ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 05.07.2011 й. 2240-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 31.05.2011 й. 68-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 5 июлда 2240-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2011 йил 31 майдаги

68-сон буйруғига

ИЛОВА



Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига

доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш

тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (кейинги ўринларда Йўриқнома деб юритилади) ички ишлар органлари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибини белгилаб беради.


2. Йўл ҳаракати қоидаларининг (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) бузилишига доир ишларни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда Кодекс деб юритилади), Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 431-сон "Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги қарори, мазкур Йўриқнома ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

3. Қоидаларнинг бузилишига доир ишларни кўриб чиқишнинг вазифалари ҳар бир ишнинг ҳолатини ўз вақтида, ҳар томонлама, тўла ва объектив равишда аниқлаб чиқишдан, бу ишни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда ҳал этишдан, чиқарилган қарорнинг ижросини таъминлашдан, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларни аниқлашдан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан, қонунийликни мустаҳкамлашдан иборатдир.


4. Қоидаларнинг бузилишига доир ишлар қонунийликка қатъий амал қилиш асосида кўриб чиқилади. Қоидаларнинг бузилиши учун таъсир чораларини қўллаш чоғида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ваколатли юқори турувчи органлар, мансабдор шахс ва прокурорнинг мунтазам назорати, шикоят қилиш ҳуқуқи ва қонунларда белгиланган бошқа усуллар билан таъминланади.


4-1. Қоидаларнинг бузилишига доир ишлар Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими (кейинги ўринларда "E-ma`muriy ish" тизими деб юритилади) орқали электрон шаклда юритилади.


II. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ

ҲАҚИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


5. Қоидаларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб юритилади) ходими ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома (кейинги ўринларда электрон шаклдаги маъмурий баённома деб юритилади) махсус дастурий таъминот ўрнатилган мобиль қурилма (кейинги ўринларда планшет деб юритилади) ёки компьютер ёрдамида "E-ma`muriy ish" тизими орқали расмийлаштиради.

Электрон шаклдаги маъмурий баённома "Фуқароларнинг биометрик ҳужжатлари электрон тизими" ёки дактилоскопик таққослаш ёхуд мультибиометрик идентификация қилиш дастурлари (кейинги ўринларда идентификация тизимлари деб юритилади) орқали ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаган ҳолда электрон рақамли имзо ёки электрон график имзо ҳамда QR-код (матрица штрихли код) билан тасдиқланади.

Содир этилган ҳуқуқбузарликлар кейинчалик аниқланганда, маъмурий ишлар жабрланувчининг аризаси билан қўзғатилганда, шунингдек алоқа тармоғи мавжуд бўлмаган ҳудудларда ёки маъмурий ишни қоғоз шаклида шакллантиришни тақозо этадиган ҳолатларда ҳужжатлар, шу жумладан мазкур Йўриқноманинг 1-1-иловасига мувофиқ шаклда Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида баённома (кейинги ўринларда қоғоз шаклдаги маъмурий баённома деб юритилади) қоғоз шаклида расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда pdf форматида сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда "E-ma`muriy ish" тизимига киритилади.

Қоидаларни бузган ҳайдовчилардан жойида жарима олиш қатъиян ман этилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори, юридик шахсга тегишли транспорт воситаларидан фойдаланиб содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган тақдирда юридик шахснинг транспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади.

6. Қоидаларнинг бузилиши тўғрисидаги ишлар юзасидан Кодекснинг 138-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда (пиёдаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликлари) электрон ёки қоғоз шаклдаги маъмурий баённома (кейинги ўринларда маъмурий баённома деб юритилади) тузилмайди.

Ҳуқуқбузар пиёдага мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда жарима тўлаганлиги тўғрисида квитанция берилади.

Ҳуқуқбузар пиёда ўзига солинадиган жаримага эътироз билдирса ёки унга жойнинг ўзида солинадиган жариманинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан ошса ёхуд жойида жарима тўлашга имкони бўлмаганда маъмурий баённома расмийлаштирилади ва унга бу ҳақда ёзиб қўйилади.

6-1. Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий баённома расмийлаштирилмасдан ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз мазкур Йўриқноманинг 1-2-иловасига мувофиқ шаклдаги жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда уни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ҳамда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида буюртма почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилади.

Унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

қарор чиқарилган сана ва жой, уни чиқарган органнинг номи, шахснинг лавозими ва фамилияси, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, жой ва ҳолатлар, Кодекс Махсус қисмининг мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, моддасининг қисми кўрсатилган ҳолда, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари билан қайд этилган транспорт воситасининг ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтдаги давлат рақам белгиси билан туширилган тасвири, қабул қилинган қарор, тайинланган жаримани тўлаш тартиби ва муддатлари, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят беришнинг процессуал тартиби.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёки автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар (техник экспертиза хулосаси, ўлчаш воситаларининг далолатномалари, log-файллар ва бошқа ҳужжатлар) электрон алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида "E-ma`muriy ish" тизимига конвертация қилиш йўли билан тақдим этилади.

7. Ҳаракатни тартибга солишга ваколати бўлган ва хизмат вазифасини ўтаётган ички ишлар органи ходими (ДЙҲХХ ходимидан ташқари), ҳарбий автомобиль назоратининг мансабдор шахси хизмат ваколатини амалга оширишга мўлжалланган баённома варақаларидан фойдаланадилар. Унда ишни тўлиқ ҳал этиш учун зарур маълумотлар кўрсатилиши шарт.


8. ДЙҲХХ ходими белгиланган тезликка риоя этилмаган ҳолларда маъмурий баённомани расмийлаштирганда белгиланган тезлик кўрсаткичини албатта кўрсатган ҳолда қандай тезликда ҳаракатланиб келганлигини қайд этиши лозим. Масалан, "ҳайдовчи 50 км/с тезлик чегараланган йўл белгиси таъсири доирасида 95 км/с тезликда ҳаракатланиб келди". Тезлик тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ҳамда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёрдамида аниқланади.

Ҳайдовчи белгиланган тезликни ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, улар қайд этган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда маъмурий баённома тузилади.

Ушбу талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган маъмурий баённома ДЙҲХХнинг маъмурий амалиёт инспектори томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


9. Агар маъмурий баённома тузиш зарур бўлиб, уни ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда тузиш имкони бўлмаса, маъмурий баённома тузишга ваколати бўлган мансабдор шахс яқин орадаги ички ишлар органларида, транспорт воситаларининг тўхташ жойларида маъмурий баённомани расмийлаштириши мумкин.


10. Ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувоҳ, холисга тегишли бўлган шахсга доир маълумотларнинг (фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси) планшет ёки компьютер орқали электрон шаклдаги маъмурий баённомага тўғри киритилишига ДЙҲХХ ходими масъул ҳисобланади.

Бунда, ДЙҲХХ ходими ҳуқуқбузар, шунингдек гувоҳлар, холислар ва жабрланувчиларга электрон шаклдаги маъмурий баённомани ўзларининг электрон график имзоси ёки бармоқ изи билан тасдиқлашни таклиф этади.

Агар ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувоҳ, холис Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки идентификация тизимлари ёрдамида уларнинг шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаса, уларнинг ёнида маълумотлар базасига киритилмаган чет эл паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ДЙҲХХнинг ходими ушбу ҳужжатларга асосан шахсга доир маълумотларни электрон тизимга қўлда киритади ҳамда унинг тўғри киритилишига шахсан жавоб беради.

11. Маъмурий ишларни планшет орқали ёки компьютерда расмийлаштиришда ҳуқуқбузарга:

маъмурий ишнинг электрон шаклда расмийлаштирилаётганлиги;

жаримани ёки зарарни ихтиёрий равишда электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ёки банк кассалари орқали, ejarima.uz веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали тўлаши мумкинлиги;

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдоринингетмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши;

Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади.

12. ДЙҲХХ ходими томонидан маъмурий иш юритишда планшетдан фойдаланган ҳолда аудио, видеоёзувлардан ҳамда фотосуратлардан, шунингдек, бошқа маълумотлардан (техник экспертиза хулосаси, ўлчаш воситаларининг далолатномалари ва бошқа махсус ҳужжатлар) иборат ҳужжатлар электрон шаклда қайд этилиши мумкин.

Агар фуқаро ўзи содир этган ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдириб, маъмурий баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда планшетдан фойдаланган ҳолда маъмурий баённомага ёзиб қўйилади.

Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан унга илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларини беришга, шунингдек мазкур баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақли. Бунда, ДЙҲХХ ходими томонидан гувоҳлар ва (ёки) холислар иштирокида далолатнома тузилади ҳамда ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда pdf форматида сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда "E-ma`muriy ish" тизимига киритилади.

Фуқаро маъмурий баённомани имзолашдан ҳамда бу ҳақда изоҳ бериш ёки тушунтириш беришдан бош тортган ҳолларда маъмурий баённома гувоҳлар ва (ёки) холислар иштирокида расмийлаштирилади. Бунда, мазкур талабларга риоя қилинмасдан расмийлаштирилган маъмурий баённома ДЙҲХХнинг маъмурий амалиёт инспектори томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

13. Транспорт воситасини маст ҳолатда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар бўлган шахс транспорт воситасини бошқаришдан четлаштирилиши ва мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказилиши керак.

Мазкур шахсни текширишга юбориш ва бу текширувни ўтказиш Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3099, 2018 йил 14 декабрь) талаблари асосида амалга оширилади.

14. Ҳуқуқбузар текширишдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда, икки гувоҳ ёки холис иштирокида маъмурий баённома тузилиб, у транспорт воситасини бошқаришдан четлаштирилади.

Маъмурий баённомада мастлик белгилари ва ҳуқуқбузарнинг текширишдан бўйин товлаш ҳаракатлари батафсил кўрсатилади.

Маъмурий баённомага ҳуқуқбузарнинг бўйин товлаш сабаблари ҳақидаги тушунтириш хати ва икки гувоҳ ёки холис иштирокида тузилган далолатнома илова қилинади.


15. Қоидаларни бузиш натижасида транспорт воситалари, юклар, йўл ва бошқа иншоотларга ёки ўзгалар мол-мулкига моддий зарар етказилса, маъмурий баённомага мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳодисанинг чизмаси, шунингдек ҳодиса иштирокчиларининг, гувоҳларининг тушунтиришлари илова қилинади.

Ҳодисанинг чизмасида транспорт воситаларининг ҳодисадан кейинги ҳолатини тиклаш имконини берувчи аниқ маълумотлар (уларнинг муқим объектларга нисбатан ҳолати) кўрсатилади. Чизма уни чизган мансабдор шахс, ҳайдовчилар, гувоҳлар ёки холислар томонидан имзоланади.


15-1. Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида берилган хабар юзасидан ДЙҲХХ ходими ҳодиса содир бўлган жойга етиб келганда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома Ўзбекистон Республикасининг "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 20-1 ва 20-2-моддаларига мувофиқ тузилган бўлса, ДЙҲХХ ходими ушбу хабарнома нусхасини олиб билдирги асосида ички ишлар органлари навбатчилик қисмига топширади.

Бунда, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш учун Ўзбекистон Республикасининг "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 20-1-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослардан исталган биттаси мавжуд бўлмаган тақдирда ДЙҲХХ ходими йўл-транспорт ҳодисасини умумий тартибда расмийлаштириб, тўпланган ҳужжатларни терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахсга тақдим этади.

15-2. Йўл-транспорт ҳодисасига доир маъмурий иш материаллари ва маъмурий баённома Кодекснинг 282-моддасига мувофиқ белгиланган тартибда "E-ma`muriy ish" тизими орқали тегишли судларга юборилади.

16. Ҳайдовчиларга тергов ёки терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи томонидан мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Транспорт воситаларининг шикастланганлиги тўғрисидаги маълумотнома берилади.

16-1. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи ДЙҲХХ мансабдор шахси тарафларнинг ярашуви муносабати билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун иш материалларини Кодекснинг 313-3-моддасида белгиланган тартибда судга юборади.

16-2. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни томонларнинг ярашуви муносабати билан тугатиш мақсадида жабрланувчи ёхуд унинг қонуний вакили ярашув тўғрисидаги аризани ишни ДЙҲХХ мансабдор шахси томонидан кўриб чиқиш вақтида, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд қарор чиқаргунига қадар бериши мумкин.

Аризада етказилган зарар бартараф этилгани, шунингдек ярашилганлиги муносабати билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши керак.

Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.

ДЙҲХХ мансабдор шахси аризани қабул қилиш чоғида жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига, агар суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт.

17. Кодекснинг 290-моддасига кўра содир этилган ҳуқуқбузарлик учун Кодексга мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий баённомага, шунингдек талонга ёзиб қўйилиб, талон ҳуқуқбузарга қайтариб берилади.

Агар мазкур банднинг биринчи хатбошисида қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётган даврда такроран транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, ҳуқуқбузарнинг талони олиниб, унга мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда вақтинчалик рухсатнома берилади.

Ҳайдовчи вақтинчалик рухсатнома билан транспорт воситасини бошқариш пайтида такроран транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда, унга бошқа вақтинчалик рухсатнома берилиб, унда аввалги вақтинчалик рухсатноманинг амал қилиш муддати қайд этилади ва бу ҳақда маъмурий баённомага ёзиб қўйилади.


18. Ҳайдовчилик гувоҳномаси олинган кундан бошлаб унинг талонидан, талон олинган кундан бошлаб вақтинчалик рухсатномадан ўттиз кун давомида шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда (ўттизинчи куннинг соат 24:00 га қадар) фойдаланишга рухсат этилади, мазкур Йўриқноманинг 21-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


19. Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиниб, ҳайдовчи истиқомат қилаётган ёки транспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХга ўттиз кун ичида етиб келмаган ва талоннинг амал қилиш муддати тугаб қолган ҳолларда талоннинг муддатини узайтириш шу ДЙҲХХнинг фақатгина маъмурий амалиёт инспектори ёки бундай вазифа юклатилган ходими томонидан ҳайдовчига мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотнома расмийлаштирилиб бериш орқали амалга оширилади. Маълумотнома ўн кун муддатга уч маротаба берилиши мумкин. Агарда ушбу муддатда ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси келиб тушмаса, истисно тариқасида маълумотнома ўн кун муддатга уч маротаба берилиши мумкин.

Маълумотнома берилганлиги тўғрисида махсус китобга қайд этилади. Махсус китобни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

Талон олиниб, ҳайдовчи истиқомат қилаётган ёки транспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХга ўттиз кун ичида етиб келмаган тақдирда, вақтинчалик рухсатноманинг муддати тугаб қолган ҳолларда унинг муддати шу ДЙҲХХнинг фақатгина маъмурий амалиёт инспектори ёки бундай вазифа юклатилган ходими томонидан ўн кун муддатга уч маротаба узайтирилиши мумкин. Агарда ушбу муддатда ҳам талон келиб тушмаса, истисно тариқасида вақтинчалик рухсатноманинг муддати ўн кун муддатга уч маротаба узайтирилиши мумкин.


20. Агар ҳайдовчи сафарда бўлган вақтда талоннинг ёки вақтинчалик рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаб қолса, ҳайдовчи тақдим этган тегишли ҳужжатлар ёки маълумотлар асосида ўша ҳудуддаги ДЙҲХХнинг фақатгина маъмурий амалиёт инспектори ёки бундай вазифа юклатилган ходими томонидан талоннинг ёки вақтинчалик рухсатноманинг амал қилиш муддати узайтириб берилади.

Бунда талонга ёки вақтинчалик рухсатномага "Яшаш жойига етиб олгунга қадар" деб ёзиб, ўн кунгача муддат қўйиб берилади.


21. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари уч ой муддат ичида тегишли органга келиб тушмаган ҳолларда хизмат текшируви ўтказилиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки талони йўқолганлиги ҳақидаги хулосага келинган тақдирда, ҳайдовчининг қўлида қолган ҳужжат олиб қўйилиб, унга ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонининг дубликати имтиҳонсиз берилади. Хизмат текшируви ўтказилаётган вақт давомида талоннинг амал қилиш муддати узайтириб берилади.


22. Қоғоз шаклдаги маъмурий баённомалар ва жарима квитанциялари ҳамда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузилиши юзасидан чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорларнинг бланкалари қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар ҳисобланади. Қоғоз шаклдаги маъмурий баённома, жарима квитанцияси, талон, вақтинчалик рухсатномага ёзувлар аниқ ҳолда кўк ёки қора рангли сиёҳлар (паста) билан қайд этилади. Унда ўчириб ёзишга, тузатишга ёки илгари қайд этилган ёзувларни тузатиш, воситалар ёрдамида йўқотишга йўл қўйилмайди.

23. Ҳайдовчилик гувоҳномаси, талони, вақтинчалик рухсатнома, ишончнома, транспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномалари бўлмаган шахслар транспорт воситасини бошқарганда уларга нисбатан Кодекснинг 135-моддаси иккинчи қисми асосида маъмурий баённома тузилиб, Кодекснинг 291-моддаси "а" қисмига мувофиқ транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва иш кўриб чиқилгунга қадар тўхташ жойларида ушлаб турилиши мумкин.


24. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки талонининг дубликати берилгандан сўнг эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки талони келиб тушган тақдирда, улар белгиланган тартибда ДЙҲХХнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимлари ёки туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (кейинги ўринларда РИБ (ТРИБ) деб юритилади) томонидан йўқ қилинади.

Вақтинчалик рухсатнома йўқотиб қўйилган тақдирда, ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс ҳуқуқбузардан бу ҳақда тушунтириш хати олади. Ҳуқуқбузар ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони олиб қўйилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун белгиланган жарималарни тўлаган тақдирда, унинг мурожаат этган кунидан бошлаб 15 кундан сўнг ҳайдовчилик гувоҳномаси, талони қайтариб берилади.


25. Маъмурий баённома, бошқа тегишли ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборилади.



III. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ

ҲАҚИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


26. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳуқуқбузарлик содир бўлган жойда кўриб чиқилади. Кодекснинг 113-моддасининг бешинчи қисмида, 125, 125-1, 126, 127, 128, 128-1, 128-2, 128-3, 128-4, 128-5, 128-6, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 135-1, 136, 139, 140-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар транспорт воситалари рўйхатга олинган жойда кўриб чиқилиши ҳам мумкин.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг тарбиявий ва огоҳлантирувчи ролини ошириш мақсадида бундай ишлар ҳуқуқбузарнинг иш, ўқиш жойидаги жамоаларида ёки яшаш жойида кўриб чиқилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бошқа жойда кўриб чиқилиши ҳам назарда тутилиши мумкин.


27. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар олинган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.


28. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади. Ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс маъмурий ҳужжатларни олгандан сўнг ҳуқуқбузарга ишнинг қачон ва қаерда кўрилиши ҳақида мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарномани юборади.

Маъмурий ишларни кўриб чиқишда Кодекснинг 295 - 300 моддаларида (жабрланувчи, қонуний вакиллар, адвокат, гувоҳ, эксперт, таржимон) назарда тутилган шахслар қатнашиши мумкин.


29. Ҳуқуқбузарнинг иш қачон ва қаерда кўриб чиқилишидан ўз вақтида хабардор этилганлиги ҳақида маълумотлар бўлганда, ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш ҳақида илтимоснома тушмаган тақдирда, иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.


30. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида ички ишлар органининг мансабдор шахси:

мазкур ишни кўриб чиқиш ўзининг ваколат доирасига кириш-кирмаслиги;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар тўғри тузилган-тузилмаганлиги;

ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахслар уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган-қилинмаганлиги;

зарур қўшимча материаллар сўраб олинган-олинмаганлиги;

маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс, жабрланувчи, қонуний вакиллар, адвокат қилган илтимослар тўғрисидаги масалаларни ҳал этади.


31. Мансабдор шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни амалга оширади:

ишни транспорт воситаси рўйхатга олинган жойга кўриб чиқиш учун юборади;

шахсий транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг тарбиявий ва огоҳлантирувчи ролини ошириш мақсадида ҳуқуқбузарнинг иш, ўқиш жойларидаги жамоаларида ёки яшаш жойларидаги ДЙҲХХга кўриб чиқиш учун юборади;

ишни ҳуқуқбузар яшайдиган жойдаги Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссияларига кўриб чиқиш учун юборади;

суд томонидан ҳал этилиши лозим бўлган тақдирда ёки ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса, ҳужжатларни судга юборади;

агар ҳуқуқбузарликда жиноят аломатлари бўлса, ҳужжатларни прокуратура органларига топширади.


32. Ваколати доирасида маъмурий ишларни кўриб чиқувчи органларга маъмурий ишлар бир иш кун ичида "E-ma`muriy ish" тизими орқали юборилади.

Маъмурий иш бўйича ҳужжатларнинг кирими ва чиқими ҳужжатларни ҳисобга олиш китобига қайд этилади. Ҳужжатларни ҳисобга олиш китобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

Маъмурий баённомани расмийлаштирган мансабдор шахс Кодексга асосан мазкур маъмурий ишни кўриб чиқишга ваколатли бўлган тақдирда, ишни олган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади ва бу ҳақда фуқарони хабардор этади ёки қарор нусхаси у чиқарилган пайтдан бошлаб уч кун ичида почта хизмати орқали фуқаронинг яшаш манзилига юборади.

Ҳуқуқбузар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни ejarima.uz веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали олиши ҳам мумкин.

Агар ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлган ва судга мурожаат қилган тақдирда, ваколатли орган маъмурий иш ҳужжатларини "E-ma`muriy ish" тизими орқали тегишли судга юборилишини таъминлайди.

33. Кодекснинг 54, 123, 125-моддаларида, 125-1-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-1-моддасининг биринчи қисмида, 128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-4-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-5-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-6-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 135-1-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141, 147-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (бош бошқармаси) бошлиғи, унинг ўринбосари, йўл-патруль хизматини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ҳамда маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, алоҳида муҳим ишлар бўйича инспектор (маъмурий амалиёт бўйича инспектор), маъмурий амалиёт бўлинмаси (бўлими) бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектор (инспектор), автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат бўлими (бўлинмаси) бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг катта инспектори, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг маъмурий амалиёт бўйича инспектори, улар йўқлигида эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва улар учун маъмурий жазо қўлланилади.

33-1. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган тақдирда ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги инобатга олинмасдан жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади.

34. Кодекснинг 125-моддасида, 125-1-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-1-моддасининг биринчи қисмида, 128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-4-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-5-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-6-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 135-1-моддасида, 138-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 147-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишлар йўл-патруль хизмати бригадаси (батальони, дивизиони, отряди, мобиль гуруҳи) командири, ёки унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва маъмурий жазо қўлланиши мумкин.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан Кодекснинг 126, 128, 128-1, 128-2, 128-3, 128-4, 128-5, 128-6, 129 ва 130-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг бир йил давомида такроран содир этилмаганлиги аниқлангандан сўнггина маъмурий иш кўриб чиқилиши мумкин.


35. Кодекснинг 125-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 126-моддасининг биринчи қисмида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-2-моддасининг биринчи қисмида, 128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-4-моддасининг биринчи қисмида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 135-1-моддасининг биринчи қисмида, 138-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишлар йўл-патруль хизмати катта инспектори (инспектори) ва йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи бошқа ходимлар томонидан кўриб чиқилади ва маъмурий жазо қўлланилади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан Кодекснинг 126, 128, 128-2 ва 128-3-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг бир йил давомида такроран содир этилмаганлиги аниқлангандан сўнггина маъмурий иш кўриб чиқилиши мумкин.


36. Кодекснинг 54-моддаси иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида), 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 125-1-моддасининг иккинчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 128-6-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131-моддасида, 135-моддасида (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида мавжуд бўлмаганлиги ҳоллари бундан мустасно), 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 194-моддасида (ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий иш кўриб чиқилгунга қадар ушлаб турилиши мумкин. Бунда, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ушлаб қолинганлиги ҳақидаги маълумот баённомага қайд қилинади ва ҳайдовчига барча ҳужжатлари қайтариб берилади (Кодекснинг 131 ва 136-моддалари бундан мустасно).

Транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган тақдирда транспорт воситасини ушлаган ДЙҲХХ ходими ўз ваколатлари доирасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш юзасидан зарур хатти-ҳаракатларни амалга оширади, маъмурий баённомани расмийлаштиради, мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномани тузади. Далолатнома уч нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини жарима майдончасида сақлаш учун масъул бўлган шахсда қолдирилади, иккинчи нусхаси баённомага бириктилади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади.

Жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишлари бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ўтгач жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар транспорт воситаларини ушлаб туриш тўғрисида ёзма кўрсатма беради ва бу ҳақда ДЙҲХХ сафдаги Йўл-патрул хизмати бўлим-бўлинмалари шахсий таркиби эътиборига етказилади.

Транспорт воситаси ушланган тақдирда фақат мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатнома тузилади ҳамда жарима солиш тўғрисидаги қарор ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар жарима майдончасида ушлаб турилади. Далолатнома уч нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини жарима майдончасида сақлаш учун масъул бўлган шахсда қолдирилади, иккинчи нусхаси ДЙҲХХ ходимида қолади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади.

Транспорт воситасини олиб чиқиб кетишга фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс томонидан рухсат берилади. Агарда маъмурий иш бўйича ҳужжатлар ваколати доирасида кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс)га юборилган тақдирда, вақтинчалик ушлаб турилган транспорт воситасини қўйиб юбориш уларнинг рухсати билан амалга оширилади.

Маъмурий ишни кўриб чиққан ДЙҲХХ ходими мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада рухсатнома расмийлаштиради, имзолайди ва муҳри билан тасдиқлайди ҳамда унинг биринчи нусхасини ҳуқуқбузарга беради, иккинчи нусхасини маъмурий баённомага (жарима солиш тўғрисидаги қарорга) тикиб қўяди.

Транспорт воситасини жарима майдончасига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ДЙҲХХ ходими қарори (қўйишда - баённома, чиқаришда - рухсатномаси) асосида "E-ma`muriy ish" тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Жарима майдонига қўйилаётган ҳамда чиқарилаётган автомототранспорт воситаси ҳақидаги маълумотлар жарима майдонининг масъул ходими томонидан ejarima.uz веб-сайтига киритилиши шарт. Бунда, жарима майдонининг масъул ходими автомототранспорт воситасини жарима майдонига қўйишда ejarima.uz веб-сайти орқали ўз шахсий кабинетидан фойдаланган ҳолда унинг давлат рақамини киритганда, автомототранспорт воситасининг асосий реквизитлари автоматик равишда тўлдирилади, автомототранспорт воситасининг ҳолати ва бошқа тегишли реквизитлари эса қўшимча тарзда киритилади.

37. Ҳуқуқбузар ишга доир ҳужжатлар билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқишда адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимон хизматидан фойдаланишга, иш юзасидан қабул қилинган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир.


38. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш мазкур ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахснинг ўзини таништиришдан бошланади.

Ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс қандай иш кўриб чиқилиши лозимлигини, маъмурий жавобгарликка ким тортилаётганлигини эълон қилади, ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини тушунтиради, маъмурий баённомани ўқиб эшиттиради. Ишни кўриб чиқишда қатнашаётган шахслар тингланади, далиллар ўрганилади ва тушган илтимослар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинади.


39. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида: маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлигини, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойни, мазкур шахс уни содир этишда айбдор-айбдор эмаслигини, унинг маъмурий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслигини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини, мулкий зарар етказилган-етказилмаганлигини, шунингдек ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлаши шарт.

Бу ҳолатлар қуйидаги воситалар: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтиришлари, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар, ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисида тузилган баённома, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, шунингдек бошқа материаллар билан белгиланади.

Бунда Кодекснинг тегишли моддаларида маъмурий жазони кучайтириш назарда тутилган ва такрорийлиги ҳисобга олинадиган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, маъмурий ишни кўриб чиқаётган мансабдор шахс ҳуқуқбузарнинг аввалги ҳуқуқбузарликларининг такрорийлигини аниқлаши шарт.

Алкоголдан, гиёҳванд моддадан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда транспорт воситасини бошқариш, тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаш, светофорнинг ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишораларига бўйсунмаслик, ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабини бажармаслик, белгиланган тезликни ошириш, темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидасини бузиш, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, авария ҳолатини келтириб чиқариш, одам ташиш қоидаларини бузиш, транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш (бундан телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мустасно) ёки транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурлар томоша қилиш учун фойдаланиш, юк ташиш, шатакка олиш қоидаларини бузиш, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситасини бошқаришнинг топширилиши қўпол ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.

40. Агар ҳуқуқбузар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаганлигини маълум қилса, унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақиқатдан бор-йўқлигини аниқлаш учун мазкур Йўриқноманинг 10-иловасидаги шаклга мувофиқ сўровнома унинг яшаш жойидаги РИБ (ТРИБ)га юборилади.

Агарда ҳуқуқбузар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатининг бошқа ҳудудда олиб қўйилганлигини маълум қилса, унинг тушунтириш хати асосида ўша ҳудуддаги РИБ (ТРИБ)га сўровнома жўнатилади.


41. Агар ҳуқуқбузар талонни белгиланган жаримани тўлаб қайтариб олиш вақтида ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этмаса, мазкур Йўриқноманинг 10-иловасидаги шаклга мувофиқ сўровнома транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари картотекасида бор-йўқлиги ҳақидаги маълумот олиш учун ҳам РИБ (ТРИБ)га юборилади. Сўровнома ҳайдовчининг илтимосига кўра унинг ўзига бериб юборилиши ҳам мумкин.

Сўровномани олган РИБ (ТРИБ) ходими ҳудудий ИИБ ЙҲХБ(Г)га ёки фуқарога мазкур Йўриқноманинг 11-иловасидаги шаклдаги маълумотномани бир кун ичида расмийлаштириб бериши шарт.


42. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётганда, содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги тўғрисида ёки Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо чорасини қўллаш учун асослар борлиги ҳақида хулосага келинган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги, мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган тақдимнома билан судга юборилади.

Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномада шахснинг маъмурий жавобгарликдан озод қилинишига ёки унга нисбатан енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш кераклигига боис бўлган сабаблар ва асослар баён этилади.


43. ДЙҲХХ мансабдор шахси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган маъмурий жазони тайинлайди;

ишни юритишни тугатади.


44. ДЙҲХХ мансабдор шахси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, шу иш юзасидан "E-ma`muriy ish" тизими орқали мазкур Йўриқноманинг 1-3-иловасига мувофиқ электрон шаклдаги маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор чиқаради.

Қарорда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: қарор чиқарган органнинг (мансабдор шахснинг) номи, иш кўриб чиқилган сана, иши кўриб чиқилаётган шахс хусусидаги маълумотлар, ишни кўриб чиқиш пайтида аниқланган ҳолатларнинг баёни, Кодекснинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, иш юзасидан қабул қилинган қарор.

Иш юзасидан чиқарилган қарорда олиб қўйилган ашёлар ва ҳужжатлар, шунингдек ушлаб турилган транспорт воситалари тўғрисидаги масала ҳам ҳал этилган бўлиши лозим.


45. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим:

маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса;

ҳуқуқбузарликни содир этиш пайтида шахс ўн олти ёшга тўлмаган бўлса;

ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ақли норасо бўлса;

ҳуқуқбузарлик зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида содир этилган бўлса;

шахс ҳаракатни жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилган бўлса;

амнистия актининг чиқиши, агар у маъмурий жазо чорасини қўллашни бекор қилса;

маъмурий жавобгарликни белгиловчи ҳужжат бекор қилинган бўлса;

ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса;

маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс хусусида шу факт юзасидан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги ваколатли орган (мансабдор шахс) қарор чиқарган бўлса ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тугатиш тўғрисида чиқарилган қарор бекор қилинмаган бўлса, шунингдек мазкур факт юзасидан жиноят тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлса;

шахс иши юритила бошланган пайтда вафот этган бўлса.

45-1. Қуйидаги ҳолларда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб ҳисобланади:

тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан Қоидаларга мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда;

тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото ва видео қайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилганда.

Қоидабузарлик мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда содир этилганлиги факти тегишли ҳудуддаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими томонидан аниқланади. Шунингдек, мазкур ҳолатда содир этилган қоидабузарлик юзасидан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ёки СМС-хабар юборилган тақдирда, транспорт воситаси ҳайдовчиси ушбу қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш кундан кечиктирмай қоидабузарлик содир этилган ҳудуддаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасини ёзма ёки оғзаки шаклда хабардор этиши лозим.

46. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор ишни кўриб чиқиш тугаши биланоқ дарҳол эълон қилинади.


47. Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор электрон ҳужжат шаклида чиқарилади ҳамда ижро этиш учун ҳуқуқбузарга етказиб берилади.

Ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, ушбу маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилади.

Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг хос рақами ва жарима миқдори ҳақидаги маълумотлар замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ҳуқуқбузарнинг ejarima.uz веб-сайтидаги шахсий кабинетига, "SMS" хабар орқали унинг телефонига ёки почта хизмати орқали яшаш манзилига юборилади. Ҳуқуқбузарлик расмийлаштирилаётган жойда маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни чоп этиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, қарор қоғозда чоп этилиб, ҳуқуқбузарга тақдим этилади.

Ҳуқуқбузар жарима тўловларини тўлаганидан сўнг тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ҳуқуқбузарнинг ejarima.uz веб-сайтидаги шахсий кабинетига, "SMS" хабар орқали унинг телефонига ёки почта хизмати орқали яшаш манзилига юборилади.

Ҳуқуқбузар қарорнинг ижро қилинганлиги ҳақидаги тўлов варақаси (квитанция)ни ejarima.uz веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиши мумкин.

48. Кодекснинг 131, 140-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳақида чиқарилган қарорни шу ҳуқуқбузар ишлаб ёки ўқиб турган жойдаги маъмурият эътиборига етказади.


49. Йўл ҳаракати қоидаларининг темирйўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш бандининг бузилиши билан боғлиқ бўлган маъмурий ҳужжатлар бўйича жазо чоралари Кодекснинг 130-моддаси асосида қўлланилади.

Шунингдек, темирйўл кесишмаси олдида 2.5 "Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган" йўл белгиси талабини бажармаслик ҳам Кодекснинг 130-моддаси бўйича маъмурий чораларнинг қўлланишига олиб келади.


50. Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга товуш чиқарувчи ёки ёритувчи махсус қурилма ёхуд давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган ашёлар илова қилинади. Ушбу қурилмалар гувоҳлар иштирокида ечиб олиниб, далолатнома тузилади ва ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда pdf форматида сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда "E-ma`muriy ish" тизимига киритилади.

51. Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарлик учун эса - ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.

Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида, агар Кодекснинг 36-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган муддатлар ўтмаган бўлса, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.

52. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган мансабдор шахслар ўзларига берилган ваколатлар доирасида ва фақат хизмат бурчларини бажариб турган пайтларидагина қонунларда назарда тутилган маъмурий жазоларни қўллашлари мумкин.


53. Битта шахс икки ёки ундан ортиқ ҳуқуқбузарлик содир этган бўлиб, ҳар бир ҳуқуқбузарлик бўйича алоҳида маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган тақдирда маъмурий жазо ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида-алоҳида қўлланилади.

Агарда шахс бир неча маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлиб, шу ҳақдаги ишлар бир вақтнинг ўзида айнан бир мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилаётган бўлса, бу шахсга нисбатан қўлланиладиган узил-кесил жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади.


54. Ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар органлари оддий ва бошлиқлар таркибига мансуб шахслар Қоидаларни бузганликлари учун умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортиладилар.

Муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчиларга жарима солиниши мумкин эмас.


55. Кодекснинг 125-моддасида, 125-1-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-1-моддасининг биринчи қисмида, 128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-4-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-5-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128-6-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 135-1, 138, 139, 140, 141-моддаларида (транспорт воситаларининг ҳайдовчилари - ҳарбий хизматчилар ва йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун улар хизмат қилаётган жойдаги ҳарбий автомобиль назоратига юборилади.

56. Дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

57. Кодекснинг 313-моддасига мувофиқ ишни кўриб чиқаётган мансабдор шахс маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни аниқлаганда, ташкилотлар раҳбарларига ана шу сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш ҳақида тақдимнома киритиши лозим.



IV. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ

ТЎҒРИСИДАГИ ИШ ЮЗАСИДАН ЧИҚАРИЛГАН

ҚАРОР УСТИДАН ШИКОЯТ БЕРИШ

ВА ПРОТЕСТ БИЛДИРИШ

58. Ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, ушбу маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин. Шунингдек, маъмурий иш юзасидан жабрланувчи ва унинг қонуний вакили ҳамда адвокатлар белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг қарори устидан эса апелляция инстанцияси судига шикоят берилиши мумкин.

Прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан ДЙҲХХ мансабдор шахси қарори устидан - қарор чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) протест билдириши мумкин.

Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилинган мансабдор шахс орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.

Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор чиқарган мансабдор шахс шикоятни олгач, уни уч кун ичида иш билан бирга шикоятни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборади.


59. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят шу қарорнинг нусхаси олинган кундан бошлаб ўн кун ичида берилиши мумкин. Мазкур муддат узрли сабаблар билан (касаллик, таътил, хизмат сафари ва ҳ.к.) ўтказиб юборилган тақдирда тегишли тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгач, устидан қарор чиқарилган шахснинг аризасига мувофиқ шикоятни кўриб чиқишга ваколатли бўлган мансабдор шахс томонидан қайта тикланиши мумкин.


60. Белгиланган муддатда шикоят бериш маъмурий жазо қўлланиши тўғрисидаги қарорнинг ижросини шикоят кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради, маъмурий қамоқ жазоси қўлланиш тўғрисидаги қарор ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда ундириб олинадиган жарима солиш ҳоллари бундан мустаснодир.


61. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида жазо бериш ҳақидаги қарорнинг ижроси тўхтатиб турилган ҳолларда талоннинг амал қилиш муддати шикоятни кўриб чиқиш тугагунга қадар узайтирилади.


62. Прокурорнинг протест билдириши маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарор ижросини протест кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради.


63. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоятни ёки протестни кўриб чиқиб, орган (мансабдор шахс) қуйидаги ҳал қилув қарорларидан бирини қабул қилади:

чиқарилган қарорни ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиради;

чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни қайта кўриб чиқиш учун юборади;

чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни юритишни тугатади;

жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган доирада ўзгартиради.


63-1. Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича иш янгидан кўриб чиқиш учун юборилиб, қарор бекор қилинган тақдирда, мазкур иш маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан у илгари содир этган ҳуқуқбузарликларнинг такрорийлигини инобатга олган ҳолда умумий асосларда кўриб чиқилади.

64. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича ДЙҲХХнинг ваколатли мансабдор шахси мазкур Йўриқноманинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳал қилув қарорини қабул қилади.


65. Агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор бунга ваколати бўлмаган орган (мансабдор шахс) томонидан чиқарилган бўлса, қарор бекор қилинади ва иш ваколатли орган (мансабдор шахс)га кўриб чиқиш учун юборилади.


66. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорнинг бекор қилиниши олиб қўйилган ҳайдовчилик гувоҳномасини (талонини) қайтариб беришга асос бўлади.


67. Жарима солиш тўғрисидаги қарор бекор қилинган тақдирда, ундирилган пул миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариб берилади.


68. Қонунга хилоф равишда чиқарилганлиги сабабли қарор бекор қилинган тақдирда, ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилади. Айбдор мансабдор шахсга нисбатан тегишли интизомий чора кўрилиб, у ҳақидаги маълумот маъмурий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.



V. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ

ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР ЮЗАСИДАН ЧИҚАРИЛГАН

ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ


69. Агарда Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида ўзгача қоида белгиланмаган бўлса, маъмурий жазо қўлланиши тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб ижро этилиши лозим.

Агар маъмурий жазо қўлланиши тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ижрога қаратилмаган бўлса (қарор нусхаси ҳуқуқбузарга топширилмаган, ҳуқуқбузарнинг ишлаш, яшаш жойига ёки давлат ижрочисига юборилмаган бўлса ва ҳ.к.), у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди. Ушбу ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилади ва айбдор мансабдор шахсга нисбатан тегишли интизомий чора кўрилиб, бу ҳақдаги маълумот маъмурий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.

70. Жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда - шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошиси мустасно.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тўлаши лозим.

Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жарима ҳуқуқбузар томонидан тегишли банкка тўланади, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима бундан мустасно.

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

Кодекснинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.

71. Жарима тўланганлиги ҳақидаги квитанция ёки тўлов топшириғининг нусхаси тақдим этилгач, ҳуқуқбузарнинг вақтинчалик рухсатномаси олиниб, квитанция ёки тўлов топшириғининг нусхаси баённомага бириктириб қўйилади, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони ҳуқуқбузарга қайтариб берилади.


72. Агар жарима Кодекснинг 126, 128, 128-1, 128-2, 128-3, 128-4, 128-5, 128-6, 129 ва 130-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун солинган бўлса, бу ҳақда белгиланган тартибда талонга белги қўйилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилганда бу ҳақда талонга белги қўйилмайди.

73. Ҳуқуқбузар жаримани Кодексда белгиланган муддат ичида тўламаган тақдирда маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш мақсадида ижро ҳужжатлари "E-ma`muriy ish" тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилади, бунда жаримани ихтиёрий тўлаш имконияти тўғрисида ҳуқуқбузарни хабардор қилган ҳолда унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг топширилганлиги ёки юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ижро ҳужжатига мажбурий тартибда илова қилинади.

Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят бериш ушбу қарорнинг ижросини шикоят кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради.

Прокурорнинг протест билдириши маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарор ижросини протест кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради.

75. Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳуқуқбузар транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини топширишдан бош тортса, уларни олиб қўйиш юзасидан зарур чоралар кўрилади.


76. Талонда ҳуқуқбузарликни қайд этиш бандлари тўлгандан сўнг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган мансабдор шахс ҳайдовчининг талонини янгисига алмаштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар (тавсиялар) беради.


77. Талонда ҳуқуқбузарликни қайд этиш бандлари тўлган тақдирда ҳайдовчи уни РИБ (ТРИБ)да белгиланган тартибда алмаштириб олиши лозим.


78. Бир йилдан камроқ муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик ҳужжатлари уларнинг яшаш жойидаги ДЙҲХХда, бир йилдан кўпроқ муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг ҳайдовчилик ҳужжатлари эса РИБ (ТРИБ)да сақланади.


79. Агар шахс содир этилган ҳуқуқбузарлик учун ҳайдовчилик гувоҳномасидаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи тоифаларнинг барчасидан маҳрум этилмаган бўлса, суд томонидан чиқарилган қарор келиб тушгандан сўнг, транспорт воситаларини бошқариш учун қолган тоифалари кўрсатилган ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар РИБ (ТРИБ)га тақдим этилиб, белгиланган тартибда алмаштириб берилади.


80. Талон РИБ (ТРИБ) томонидан алмаштириб берилганда, эски талонда қайд этилган бир йиллик муддати ўтмаган барча ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги белгилар янги талонга кўчириб ёзилади.



VI. ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИНИНГ ҚОИДАЛАРНИ

БУЗГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР

ЮЗАСИДАН ИШ ЮРИТИШ


81. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган чет эл фуқаролари Қоидаларни бузганлиги учун умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади.

Иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан мазкур Йўриқноманинг Ўзбекистон Республикаси қатнашчи бўлган халқаро шартномалар ва битимларга зид бўлмаган қисми қўлланилади.


82. Ўзбекистон Республикасига автосайёҳ сифатида келган ёки халқаро юк (йўловчи)ларни ташиётган ҳайдовчи томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, ҳуқуқбузарга расмийлаштирилган маъмурий баённома ва унинг ҳайдовчилик ҳужжатлари бир сутка ичида буюртма хат орқали ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳудуддаги судга маъмурий чора кўриш учун тақдим этилади.

Бунда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар олинганлиги тўғрисида автосайёҳнинг эслатмасига, халқаро юклар (йўловчилар)ни ташиётган ҳайдовчининг бу сафарга асос бўлган рухсатномасининг "қўшимча маълумотлар" бандига ёзиб қўйилади.


83. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш муддати тугагач, қайтариб олинмаган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар кузатув хати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади. Хатда ҳайдовчининг фуқаролиги, транспорт воситасининг рўйхат рақами, юки ташилаётган ташкилотнинг номи, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг олиб қўйиш вақти ва сабаби кўрсатилади.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДА


84. Мазкур Йўриқнома талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар.






Йўриқномага

1-ИЛОВА


      





Йўриқномага

1-1-ИЛОВА

   





Йўриқномага

1-2-ИЛОВА

GA00000000000 - рақамли Жарима солиш тўғрисидаги қарор

(қарор чиқарилган сана)


(қарор чиқарилган жой)

Мен,



(қарорни чиқарган орган номи, мансабдор шахснинг лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши тафсилотларини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИМ:

20__ йил _____ куни соат ____да "____________" кўчалари (чорраҳаси)да, ___________________да рўйхатда турувчи фуқаро _________________/ юридик шахс ________________________га тегишли бўлган __________ русумли _________________ давлат рақам белгили транспорт воситасида ҳайдовчи _______________________ (ҳуқуқбузарликнинг тафсилоти), бу билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг ___-моддаси _____ қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган.


GA 00000000000

Транспорт воситасининг мулқдори

Ф.И.О.

Яшаш манзили


Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 171, 248, 304, 307 ва 309-1-моддаларига асосланган ҳолда

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

________________ русумли ___________________ давлат рақам белгили транспорт воситаси мулкдори _______________________________________га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг ___-моддаси ___ қисмига асосан ____________ (__________________ сўзларда ёзилади) миқдорида жарима белгилансин.

Давлат рақам белгиси туширилган транспорт воситаси фотосурати

Қоидабузарлик содир этилган вақтдаги транспорт воситаси фотосурати

Мазкур қарор устидан эътирозингиз бўлса


телефон рақамига соат 09:00 дан 22:00 гача мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.


          

(қарор қабул қилган масъул шахснинг электрон рақамли имзоси)

Ҳуқуқ ва мажбуриятларингиз:


Тайинланган жаримани қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш (60) кундан кечиктирмай, ушбу қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз (30) кундан кечиктирмай тўлашингиз лозим.

Мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан отмиш (60) кун ўтгач жарима тўланмаган тақдирда транспорт воситангиз қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.

Мазкур қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга ёки жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига унинг нусхасини олган кунингиздан бошлаб (10) ўн кун ичида шикоят беришингиз мумкин. Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс) орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 332-1-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.






Йўриқномага

1-3-ИЛОВА



         





Йўриқномага

2-ИЛОВА

КВИТАНЦИЯ

ВАРАҚАСИ

______ серияли N Х-000000

Базавий ҳисоблашнинг ___________ миқдорида

(_____________) сўм

         

(ҳуқуқбузарнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

      

      

(туғилган йили ва жойи)

МЖтКнинг _____-моддасини ____ қисми

Мен йўл қўйган ҳуқуқбузарликни тан оламан ва берилган жазога эътирозим йўқ.

Квитанцияни олдим



(ҳуқуқбузарнинг имзоси)

           

(квитанция тўлдирган ДЙҲХХ ходимининг жетони __________)

"_____" ______________ 20__ й.


- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

қирқиш чизиғи


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ


Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги

учун жарима тўлаганлиги ҳақида


КВИТАНЦИЯ _____ N Х-000000

Базавий ҳисоблашнинг ___________ миқдорида

(______________) сўм


Жарима жойида тўланган вақтда квитанциянинг қуйи қисми ҳуқуқбузарга йиртиб берилади.

            

(жазо қўллаган мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

         





Йўриқномага

3-ИЛОВА



ҲОДИСА ЧИЗМАСИ

Чизмада транспорт воситаларининг ҳодисадан кейинги

ҳолатини кўрсатувчи аниқ маълумотлар кўрсатилиши керак

(уларнинг жойлашиши қўзғалмас жисмларга нисбатан

кўрсатилиши керак)

Чизма ва ҳодиса тафсилотларининг


Гувоҳлар:

баённомадаги изоҳига розимиз:















1.

























(фамилияси, исми, отасининг исми,

1. Ҳайдовчи

























(имзо)





яшаш жойи, иш жойи, телефон)

























2. Ҳайдовчи









2.















(имзо)





(фамилияси, исми, отасининг исми,








































яшаш жойи, иш жойи, телефон)
























































































































(чизма тузувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, унвони)


(имзо)



  

Бланклар 5 миллиметрли сеткали қоғозларда тайёрланади.




Йўл ҳаракати қоидасининг бузилиши ҳақида тузилган

20__ йил "___" ___________даги ______________-сонли

баённомага қўшимча


Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган транспорт воситалари:

1-транспорт воситаси



(русуми, давлат рақам белгиси, рўйхатга олинган ДЙҲХХ органи)

                        

(транспорт воситасининг шикастланган жойлари)

             

                     

2-транспорт воситаси



(русуми, давлат рақам белгиси, рўйхатга олинган ДЙҲХХ органи)

            

(транспорт воситасининг шикастланган жойлари)

             

                       

Ҳайдовчилар ҳақида маълумот:

1-ҳайдовчи



(фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, телефони)

         

                 

                 

(ҳайдовчилик гувоҳномасининг тоифаси, серияси, рақами)

   

2-ҳайдовчи



(фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, телефони)

         

                 

                 

(ҳайдовчилик гувоҳномасининг тоифаси, серияси, рақами)

        





Йўриқномага

4-ИЛОВА


______________________

суғурта ташкилотига

20__ йил "___" _____________


ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ШИКАСТЛАНГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТНОМА

                 

(ички ишлар органи, ДЙҲХХ бўлим (бўлинмаси) номи)

хабар қилади 20__ йил "___" ______________ соат _____ мин. ўтганда

               

(йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган жойи ва вақти)

йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди


            

(ЙТҲ тури: тўқнашиш, ағдарилиш, пиёдани уриб кетиш, тўсиқни уриб кетиш, транспорт воситасини уриб кетиш, ҳайвонларни уриб кетиш ва бошқа ҳодисалар)

           


Йўл-транспорт ҳодисасида қатнашдилар:


1. Транспорт воситасининг русуми _______ давлат белгиси ______________

           

(эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми)

            

(ташкилотнинг номи ва манзили)

ҳайдовчи



(ҳушёр ёки маст ҳолда)

бўлган, ҳайдовчилик гувоҳномасида шу тоифаси



(бор ёки йўқ)

2. Транспорт воситасининг русуми _______ давлат белгиси ______________

           

(эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми)

            

(ташкилотнинг номи ва манзили)

           

               

ҳайдовчи



(ҳушёр ёки маст ҳолда)

бўлган, ҳайдовчилик гувоҳномасида шу тоифаси

.


(бор ёки йўқ)

Транспорт воситасининг ташқи кўриниши текширилган вақтда қуйидаги шикастланиш аниқланди:

        

               

  

Йўл-транспорт ҳодисаси


     

    


(агар айбдор шахс аниқланмаган бўлса кўрсатилади, аниқланган тақдирда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи чиқарган қарор ёки маъмурий ишнинг тартиб рақами ва вақти кўрсатилади)

               


      



         


(ички ишлар органининг (ДЙҲХХ) номи)


            


          


           

           


(бошлиғи (суриштирувчи)


              


             


(фамилияси, исми, отасининг исми)


           



            

(имзо)



М.Ў.






Йўриқномага

5-ИЛОВА








тоифали транспорт воситаларини

бошқариш ҳуқуқини берувчи __________серияли

__________________ рақамли ҳайдовчилик гувоҳномаси

талони (вақтинчалик рухсатнома) ўрнига

UZ-___-СЕРИЯЛИ ____-__________________ РАҚАМЛИ

ВАҚТИНЧАЛИК РУХСАТНОМА

Фамилияси



















          



















Исми



















          



















Отасининг исми



















Амал қилиш муддати: 20___ йил "____"


гача


(ёзув билан)


Олинди:



(ҳайдовчилик гувоҳномаси талони, вақтинчалик рухсатнома,

          

вақтинчалик рухсатномани берган ходимнинг лавозими,

              

фамилияси, исми, отасининг исми, кўкрак нишон белгиси)

20___ йил "____" _________________





(имзо)

            




М.Ў.


Вақтинчалик рухсатнома берилган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида, шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда амал қилади. Ҳайдовчи вақтинчалик рухсатнома билан транспорт воситасини бошқариш пайтида такроран транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда, унга бошқа вақтинчалик рухсатнома берилиб, унда аввалги вақтинчалик рухсатноманинг амал қилиш муддати қайд этилади ва бу ҳақда маъмурий баённомага ёзиб қўйилади.




Муддати 20__ йил "___" _______________________ гача узайтирилди.

       

(ёзув билан)

               

(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, имзо)

М.Ў.




Муддати 20__ йил "___" _______________________ гача узайтирилди.

       

(ёзув билан)

               

(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, имзо)

М.Ў.




Муддати 20__ йил "___" _______________________ гача узайтирилди.

       

(ёзув билан)

               

(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, имзо)

М.Ў.




Муддати 20__ йил "___" _______________________ гача узайтирилди.

       

(ёзув билан)

               

(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, имзо)

М.Ў.






Йўриқномага

6-ИЛОВА

М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Берилди ушбу маълумотнома шу ҳакдаким, _____йилда туғилган ҳайдовчи

(фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ кўрсатилади)

__________нинг _____серияли _______ рақамли ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг амал қилиш муддати

20_____йил



(санаси сўз билан кўрсатилади)

кунига қадар узайтирилди.

_____________ шаҳар (туман) ИИБ ЙҲХБ (ЙҲХГ) маъмурий амалиёт инспектори

(унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)


20____йил "____"_______________

(имзо)


М.Ў.   


Ушбу маълумотнома ҳайдовчилик гувоҳномаси олиниб, ҳайдовчи истиқомат қилаётган ёки транспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХга ўттиз кун ичида етиб келмаган ва талоннинг амал қилиш муддати тугаб қолган ҳолларда берилади. Маълумотнома ўн кун муддатга уч маротаба берилиши мумкин ва амал қилиши муддати тугагандан сўнг қайтарилиши шарт.

Агар ҳайдовчи сафарда бўлган вақтда талоннинг амал қилиш муддати тугаб қолса, унинг муддати ҳайдовчи тақдим этган тегишли ҳужжатлар ёки маълумотлар асосида ўша ҳудуддаги ДЙҲХХнинг фақатгина маъмурий амалиёт инспектори ёки бундай вазифа юклатилган ходими томонидан узайтириб берилади. Бунда ушбу маълумотномага "Яшаш жойига етиб олгунга қадар" деб ёзилиб, ўн кунгача муддат қўйиб берилиши мумкин.

Маълумотнома ҳайдовчилик гувоҳномаси талони ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан ҳақиқий ҳисобланади.





Йўриқномага

7-ИЛОВА

Х А Б А Р Н О М А

Фуқаро


(фамилияси, исми, отасини исми)

(яшаш манзили кўрсатилади)

Сиз томондан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун 20___ йил "____" _____куни соат _______да қуйидаги манзилга__________________________________________________

        

келишингиз сўралади.

Ўзингиз билан шахсий паспортингиз ёки идентификация ID-картангиз (шахсни тасдиқловчи ҳужжат) бўлиши керак.

Кўрсатилган муддатда келмасангиз йўл ҳаракати қоидасини бузганлигингиз тўғрисидаги иш Сизнинг иштирокингизсиз кўриб чиқилади.

(мансаби, фамилияси, исми, отасини исми)

20___ йил "____" _________




(имзо)

М.Ў.


- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

қирқиш чизиғи

Х А Б А Р Н О М А   В А Р А Қ А С И


(ҳужжатларга тикиб қўйилади)

Фуқаро

20_______ йил "____" ________________ куни соат____________________________га

(кимни ҳузурига)

бориш ҳақидаги хабарномани олдим

(ким олди)

20___ йил "___" _____________




(имзо)

     





Йўриқномага

8-ИЛОВА

ДАЛОЛАТНОМА _______-сон

      

"___" _________ 20__ й

(ҳудуд)


   

                


(Жарима майдончасининг номи)


Транспорт воситаси русуми


давлат белгиси


Ташқи кўриниши:

1. Ойна тозалагич


4. Автошиналар ҳолати


2. Ён ойнаси


5. Кузов ҳолати


3. Антенна




Салон:

1. Орқа кўриниш ойнаси


4. Парда


2. Магнитофон


5. Бар


3. Бош қўйгич


6. Ўриндиқлар ҳолати


Багажда:

1. Эҳтиёт автошина


2. Домкрат


3. Темир калитлар


4.


Транспорт воситасида пул ва қимматбаҳо буюмлар


              

(агар бундай буюмлар бўлган тақдирда, номи кўрсатилади)

Ҳайдовчи:



(фамилия, исми, отасининг исми, имзоси)

ДЙҲХХ ходими:



(фамилия, исми, отасининг исми, имзоси)

Қабул қилувчи:



(фамилия, исми, отасининг исми, имзоси)

    





Йўриқномага

9-ИЛОВА



_______-сон

РУХСАТНОМА


"__________________" жарима майдончасига 20__ йил "___" _____ куни МЖтКнинг _____-моддаси талабларини бузганлиги учун _______ рақамли маъмурий баённома (___-сонли далолатнома) асосида вақтинча ушлаб туриш учун қўйилган _______ русумли, ___________ давлат рақам белгили транспорт воситаси фуқаро ____________________________________________________________________

           

га

(фамилияси, исми, отасининг исми)


         

ҳужжат асосида бериб юборилсин.

Рухсатнома берган мансабдор шахснинг

фамилияси, исми, отасининг исми,

мансаби ва унвони



(имзоси)

20__ йил "____" ___________________                           М.Ў.






Йўриқномага

10-ИЛОВА



__________ вилояти ИИБ ЙҲХБ

РИБ (ТРИБ) бошлиғига


___-сон

СЎРОВНОМА


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 304 - 307-моддалари талаблари асосида маъмурий ишни кўриб чиқишда аҳамиятга молик ҳолатларни аниқлаш мақсадида Сиздан _____________________________________________________________________________________

                         

                            

(ҳайдовчининг туғилган санаси, фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи)

                   

ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган ёки берилмаганлиги, агар берилган бўлса, қайси тоифалар бўйича транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эгалиги ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар рўйхатида бор-йўқлиги ҳақида маълумот беришингиз сўралади.

___________ шаҳар (туман) ИИБ

ЙҲХБ (ЙҲХГ) маъмурий амалиёт

инспектори



(фамилияси, исми, отасининг исми, унвони)


20___ й "___" ______________

(имзо)


М.Ў.






Йўриқномага

11-ИЛОВА



МАЪЛУМОТНОМА


Сизнинг 20__ йил "___" ___________ ____-сонли сўровномангизга __________ йилда туғилган фуқаро ____________________________________________________________________________________

               

(фамилия, исми, отасининг исми тўлиқ кўрсатилади)

               

___________ тоифали ____________ серияли _________________ рақамли ҳайдовчилик гувоҳномаси _____ йилда _______________ томонидан берилган (ёки берилмаган).


Ушбу фуқаро транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар рўйхатида мавжуд эмас (ёки маҳрум этилганлар рўйхатида бор, қачон, қайси суд томонидан қанча муддатга, МЖтКнинг қайси моддаси бўйича транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги аниқ кўрсатилади.

РИБ (ТРИБ) бошлиғи



(фамилияси, исми, отасининг исми, унвони)

              


(имзо)


М.Ў.                                                                20___ йил "___" ______________

Ижрочи:



(фамилияси, исми, отасининг исми, унвони, имзо)

          





Йўриқномага

12-ИЛОВА

            


          


            


ТАҚДИМНОМА

Мен,



(унвони, лавозими)

            

                

(фамилияси, исми, отасининг исми)

                       

Фуқаро, ________ йилда туғилган, _____________________________________________________да

истиқомат қилувчи


га


(фамилияси, исми, отасининг исми)        


                                  

нисбатан расмийлаштирилган маъмурий иш ҳужжатлари билан танишиб, келтирилган

                   

                 

                   

            

сабаблар ва асосларга кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 308-1-моддасига асосланиб, ушбу фуқарога МЖтКнинг 21-моддаси / 33-моддасини қўллаш масаласини кўриб чиқишингизни сўрайман.

(тагига чизилади)


Илова: ______ варақда.


_________ шаҳар (туман)

ИИБ ЙҲХБ(Г) маъмурий

амалиёт инспектори





(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми, унвони)

20___ йил "____" _______________                                          М.Ў.

           





Йўриқномага

14-ИЛОВА



Шикоятни кўриб чиқиш якунлари бўйича ҳал қилув

ҚАРОРИ

20___ йил "____" ________________

_____________________

Мен,



(мансаби, фамилияси, исми, отасининг исми)

             

        

           

              

(иштирок этаётган шахслар)

Йўл ҳаракати қоидаси бузилганлиги тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида тушган шикоятни кўриб чиқиб,


А Н И Қ Л А Д И М

             

(ишни кўриб чиқишда аниқланган ҳолатларни қайд қилиш, қаерда, қачон, нега, ким томонидан

           

маъмурий жазо берилган, мансабдор шахснинг қонунчиликни ўз ҳуқуқи доирасида тўғри

            

қўллаши, қабул қилинган қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун далиллар ва ҳоказо)

         

         

Қайд қилинганларга асосланиб



        

МЖтКнинг ______-моддаси ______-қисмига амал қилиб,


Қ А Р О Р  Қ И Л Д И М

          

                   

                   

       

Ушбу Ҳал қилув қарори нусхаси


           

                    

га юборилсин.

20___ йил "____" _________________





(имзо)

            




М.Ў.


                

    

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 27-сон, 286-модда




































































Время: 0.0083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск