ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ташқи ишлар вазирлигининг 8-сон, Ички ишлар вазирлигининг 12-сон, Олий суднинг 50-сон "Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномага ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги 12.04.2012 й. Қарори (АВ томонидан 26.04.2012 й. 2338-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.04.2012 й.

N 2338-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.04.2012 й.

N 8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.04.2012 й.

N 12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИНИНГ

12.04.2012 й.

N 50


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган

хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари

ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга

тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига

нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик

учун маъмурий жавобгарлик чораларини

қўллаш ҳақидаги йўриқномага ўзгартиш

киритиш тўғрисида


(2012 йил 6 майдан кучга киради)



1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий судининг 2012 йил 13 февралдаги 7, 5 ва 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2338, 2012 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 11-сон, 121-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқноманинг 4-банди саккизинчи хатбошисидаги "дипломатик ваколатхона бошлиғининг транспорт воситаси бундан мустасно" сўзлари "CMD", "D", "UN" ва "X" серияли давлат рўйхатидан ўтказиш рақам белгилари бўлган транспорт воситалари бундан мустасно" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ташқи ишлар вазири



А. Комилов

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

Олий суд раиси

Б. Мустафоев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 17-сон, 198-модда































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск