ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 26.12.2013 й. 2545-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 23.12.2013 й. 20-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 26 декабрда 2545-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон автомобиль

ва дарё транспорти

агентлиги бошлиғининг

2013 йил 23 декабрдаги

20-сонли буйруғига

ИЛОВА



Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати

хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиш тартибини, шунингдек унинг вазифалари, функциялари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари (бундан буён матнда ДЙҲХХ органлари деб юритилади) билан ўзаро муносабатларини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


автомобилда ташувчи - мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчи, багаж ва юк ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахс;


автотранспорт воситалари - автомобилда ташувчига тегишли бўлган, йўловчи, багаж ва юк ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар;


йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати - автомобилда ташувчининг автотранспорт воситалари орқали ташишларни амалга оширишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган таркибий бўлинмаси (бундан буён матнда ЙҲХ хизмати деб юритилади);


йўл-транспорт ҳодисаси - автотранспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиши жараёнида рўй берган, фуқароларнинг ҳалок бўлишига ёки соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юкларнинг шикастланишига ёхуд бошқа моддий зарар етишига сабаб бўлган ҳодиса;


йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши - автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган талабларнинг бузилиши.

2. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, элликта ва ундан ортиқ автотранспорт воситалари мавжуд бўлган автомобилда ташувчиларда ЙҲХ ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

3. ЙҲХ хизматлари касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган норматив ҳужжатлар асосида фаолият юритади ва ўз мақомига кўра автомобилда ташувчининг асосий хизматларига тенглаштирилади ҳамда унинг раҳбарига бўйсунади.


4. ЙҲХ хизматларининг мутахассислари уларнинг хизмат вазифаларига тааллуқли бўлмаган ишларни бажаришга жалб этилиши мумкин эмас.


5. ЙҲХ хизмати автомобилда ташувчининг фаолияти тугатилган тақдирдагина тугатилади.



II БОБ. ЙҲХ ХИЗМАТИНИНГ ТУЗИЛИШИ


6. Автотранспорт воситаларининг сони 50 тадан кам бўлган автомобилда ташувчиларда ЙҲХ хизматининг вазифалари автомобилда ташувчининг раҳбарларидан бирига юклатилади.


7. Автотранспорт воситаларининг сони 50 тадан 150 тагача бўлган автомобилда ташувчиларда ЙҲХ хизматининг вазифаларини бажарувчи мутахассис лавозими жорий этилади.


8. Автотранспорт воситаларининг сони 151 тадан ортиқ бўлган автомобилда ташувчиларда қуйидагича штат бирликларидан иборат бўлган ЙҲХ хизмати ташкил этилади:

автотранспорт воситаларининг сони 151 тадан 300 тагача бўлган автомобилда ташувчиларда - 2 та ходим;

автотранспорт воситаларининг сони 301 тадан 500 тагача бўлган автомобилда ташувчиларда - 3 та ходим;

автотранспорт воситаларининг сони 501 тадан 750 тагача бўлган автомобилда ташувчиларда - 4 та ходим.


9. Автотранспорт воситаларининг сони 750 тадан ортиқ бўлган автомобилда ташувчиларнинг ЙҲХ хизматида ҳар 250 та автотранспорт воситалари учун қўшимча равишда яна 1 та ходим лавозими жорий этилади.


10. Автотранспорт воситаларининг сони 500 тадан ортиқ бўлган автомобилда ташувчиларда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича раҳбар ўринбосари лавозими жорий этилади.


11. ЙҲХ хизматида мазкур Низомга асосан белгиланган ходимлар сони доирасида хизмат (бўлим) бошлиғи, катта муҳандис, муҳандис лавозимлари жорий этилади. ЙҲХ хизмати ходимларининг вазифалари мазкур Низом, ходимларнинг лавозим йўриқномалари ва автомобилда ташувчининг бошқа локал норматив ҳужжатлари билан белгиланади.


12. "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига асосан, ЙҲХ хизматлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича вақти-вақти билан, уч йилда камида бир марта ўз малакасини ошириб, малака имтиҳони топшириши керак.


III БОБ. ЙҲХ ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


13. ЙҲХ хизмати қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:

автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг ишини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи талабларга мувофиқ ташкил этади;

автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнат қилиш ва дам олиш тартибига риоя этилишини таъминлайди;

автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш учун зарур шароитлар яратади;

йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи техник носозликлар мавжуд бўлганда, транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўймайди;

автотранспорт воситалари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишларининг сабабларини таҳлил қилади ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни кўради;

автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг тиббий кўрикларини, уларнинг йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланганларга бирламчи шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича кўникмаларини такомиллаштиришга доир тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;

автомобилда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;

автотранспорт воситаларининг бут сақланишини таъминлайди.


14. ЙҲХ хизмати ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасига мувофиқ бошқариш ҳуқуқи берилган автотранспорт воситаларини бошқариш учун рухсат берилишини назорат қилади;

автомобилда ташувчининг барча ходимлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини назорат қилади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширади, хизмат текширувларини ўтказишда иштирок этади;

катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларида ташишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя қилинишини назорат қилади;

ташишларни амалга оширишда автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнат қилиш ва дам олиш тартибига риоя қилинишини назорат қилади;

автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича: ишга қабул қилишда (дастлабки), рейс олдидан (рейс олди), махсус, мавсумий ва қўшимча (навбатдан ташқари) йўл-йўриқлар кўрсатилишини таъминлайди;

автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш мақсадида йўл ҳаракати хавфсизлиги хонасини ташкил қилади ва унинг фаолиятига услубий раҳбарлик қилади;

автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқиш олдидан техник жиҳатдан созлиги ва кўриниши талаб даражасида бўлишини назорат қилади;

йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи шароитлар аниқланганда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлайди;

йўл-транспорт ҳодисалари ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишларини бартараф этиш бўйича чораклик дастурларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун автомобилда ташувчининг раҳбарига тақдим этади;

ДЙҲХХ органларидан олинган маълумотлар асосида автомобилда ташувчининг ходимларига юз берган йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатлари ҳақида мунтазам равишда маълумот бериб боради ва уларнинг юзага келиш сабаблари ҳақида тушунтиришлар беради;

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Автомобилда ташувчи томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тадбирларни ҳисобга олиш китобини, 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш китобини, 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишини ҳисобга олиш китобини ҳамда 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг кўрсатмаларини қайд қилиш китобини юритади;

автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг мажбурий равишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан, шу жумладан, рейс олдидан тиббий кўрикдан ўтишларини таъминлайди;

автотранспорт воситалари иштирокидаги суғурта ҳодисаларини текширишда иштирок этади;

иш вақти тугагандан сўнг автотранспорт воситаларининг сақлаш жойига ўз вақтида қайтиши ва қабул қилиб олинишини назорат қилади.



IV БОБ. ЙҲХ ХИЗМАТИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


15. ЙҲХ хизмати ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича бошқа ташкилотлар билан муносабатларда автомобилда ташувчининг вакили бўлиш;

автомобилда ташувчининг бошқа таркибий бўлинмаларидан ўз ваколатига доир маълумотларни талаб қилиб олиш;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича автомобилда ташувчининг барча таркибий бўлинмалари учун мажбурий бўлган ва фақат автомобилда ташувчининг биринчи раҳбари томонидан бекор қилиниши мумкин бўлган кўрсатмалар бериш;

ташишларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини назорат қилиш, аниқланган камчиликларнинг ўз вақтида бартараф этилиши учун зарур чораларни кўриш;

йўл ҳаракати хавфсизлигига хавф туғдирувчи жиддий камчиликлар аниқланганда автотранспорт воситалари ҳаракатланишини тақиқлаш;

аҳволи ёки ҳаракатлари йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишдан четлатиш, уларга нисбатан тегишли чораларни қўллаш юзасидан автомобилда ташувчининг раҳбариятига таклиф киритиш;

намунали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини меҳнат учун рағбатлантириш юзасидан автомобилда ташувчининг раҳбариятига таклиф киритиш.


16. Автотранспорт воситаларининг сони 50 тадан ортиқ бўлган автомобилда ташувчиларда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга етиб бориш, йўналишдаги автотранспорт воситалари ишини мониторинг қилиш, автомобиль йўллари аҳволини текшириш, автоколонналарни кузатиб бориш учун ЙҲХ хизмати махсус енгил автомобиль билан таъминланади. Ушбу автомобиль иштирокида амалга оширилган тадбирлар мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига бириктирилган автомобиль иштирокида амалга оширилган тадбирларни қайд этиш китобига киритиб борилиши зарур.


17. ЙҲХ хизмати:

ўз ҳаракатлари билан йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузмаслиги;

автомобилда ташувчининг бошқа хизматчилари ва автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатларига бефарқ бўлмаслиги;

автомобилда ташувчининг раҳбари ҳамда ваколатли давлат органларининг қонуний кўрсатмалари ва талабларини бажариши шарт.



V БОБ. ЙҲХ ХИЗМАТИНИНГ ДЙҲХХ

ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


18. ЙҲХ хизмати ДЙҲХХ органларининг сўровига мувофиқ автотранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари ҳайдовчилари тўғрисидаги ҳамда автотранспорт воситалари иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида етказилган зарарни аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этади.


19. ДЙҲХХ органлари ЙҲХ хизматининг сўровига мувофиқ автотранспорт воситалари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ва йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.

Зарур ҳолларда, ЙҲХ хизмати ва ДЙҲХХ органлари автотранспорт воситалари колонналарини кузатиб бориш ишларини ҳамкорликда амалга оширади.



VI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Автомобилда ташувчиларнинг раҳбарлари мазкур Низомга мувофиқ ЙҲХ хизматининг ташкил этилиши учун жавобгардир.


21. ЙҲХ хизмати ходимлари мазкур Низомга мувофиқ ЙҲХ хизматининг зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ амалга оширилиши учун жавобгардир.


22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Автомобилда ташувчи томонидан йўл ҳаракати

хавфсизлиги бўйича тадбирларни ҳисобга олиш

КИТОБИ

   

Т/р

Тадбирнинг номи


Тадбирни

ўтказиш санаси


Иштирокчилар


Тадбирни

ўтказган шахс


Тадбирни ўтказган

шахснинг имзоси



1

2


3

4

5





      





Низомга

2-ИЛОВА



Йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар

ҳақидаги маълумотларни қайд этиш

КИТОБИ

     

Т/р


ЙТҲ

ҳақида

тушган

хабар

(йил, ой,

кун, соат)


ЙТҲ

ҳақида

хабар

берган

шахслар

ҳақидаги

тўлиқ

маълу-

мотлар


ЙТҲ

содир

бўлган

шаҳар,

туман ва

автомо-

биль

йўли ва

кўчанинг

номи ва км


ЙТҲнинг

қисқача

баёни

(вақти),

дастлаб-

ки сабаби

ва тури


ЙТҲ оқибатида

тан жароҳати

олган ва вафот

этган шахслар

тўғрисидаги

тўлиқ маълу-

мотлар (Ф.И.О.,

ёши, жинси ва

ҳоказолар)


ЙТҲда

иштирок этган

транспорт

воситалари

тўғрисидаги

тўлиқ маълу-

мотлар (русуми,

давлат рақами

белгиси,

тегишлилиги

ва ҳоказолар)


ЙТҲ

тўғрисида

берилган

хабарни қабул

қилиб олган

ички ишлар

органи номи,

навбатчиси

(Ф.И.О.,

лавозими,

унвони)

тўғрисида

маълумот


Шикастланган

ҳолда қайтган

транспорт

воситалари ҳақида

ҳудудий ички ишлар

органига хабар

берилган вақт

ва хабарни ички

ишлар органида

қабул қилиб олган

навбатчи (Ф.И.О.,

лавозими, унвони)



1

2

3


4


5

6

7

8

       

Изоҳ: китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган, муҳрланган бўлиши, охирги ёзув ёзилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида сақланиши шарт.






Низомга

3-ИЛОВА



Автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан

йўл ҳаракати қоидалари бузилишини ҳисобга олиш

КИТОБИ

    

Т/р


Ҳайдовчи

тўғрисида

маълумотлар:

Ф.И.О., ёши,

иш стажи,

ҳайдовчилик

тоифаси


Авто-

транс-

порт

восита-

сининг

модели

ва

давлат

рақами


Йўл

ҳара-

кати

қои-

далари

бузил-

ган

сана

ва вақт


Йўл

ҳара-

кати

қои-

далари

бузи-

лиши-

нинг

хусу-

сияти


Йўл

ҳара-

кати

қои-

далари

бузилган

ҳолат


Йўл

ҳара-

кати

қои-

далари

бузил-

ганли-

гини

аниқ-

лаган

шахс


Ҳай-

довчига

нисбатан

қўлла-

нилган

ҳуқуқий

таъсир

чораси


Ҳуқуқий

таъсир

чораси

тайин-

ланган

вақт ва

тайин-

лаган

мансаб-

дор шахс


Ҳай-

довчи

билан

олиб

борил-

ган

тушун-

тириш

ишлари


Тегишли

ёзув ки-

ритган

мансаб-

дор

шахснинг

имзоси


Изоҳ



1

2


3


4

5

6

7

8

9

10

11

       





Низомга

4-ИЛОВА



Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг

кўрсатмаларини қайд қилиш

КИТОБИ

    

Т/р


Текширув

ўтказилган

сана


Аниқланган

камчилик ва қоида

бузишлар


Бартараф

этиш муддати


Тавсия ва

таклифлар


Текширилаётган

ва текшираётган

шахсларнинг имзоси


Бажарилганлиги

тўғрисидаги белги,

сана, имзо



1

2


3


4

5

6

     





Низомга

5-ИЛОВА



Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига

бириктирилган автомобиль иштирокида

амалга оширилган тадбирларни қайд этиш

КИТОБИ

        

(автомобилда ташувчининг номи)

     

Автомобиль маркаси ________________

Давлат рақами _____________________

     

Т/р


Йўл

варақаси

рақами


Йўналишга

чиқиш ва

қайтиш

санаси,

вақти


Ҳайдовчининг

Ф.И.О.


Тадбир ўтказишга

чиқаётган шахснинг

фамилияси, исми,

отасининг исми

ва лавозими


Тадбир

номи


Ўтказилган

тадбирнинг

натижаси


Тадбирни

ўтказган

шахснинг

имзоси


Изоҳ



1

2

3


4


5

6

7

8

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 30 декабрь, 52-сон, 710-модда


































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск