язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер қонунчилиги/ Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш/ ЎзР ВМ 29.05.2006 й. 97-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 29.05.2006 й. 97-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 27.11.2018 й. 963-сон Қароридан олдинги таҳрири



8-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


бузилаётган уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини фуқароларга тўлаш;



8-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ер участкасини ўзлаштириш даврига икки йилгача муддат билан ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой берилиб, бузилаётган уйлар (квартиралар), иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг қиймати тўлиқ тўланган ҳолда фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун белгиланган норма доирасида ер участкаси бериш;



8-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахсларга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк бериш ва давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида етказилган бошқа зарарларни қоплаш;



8-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фуқароларга ва юридик шахсларга тегишли бўлган бузилиши керак уйлар, иморатлар ва иншоотларни кўчириш ва янги жойда тиклаш;



8-банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


янги жойда уйлар, иморатлар қуриш ҳамда уларни фуқаролар ва юридик шахсларга мулк қилиб бериш.



18-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


18. Уй (квартира)ни бузиш фақат томонларнинг келишуви бўйича мулкдорга бузилаётган уй (квартира) ўрнига турар жой берилгандан кейин амалга оширилиши мумкин.



25-банднинг олдинги таҳрири


25. Уй (квартира) якка тартибда уй-жой қуриш учун мулкдорга ер участкаси ажратилгандан, шунингдек ер участкасини ўзлаштириш даврига икки йилгача муддат билан ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой берилгандан кейин бузилиши мумкин.




ЎзР ВМ 25.05.2011 й. 146-сон Қароридан олдинги таҳрири



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Уйлар (квартиралар), иморатлар ва иншоотларнинг техник ҳолатини, қийматини баҳолаш, шунингдек олиб қўйилаётган ер участкаларидаги дов-дарахтлар қийматини белгилаш туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан ариза берувчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан амалга оширилган баҳога норози бўлинган тақдирда мулкдор мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Баҳоловчи ташкилот хизматига ҳақ тўлаш ариза берувчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади. (ЎзР ВМ 09.11.2010 й. 248-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Баҳолаш материаллари комиссияга берилади.




ЎзР ВМ 09.11.2010 й. 248-сон Қароридан олдинги таҳрири



11-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Фуқароларга тегишли бўлган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан мерос қилиб қолдирилган ер участкасининг олиб қўйилаётган вақтдаги қийматини баҳолаш туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг баҳолаш фаолиятини амалга оширишга тегишли рухсатномага эга бўлган баҳоловчилари томонидан, баҳолаш вақтидаги жорий нархлар бўйича ариза берувчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.