

тоғолди ва тоғғинлар билан таъминланган) зонасида - 2641 минг сўм.

Қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиладиган лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар ва ерлар учун компенсация тўлови, олиб қўйилаётган ер майдонлари жойлашган жойларни ҳисобга олувчи коэффициентлар қўлланилмаган ҳолда, худди шундай янги ерларни ўзлаштириш учун талаб этиладиган маблағнинг лалми ерлар, пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш билан боғлиқ харажатларнинг 20 баробари миқдорида ҳисобланади.

33. Олиб қўйиладиган суғориладиган ва лалми бўз ерлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар (30-бандга мувофиқ) ва лалми экин ери (32-бандга мувофиқ) ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қийматига 0,1 коэффициентни қўллаган ҳолда аниқланади.


34. Пичанзорлар ва яйловлар олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори озуқанинг йўқотиладиган ҳажмини қоплаш учун пичанзорлар ва яйловларнинг тегишли майдонларини тубдан яхшилаш зарурлигидан келиб чиқиб аниқланади.

Пичанзорлар ва яйловларнинг маҳсулдорлиги у билан боғлиқ бўлган баландлик минтақаларига қараб пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш қиймати ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ қабул қилинади.


35. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, уларни маданийлаштиришни ва бошқа маданийлаштириш - техник ишларни лойиҳалаштириш, бажариш даврида нобудгарчиликларни қоплаш учун зарур бўлган тўрт йил давр учун олиб қўйиладиган ер участкасида олинадиган соф фойда суммаси қўшимча равишда қўшилади.

Бир хил бонитет балли суғориладиган ерларда хўжалик фаолияти шароитида бир йил учун бир гектарга тўғри келадиган соф фойда суммаси охирги уч йилда хўжалик бўйича ўртача йиллик фойдани суғориладиган ер майдонига бўлиш йўли билан аниқланади.

Ташкилотда бир неча бонитет балли суғориладиган ерлар мавжуд бўлганда, айнан бонитет балли 1 га суғориладиган ерга тўғри келадиган соф фойданинг ўртача суммаси аниқланади.

Бунинг учун қуйидаги формула бўйича хўжалик бонитет бали/га умумий суммаси аниқланади:


BS = (S1 х В1) + (S2 х В2) +… + (Sn х Вn),

бунда:

S1, S2 ва Sn - тегишли бонитет баллари бўлган ер участкаларининг майдонлари, га;

В1, В2 ва Вn - тегишли ер участкаларининг бонитет баллари.

1 бонитет балл/га тўғри келадиган хўжаликнинг соф фойдаси суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:


СФ..bs = СФ / BS,


бунда:

СФ - хўжаликнинг ўртача йиллик соф фойдаси, минг сўм.

1 га олиб қўйиладиган ер участкаси учун ўртача йиллик соф фойда суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:


СФ = СФ..bs x Вn

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига қўшимча равишда қўшиладиган соф фойда суммаси 1 га олиб қўйиладиган ер участкаси учун ўртача йиллик соф фойдани 4 га (йиллар сони) ва олиб қўйиладиган майдонга кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши лалми деҳқончиликка ёки яйлов озуқаларига асосланган ташкилотлар бўйича 1 га лалми экин ерлари ёки яйлов учун ўртача йиллик соф фойда суммаси ўртача йиллик соф фойданинг умумий суммасини хўжалик бўйича лалми экин ерлари ёки яйловларнинг умумий майдонига бўлиш йўли билан аниқланади.

37. Қишлоқ хўжалиги ерлари қишлоқ хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун вақтинча фойдаланиш учун ёки ижарага олиб қўйилган ва берилган ҳолатда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори қишлоқ хўжалиги экин майдонларини доимий фойдаланиш учун олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорига фоиз нисбатида ҳисоблаб чиқилади.

Вақтинча фойдаланиш учун ерни олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорлари қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Пс/хпвр. =

с/хп х Ч1 х 4) + (Пс/хп х Ч2 х 2) + (Пс/хп х Ч3 х 1),


100 ;


бунда:

Нқ/х вақт. - вақтинча фойдаланиш учун ерни олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори, минг сўм;

Нқ/хн - қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланиш учун олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори, минг сўм;

Ч - қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланишга олиб қўйилганда, қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликлари суммасидан қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилгани учун ҳисобланадиган фоиз миқдори 10 йилгача - 4 фоиз (Ч1 х 4), 11 йилдан 30 йилгача - ҳар бир йил учун 2 фоиздан (Ч2 х 2) ва 31 дан 50 йилгача - 1 фоиздан (Ч3 х 1);

Фоиз миқдори қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилган ҳар бир йил учун 10 йилгача 4 фоиз, 11 йилдан 30 йилгача - 2 фоиз ва 31 йилдан 50 йилгача - 1 фоиз миқдорида қабул қилинади.

Вақтинча берилган ерни қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқли ҳолатга келтириш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки бузилган ерлар қишлоқ хўжалигидан бошқа соҳада фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириладиган тарзда тупроқ қатлами бузилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тўлиқ ҳажмда қопланади.

38. Ўрмонзорларни сақлаш ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг зарур даражасини таъминлаш мақсадида ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ерларни маданийлаштириш ва тупроқнинг унумдорлигини ошириш тадбирларини амалга ошириш, янги хўжаликлар ташкил этиш ва олиб қўйилган ўрмонларни тиклаш зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда тенг қийматли янги ерларни ўзлаштириш харажатлари зарурлигидан келиб чиқиб аниқланади. Бундан ташқари, суғориладиган деҳқончилик зонасида суғориш қиймати, тоғли зонада - супа олиш ёки оддий гидротехника иншоотлари ўрнатиш қиймати, чўл зонасида - кўчма қумларни мустаҳкамлаш қиймати ҳисобга олинади.


39. Ўрмонзорларни ўрмон хўжалиги юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун олиб қўйиш ва беришда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг 37-бандида белгиланган тартибда аниқланади.


40. Ўрмон билан қопланган ва дарахти сийрак ерлар, шунингдек ўрмон ўсимликлари, уруғлик, тугунчали ва саноат плантациялари бўлган ёнғоқ мевали, мевали ва бошқа қимматли турлар билан банд бўлган ерлар олиб қўйилганда ўрмон хўжалиги нобудгарчиликлари суммаси янги ерларни ўзлаштириш ва монанд дарахтзорлар барпо этиш бўйича ишларни бажариш даврида ўрмон маҳсулотларини сотишдан олинадиган фойда ва қўшимча фойдаланиладиган маҳсулотлар нобудгарчилиги ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Нў/х = S [Ссуғ. + Т (Фўр.маҳ. + Фўр.қўш.)],


бунда:

Нў/х - ўрмон билан қопланган майдонлар олиб қўйилганда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори, минг сўм;

S - ўрмон ўсимликлари билан банд бўлган олиб қўйиладиган ўрмон ерларининг майдони, га;

Ссуғ. - олиб қўйиладиган ерлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш зарурлигидан келиб чиқиб аниқланадиган ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг солиштирма миқдори 31-бандга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади;

табиий зоналар бўйича ўрмон ерларининг жойлашишига қараб суғорилмайдиган ўрмон ерлари олиб қўйилганда - ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ лалми экин ерлари олиб қўйилиши учун ставкалар қўлланган ҳолда - минг сўм/га;

Т - янги ерларни ўзлаштириш ишларини лойиҳалаштириш ва бажариш учун зарур бўлган вақт, йил (ўртача тўрт йилда қабул қилинади);

Фўр.маҳ. - 1 гектардан ўрмон маҳсулотларини (ёғоч-тахта, ёнғоқ, мева, уруғлик, резавор мева) реализация қилишдан олинган ўртача уч йилдаги фойда (хўжаликнинг ҳисобот маълумотлари бўйича қабул қилинади), йилда/га минг сўм;

Фўр.қўш. - 1 гектар ўрмонга қайта ҳисоблаганда қўшимча маҳсулотларни (доривор ва бошқа фойдали ўсимликлар, пичан, асаларичилик маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар)ни реализация қилишдан олинган ўртача уч йилдаги фойда (хўжаликнинг ҳисобот маълумотлари бўйича қабул қилинади), йилда/га минг сўм.


41. Ёнган, нобуд бўлган ўрмон ўсимликлари ўрни, ўрмоннинг дарахт кесиш учун ажратилган дарахтзорга айланмаган жойлари олиб қўйилганда, ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплашнинг базис ставкалари ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ, лалми экин ерлари олиб қўйилгандаги базис ставкаларга, бўш ётган ер ва яланглик олиб қўйилганда - лалми бўз ерлар олиб қўйилганлиги учун базис ставкаларга тенглаштирилади.

43. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, агар қурилаётган объектларнинг муҳофаза, санитария ва ҳимоя зоналаридаги ўрмонзорларни қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариш ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказиш мўлжалланаётган тақдирда қопланади.


44. Қурилаётган объектларнинг муҳофаза, санитария ва ҳимоя зоналаридаги ўрмонзорлар муомаладан чиқарилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг II ва III бўлимларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда аниқланади.


45. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари бошқа суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларига ўтказилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилишидан нобудгарчиликлар миқдори билан суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилиши нобудгарчиликлари миқдори ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.


46. Қурилаётган объектлардан фойдаланишда келиб чиқадиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари сифати ёмонлашиши ҳолатлари объектларни қуриш лойиҳаларида назарда тутилиши ва ер ажратишда ҳисобга олиниши керак.


47. Ернинг сифати ёмонлашиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг II ва III бўлимларига мувофиқ замонавий ҳолатида ўрмонзорларни олиб қўйишдан нобудгарчиликлар ва ерларнинг кутилаётган ёмонлашишидан кейинги миқдори ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.


48. Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматни инобатга олиб ҳисобланган миқдори, шунингдек ушбу Низомнинг 32-банди ва унга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қўшма қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари бўйича қурилиш материаллари нархлари индексининг ўтган йилги ўзгариши даражасидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 31 декабрига қадар ҳар йили индексацияланиши лозим.


IV. ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЕРЛАРНИНГ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ МУОМАЛАСИДАН ЧИҚИШИГА САБАБ БЎЛГАН

ҲОЛЛАРДА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР МИҚДОРИНИ ҚОПЛАШ

50. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид равишда тегишли рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишга сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан етказилган зарар қопланади.


51. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими ҳамда Агроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан мазкур Низомнинг 55-бандига мувофиқ аниқланади.

52. Мазкур Низомнинг 55-бандига асосан ҳисобланган зарар суд тартибида ундирилади ва ундирилган маблағларнинг 95 фоизи Республика бюджетига ҳамда 5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармасига ундирилади.

53. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши ҳолатлари аниқланган ерларда қўшимча равишда тупроқ сифатини ўрганиш (балл бонитетини аниқлаш) ишлари ўтказилиши мумкин.


54. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ушбу Низомнинг 55-бандида кўрсатилган маблағларнинг ҳисобга олинишини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди.

55. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади.


Ез/м = {(Cсуғ. х Бб х Sсуғ. х 10) + (Cлал. х Sлал. х 20) + (Cсуғ. х Бб х Sб.суғ. х 10 х 0,1)

+ (Cлал. х Sб.лал. х 20 х 0,1) + (Cп.я. х Sп.я. х 20)] х Ки},


бунда:

Ез/м - ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар, минг сўм;

Cсуғ. - суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарарнинг бир бонитет балли учун қиймати ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;

Cлал. - 1 га лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар қиймати ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;

Cп.я. - 1 га пичанзор ва яйловларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар қиймати ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;

Бб - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган ерлар тупроқларининг ўртача бонитет балли кўрсаткичи, балл;

Sсуғ. - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экинлари майдони (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно), га;

Sлал. - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар майдони, га;

Sб.суғ. - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган бўз ерлар майдони, га;

Sб.лал. - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми бўз ерлар майдони, га;

Sп.я. - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган пичанзорлар ва яйловлар майдони, га;

10 - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар бўйича етказилган зарар қийматини 10 баробарга ошириш коэффициенти;

20 - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар бўйича етказилган зарар қийматини 20 баробарга ошириш коэффициенти;

Ки - ушбу Низомнинг 48-бандига мувофиқ қабул қилинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасини индексация қилиш коэффициенти;



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА

56. Ушбу Низомда назарда тутилган ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарларни аниқлаш тартибини бузган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.






Низомга

1-ИЛОВА


Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги

ерлари ўрнига бериладиган улар билан бир хил янги ерларни

суғориш ва ўзлаштириш, шунингдек, ерларнинг қишлоқ

хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар

ҚИЙМАТИ

Ҳудудлар

1 гектар бир хил ерларни суғориш ва

ўзлаштиришнинг бир бонитет балли

учун қиймати, минг сўм


Қорақалпоғистон Республикаси


444,2

вилоятлар:



Андижон


761,6

Бухоро


634,8

Жиззах


507,8

Қашқадарё


507,8

Навоий


507,8

Наманган


698,2

Самарқанд


761,6

Сурхондарё


825,0

Сирдарё


507,8

Тошкент


761,6

Фарғона


698,2

Хоразм


634,8

Тошкент шаҳри


761,6

            





Низомга

2-ИЛОВА


Пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш

ҚИЙМАТИ

Вертикал

зоналарга бўлиниш


1 гектар пичанзорлар ва

яйловлар ҳолатини тубдан

яхшилаш қиймати, минг сўм


Улардан


тубдан яхшилаш

қиймати


ўрни қопланадиган

маҳсулотнинг

қиймати


"Чўл" минтақаси


242,9

50,1

192,8

"Адир" минтақаси


283,9

88,8

195,1

"Тоғ" минтақаси


398,6

66,5

332,1

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 20-21-сон, 205-модда.




























Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск