язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер қонунчилиги/ Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш/ Тошкент шаҳар ҳокимининг 03.01.2003 й. 4-сон "Тошкент шаҳрида ер майдонларини узоқ муддатли ижарага ва доимий фойдаланишга бериш бўйича ўтказиладиган танлов савдоларининг тартиби ва шартлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

03.01.2003 й.

N 4


ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЕР

МАЙДОНЛАРИНИ УЗОҚ МУДДАТЛИ ИЖАРАГА

ВА ДОИМИЙ ФОЙДАЛАНИШГА БЕРИШ

БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛАДИГАН ТАНЛОВ

САВДОЛАРИНИНГ ТАРТИБИ ВА

ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Тошкент шаҳар ҳокимининг 1997 йил 30 июлдаги "Ер майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш бўйича "Ким ошди" савдоларини ўтказиш тўғрисида"ги 347-ф-сонли фармойишига қўшимча равишда, шунингдек тижорат эҳтиёжлари учун ер майдонларини танлов савдолари асосида узоқ муддатли ижарага ва доимий фойдаланишга берилишини таъминлаш мақсадида


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2002 йил 29 мартдаги 143-сонли қарорига асосан ташкил этилган, Тошкент шаҳрида ер майдонларини эгалик қилишга, доимий фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш учун тузилган доимий ишлайдиган Хайъат зиммасига ер майдонларини узоқ муддатга ижарага ва доимий фойдаланишга бериш бўйича танлов савдоларини ўтказиш, ҳамда уларнинг якуний хулосаларини чиқариш устидан назорат қилиш бўйича қўшимча вазифалар юклатилсин.


2. Қуйидагилар тасдиқлансин:

- Тошкент шаҳрида ер майдонларини эгалик қилишга, доимий фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш учун тузилган Хайъат тўғрисидаги Низом 1-иловага асосан;

- хайъат аъзоларининг янги таркиби 2-иловага асосан;

- ер майдонларини танлов савдолари асосида узоқ муддатли ижарага ва доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага асосан.


3. Танлов савдоларига тайёргарлик ва ўтказишни ташкил этиш ишлари "Тошкенттендерконсалтинг" тендер савдоларини ўтказиш бўйича Марказга юклатилсин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Ш.М. Қосимов ва Н.М. Ханов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                            Р. Шоабдураҳмонов






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2002 йил 4 январдаги

4-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида ер майдонларини эгалик

қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш

(реализация қилиш) масалаларини кўриб

чиқувчи доимий ишлайдиган Хайъат

ТАРКИБИ*

     

Хайъат Раиси Тошкент шаҳар ҳокими


Р.М. Шоабдураҳмонов


Хайъат Раисининг ўринбосари


Ш.М. Қосимов


Хайъат аъзолари:


Давлат мулки қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи


А.Ю. Каримов


Ер муносабатларини ва кўчмас мулк кадастрини тартибга солиш бош бошқармаси бошлиғи


Х.С. Бузуруков


Меъморчилик ва шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи


М.М. Шагаев


Тошкент шаҳрини реконструкция ва обод қилиш давлат лойиҳалаш институти директори


Б.Э. Одилхўжаев


ТошбошрежаЛИИТИ директори


В.А. Акопджанян


Тошкент шаҳар табиатни мухофаза қилиш қўмитаси раиси


Ю.Ш. Раджабов


Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология бош бошқармаси


С.С. Саидалиев


"Тошкенттендерконсалтинг" тендерлар ўтказиш Марказининг директори


Б.Ш. Шоисломов


Хайъат котиби Улушдошлиқда қатнашиш бўлими бошлиғи


Г.Ш. Расулов


*) Хайъат аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, ҳайъат таркибига уларнинг ўринларига тайинланган шахслар киритилади.