язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.2007 й. 44-сон "Транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.03.2007 й.

N 44



ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИ ВА ЙЎЛОВЧИЛАРИ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек фуқаролар ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг оғир оқибатларини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2007 йил 1 июлдан бошлаб конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситалари ҳаракатланиб бораётганда ҳайдовчилар ва йўловчилар томонидан хавфсизлик камарларидан мажбурий фойдаланиш жорий этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарорнинг талабларини автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари ҳамда аҳоли эътиборига белгиланган тартибда етказилишини, улар ўртасида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали зарур тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига 2007 йил 1 июлдан бошлаб иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 6 мартдаги

44-сон қарорига

ИЛОВА



Йўл ҳаракати қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3.3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3.3. Конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситаси ҳаракатланиб бораётганда ҳайдовчи хавфсизлик камари тақиб олиши ва хавфсизлик камарлари тақилмаган йўловчиларни ташимаслиги шарт. Қуйидагиларга хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берилади:

Қоидаларнинг 25.8-бандига мувофиқ орқа ўриндиқдаги 12 ёшгача бўлган болалар;

транспорт воситасини ҳайдовчиликка ўқиётган ўқувчи бошқараётганда бошқаришни ўргатаётган шахс;

ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;

орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;

аҳоли пунктларида ҳаракатланишда - йўналиш таксилари ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;

аҳоли пунктларида - ташқи қисмига тегишли рангли график схемалар чизилган махсус транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.

Мотоциклни бошқараётганда ҳайдовчи тугмаланган махсус бош кийими кийиши ва тугмаланган махсус бош кийими киймаган йўловчиларни ташимаслиги керак".


2. 6.1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6.1. Йўловчилар транспорт воситасига фақат у тўлиқ тўхтагандан сўнг тротуар ёки йўл ёқаси томонидан чиқишга ва тушишга мажбурдирлар. Йўловчиларнинг транспорт воситаларидан тротуар ёки йўл ёқаси томонидан тушиши ёки уларга чиқишининг иложи бўлмаган ҳолларда у йўлнинг қатнов қисми томондан амалга оширилиши мумкин, бунда бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит берилмаслиги ва хавф туғдирилмаслиги керак.

Хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган транспорт воситасида юришда йўловчилар хавфсизлик камари таққан бўлишлари (Қоидаларнинг 3.3-бандида назарда тутилган ҳоллардан ташқари), мотоциклда юрганда эса тугмаланган махсус бош кийими кийишлари шарт".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 9-10-сон, 86-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 2-3, 14-модда.