язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2006 й. 241-сон "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2006 й.

N 241



ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Транспорт воситаларини бошқариш чоғида ҳайдовчиларнинг мобиль алоқа воситаларидан фойдаланиши муносабати билан авариялар юз бериши эҳтимолини камайтириш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2007 йил 1 январдан бошлаб ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш чоғида телефондан фойдаланиши тақиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 10 кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

бундай ҳуқуқбузарликларни баҳолашнинг аниқ мезонларини аниқлашни назарда тутган ҳолда ўн кун муддатда ўз норматив ҳужжатларига белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;

мазкур қарор талаблари автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари ва аҳоли эътиборига белгиланган тартибда етказилишини, улар орасида зарур тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 3.6-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"транспорт воситасини бошқариш чоғида телефондан фойдаланиш".


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 459-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 11, 87-модда.