ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш /

Шаҳарсозлик иншоотларини жойлаштириш ҳужжатларини расмийлаштириш, шаҳарсозлик объектлари томонидан қурилиш муддатларига амал қилиш Регламенти (ЎзР Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.07.2005 й. 326-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Тошкент шаҳар ҳокимининг

2005 йил 11 июлдаги

326-сонли қарорига

1-ИЛОВА


Шаҳарсозлик иншоотларини жойлаштириш ҳужжатларини

расмийлаштириш, шаҳарсозлик объектлари томонидан

қурилиш муддатларига амал қилиш

РЕГЛАМЕНТИ


Ўзбекистон Республикаси "Шаҳарсозлик кодекси"га қатъиян риоя қилиш ҳамда шаҳар ҳудудида лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларига шаҳарсозлик ҳужжатларини татбиқ қилиш, шаҳарсозлик тартибини такомиллаштириш, шаҳарсозлик фаолиятида объектларни жойлаштириш, муҳандислик, транспорт ҳамда социал инфратузилмалар бўйича таклифларни тайёрлаш Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Ер майдонларидан фойдаланиш бўйича шаҳарсозлик талаблари Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан шаҳарсозлик ҳужжатлари ва қурилиш бош бошқармаси томонидан шаҳарсозлик ҳужжатлари ва қурилиш қоидалари асосида аниқланади.



1. ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИ

ОБЪЕКТЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ


Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида объектларни жойлаштириш ва ер майдонларини ажратиш бўйича таклифларни тайёрлаб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги ер майдонларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг ишчи гуруҳи йиғилишида кўриб чиқилади ва "ТошкентбошпланЛИТИ" лойиҳа институтига тақдим этилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги ер майдонларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг ишчи гуруҳи ва "ТошкентбошпланЛИТИ" лойиҳа институти хулосалари асосида, архитектура ва қурилиш бош бошқармаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги ер майдонларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясига ер майдонларини ажратиш бўйича ҳужжатларни тақдим этиб, комиссиянинг қонуний баённомасини тайёрлайди.

Якуний баённомага биноан, архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори лойиҳаси тайёрланиб, ушбу ҳужжат қуйидагилар билан келишилади:

- Тошкент шаҳар ҳокимининг саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари;

- Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалик, ободонлаштириш ва кўркамлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари;

- Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи;

- "ТошкентбошпланЛИТИ"лойиҳа институти директори;

- Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси;

- Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи;

- Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар бўйича гуруҳ раҳбари;

- Буюртмачи;

- Бошқа юридик ёки жисмоний шахсга қарашли ҳудуддан олиниши кўзда тутилган ҳолларда, мазкур ҳудуд эгаси.



2. ЕР МАЙДОНЛАРИНИ КИМОШДИ

САВДОЛАРИ ОРҚАЛИ СОТИШ ТАРТИБИ


Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида қурилиш учун ер майдонларини кимошди савдоларида сотиш учун таклифларни тайёрлайди.

Тошкент шаҳар Давлат мулк қўмитаси ажратилган ер майдонларига кимошди савдоларини ўтказиш учун ўрнатилган тартибда ҳужжатларни тайёрлайди.

Кимошди савдолари ғолиби Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори талабларини бажариши ва қурилиш муддатларига амал қилиши шарт.

Ҳужжатларни расмийлаштириш ва шаҳарсозлик субъектлари томонидан қурилиш муддатларига риоя этиш 2-жадвал асосида амалга оширилади.



3. МАГИСТРАЛ КЎЧАЛАР БЎЙИДАГИ

ТУРАРЖОЙДАН НОТУРАРЖОЙ ТАСАРРУФИГА

ЎТКАЗИЛГАН ОБЪЕКТЛАРГА ТУТАШ ЕР

МАЙДОНЛАРИНИ БИРИКТИРИБ БЕРИШ ТАРТИБИ


Ўрнатилган тартибда тасдиқланган концепция (магистрал ва кўчаларнинг дастлабки лойиҳа ҳужжатлари) асосида, тураржойдан нотураржой тасарруфига ўтказилган объектларга туташ ер майдонлари Тошкент шаҳар ҳокими қарори асосида, тегишли туман ҳокимликларига ажратилади.

Туман ҳокимлиги Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси билан келишган концепция асосида, объектларга кириш қисмларини ташкил қилиш, ободонлаштириш мақсадида ушуб ер майдонларини объект эгаларига тақсимлаб беради.



4. МАВЖУД ҲУДУДДА ЯНГИ ВА ҚЎШИМЧА

ҚУРИЛИШ ҚИЛИШГА ҲАМДА ИХТИСОСНИ

ЎЗГАРТИРИШГА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБИ


Мавжуд ҳудудда янги ва қўшимча қурилиш қилишга ҳамда ихтисосини ўзгартиришга рухсат бериш бўйича таклифни, "ТошкетбошпланЛИТИ" лойиҳа институти билан келишган ҳолда, Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси тайёрлайди. Тақдим этилган ҳужжат асосида, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинади.



5. ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

ЕР МАЙДОНЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТАРТИБИ


Ер майдонларига бўлган ҳуқуқларни ўзгартириш бўйича, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси тегишли ҳужжатларни, Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги ер майдонларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясига тақдим этиб, комиссиянинг якуний баённомасини тайёрлайди.

Якуний баённомага биноан, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди.



6. ЭГАЛЛАБ ТУРГАН ҲУДУДИ ОЛИНГАН,

ШАХСИЙ УЙ-ЖОЙИ ЁКИ ИМОРАТЛАРИ

БУЗИЛИШГА ТУШГАН ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАРГА САРФ-ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


Бино, иншоот ёки шахсий уй-жойларнинг бузилиши ҳақидаги қарор Тошкент шаҳрининг бош режаси, ҳудуднинг деталлаштирилган режалари асосида қабул қилинади.

Бино, иншоот ва шахсий уй-жойи бузилишига тушган юридик ва жисмоний шахсларга сарф-харажатларни қоплаш масалалари Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган қонунлар ва қоидалар асосида амалга оширилади.



ЕР МАЙДОНИНИ АЖРАТИБ БЕРИШ ВА

ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТИЗИМИ (1-ЖАДВАЛ)ГА

ИЗОҲ


Юридик ва жисмоний шахслар Тошкент шаҳри ҳудудида қурилиш қилиш учун ер майдони ажратиб бериш бўйича Тошкент шаҳар ҳокими номига мурожаат қилиб, 15 иш кунида қарор олиниши кўзда тутилган.

Ушбу 15 иш кунида, "ТошкентбошпланЛИТИ" лойиҳа институти ва табиатни муҳофаза қилиш қўмитасидан тегишли хулосаларни олиш "Ишчи гуруҳи" ва шаҳар Комиссияси муҳокамасида кўриб чиқиш, шаҳар комиссияси баённомасини расмийлаштириш, шаҳар ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлаш ва мутасадди ташкилотлар билан келишиш кўзда тутилган.

"Ишчи гуруҳи" ва шаҳар Комиссяиси муҳокамасида рад жавоби олган ҳужжатлар бўйича, юридик ва жисмоний шахсларга жавоб хати тайёрлаш 1 иш кунлик муддатда амалга оширилади.

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарор қабул қилинганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига буюртма бериб, мазкур қарорда белгиланган 18 иш куни муддатида, лойиҳа олди ҳужжатларни инспекциядан олади.

Буюртмачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорига мувофиқ, лойиҳа ташкилоти билан шартнома тузади ва ушбу лойиҳа ташкилоти:

- шартномада белгиланган муддатда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқади (лойиҳанинг ишлаб чиқиш муддати иншоотнинг ҳажмига қараб белгиланади);

- тақдим этилган эскиз-лойиҳа 5 иш кунида "Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши"да кўриб чиқилади;

- кенгаш баённомаси асосида, Ишчи лойиҳа ишлаб чиқилади ва экспертизага тақдим этилади (лойиҳанинг ишлаб чиқиш муддати иншоотнинг ҳажмига қараб белгиланади);

- Ишчи лойиҳаларни 5 иш кунида Экологик экспертизадан ўтказиш учун табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига тақдим этилади;

- Экспертиза ижобий хулосаси асосида, ишчи лойиҳалар "Архитектура шаҳарсозлик кенгаши" томонидан 5 иш кунида кўриб чиқилади;

- Барча ҳужжатлар асосида, 10 иш кунида Давлат Архитектура ва қурилиш назорати бошқармасида рўйхатдан ўтиб, қурилиш ишларини бошлашга рухсат олинади.


































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск