ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.1994 й. 346-сон "Хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тошкент шаҳрида ер участкаларини ижарага бериш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.1994 й.

N 346


ХОРИЖИЙ ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАРГА ТОШКЕНТ ШАҲРИДА

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ИЖАРАГА

БЕРИШ ТЎFРИСИДА


Дипломатик ва уларга тенглаштирилган чет эл ваколатхоналарига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, ҳалқаро бирлашмалар ва ташкилотларга Тошкент шаҳрида ер участкаларини ижарага беришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хорижий юридик ва жисмоний шахсларга, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, ҳалқаро бирлашмалар ва ташкилотларга Тошкент шаҳрида ер участкаларини ижарага беришнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқлансин (илова қилинмоқда).

Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

ижара тўловининг бозор ставкаларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда хорижий юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини ижарага бериш бўйича ким ошди савдолари ва танловлар ўтказсин;

Ўзбекистан Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда ўтказилган ким ошди савдолари, танловларнинг натижаларини ҳисобга олган ҳолда мазкур Тартибни тасдиқлаш учун 1994 йил 1 сентябргача Вазирлар Маҳкамасига киритсин,


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Капитал қурилиш, транспорт ва алоқа бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамлсининг

1994 йил 6 июлдаги

346 сон қарорига

ИЛОВА



Хорижий юридик ва жисмоний шахсларга,

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга,

ҳалқаро бирлашмалар ва ташкилотларга Тошкент

шаҳрида ер участкаларини ижарага беришнинг

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ



1. Ушбу Вақтинчалик тартиб "Ижара тўғрисида", "Ер тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда дипломатик ва уларга тенглаштирилган чет эл ваколатхоналарига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга, қўшма корхоналарга, ҳалқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга ер участкаларини ижарага бериш масалаларини тартибга солади.


2. Ер участкалари деганда ернинг иморатлар жойлашган ва қурилиш учун ажратиладиган участкалари тушунилади.


3. Қуйидагилар ижарага олувчилар бўлишлари мумкин:

хорижий юридик шахслар, шу жумладан, дипломатик ва уларга тенглаштирилган хорижий ваколатхоналар;

ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

ерда алоҳида турган иморатлари бўлган ёки қурилиш учун ижарага ер олишни хохловчи чел эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, ҳалқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, уларнинг шўъба корхоналари ва филиаллари.


4. Ер участкалари чекланмаган муддатга ижарага берилади. Ижаранинг аниқ муддатлари шартнома билан белгиланади.


5. Ер участкасини ижарага олишни хохловчи  хорижий юридик ва жисмоний шахслар Тошкент шаҳар ҳокимлигига буюртманома билан мурожаат қиладилар, дипломатик ва уларга тенглаштирилган хорижий ваколатхоналар эса қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг илтимосномасини тақдим этадилар.


Буюртманомада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

ер участкасини ижарага олишнинг мақсади ва муддати;

мўлжалланаётган қурилишнинг тури, ҳажми ва муддатлари;

ер участкасининг талаб этиладиган майдони.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижарага  ер участкаси бериш тўғрисидаги буюртманомани бир ой муддатда кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.


7. Ижара тўловининг вақтинчалик ставкалари илова қилинаётган жадвалга мувофиқ белгиланади.


8. Хорижий юридик ва жисмоний шахслар ер участкалари-нинг ижара ҳақини белгиланган ставкаларга мувофиқ эркин алмаштириладиган валютада тўлайдилар.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, ҳалқаро бирлашмалар ва ташкилотлар тўловни:

агар уларнинг хўжалик фаолияти эркин алмаштириладиган валютада амалга ошириладиган ҳамда валюта тушуми мавжуд бўлсаэркин алмаштириладиган валютада;

агар операциялар мутлақо маҳаллий валютада амалга оширилса ва валюта тушуми мавжуд бўлмаса  Марказий банкнинг ижара хақи тўланаётган вақтдаги курси бўйича ижара тўғрисидаги шартномага мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида;

агар уларнинг хўжалик фаолияти ҳам эркин алмаштириладиган валютада, ҳам Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилсатегишли нисбатан эркин алмаштириладиган валютада ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширадилар.


9. Бериладиган ер участкаси бўйича ижара шартномаси Тошкент шахар хокимлигининг шу ишга ваколат берилган вакили ҳамда ижарага олувчининг вакили имзолагандан кейин кучга киради.





ЖАДВАЛ



Шаҳар ерларини комплекс иқтисодий

баҳолаш асосида белгиланган Тошкент шаҳрининг

ҳудудий-иқтисодий баҳолаш зоналари бўйича хорижий

юридик ва жисмоний шахсларга, дипломатик ва уларга

тенглаштирилган хорижий ваколатхоналарга бериладиган

ер майдонлари учун ҳар йилги энг кам ижара

тўловларинингвақтинчалик

СТАВКАЛАРИ

Ҳудудий зоналар


Бир кв метр ер учун ижара тўловларининг

АҚШ долларидаги ставкалари


хорижий юридик ва

жисмоний шахслар


дипломатик ва уларга

тенглаштирилган хорижий

ваколатхоналар


1


2,50

0,50

2


2,75

0,75

3


4,25

1,25

4


6,25

1,75

5


7,50

2,25

6


7,75

2,50

7


12,25

3,75

8


14,50

4,50

9


16,50

5,00

10


18,75

5,75

11


20,50

6,25

12


22,50

6,75

13


24,50

7,50

14


26,25

8,00
































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск