ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2011 й. 342-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида ҳавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2011 й.

N 342




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДАГИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА

ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Автомобиль йўллари тўғрисида", "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шаҳарларда йўл қурилишини ташкил этишни такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 26 апрелдаги ПҚ-62-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўллари минтақасида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2012 йил 1 январдан бошлаб жорий этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва "Ўзавтойўл" ДАК бир ой муддатда мазкур қарор билан тасдиқланган қоидаларда белгиланган талаблар юзасидан кенг тушунтириш ишлари олиб бориш чора-тадбирларини кўрсин.


3. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Автомобиль йўлларидан фойдаланиш қоидалари ва уларни қўриқлаш тўғрисида" 1974 йил 17 апрелдаги 172-сон қарори (Қарорлар тўплами, 1974 й., 4-сон, 16-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Зокиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 52-сон, 562-модда

























Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск