ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.05.2011 й. 149-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 25 майдаги

149-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун

ушланган транспорт воситаларини тўхташ

жойларига олиб келиш, жойлаштириш

ва сақлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини (кейинги ўринларда транспорт воситалари деб аталади) тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини белгилайди.


2. Транспорт воситаларини тўхташ жойига жойлаштириш тўғрисида давлат органининг транспорт воситаларини ушлаш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли ходими томонидан қарор қабул қилинганда, бу тўғрисида "Жарима майдончаси" ахборот тизими орқали транспорт воситаларини олиб келиш ва сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга ҳамда тегишли давлат органларининг навбатчилик қисмларига хабар юборилади.

Транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлашнинг электрон ҳисоби "Жарима майдончаси" ахборот тизимида юритилади.

3. Ҳайдовчи ҳозир бўлмаганда транспорт воситаси ушланганлиги тўғрисида дарҳол ички ишлар ҳудудий органининг навбатчилик қисмига "Жарима майдончаси" ахборот тизими орқали маълум қилинади. Ички ишлар органининг тезкор навбатчиси транспорт воситасининг эгасини (эгасининг вакилини) аниқлаш учун ўзининг имкони етган барча чораларни кўради ва имкони борича қисқа муддатда транспорт воситаси ушланганлиги тўғрисида эгасини (эгасининг вакилини) хабардор қилади.

4. Транспорт воситаси ушланган жойга энг яқин бўлган ҳудуддаги транспорт воситаларини олиб келиш ва сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсга "Жарима майдончаси" ахборот тизими орқали транспорт воситасини тўхташ жойига жойлаштириш тўғрисида хабар келиб тушган ҳолларда, ушбу юридик шахснинг вакили зарур махсус техник восита (эвакуатор)ни ушлаш жойига дарҳол юбориш чораларини кўради.

5. Транспорт воситасини ушлаган давлат органининг ваколатли ходими ўз ваколатлари доирасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш юзасидан зарур хатти-ҳаракатларни амалга оширади, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани ёки транспорт воситаси ушланганлиги тўғрисидаги қарорни расмийлаштиради, транспорт воситаси тўхташ жойига жойлаштирилган тақдирда, ундаги мол-мулк рўйхатини ўз ичига оладиган тегишли далолатномани тузади.

Далолатнома нусхаси унга нисбатан кўрсатиб ўтилган чора қўлланилган шахсга, шунингдек транспорт воситасини тўхташ жойида сақлаш учун масъул бўлган шахсга топширилади.


6. Ушлаш жойига келган юридик шахснинг вакили:

транспорт воситасини тўхташ жойига жойлаштириш мақсадида уни қабул қилиш учун ёнида хизмат гувоҳномасига ҳамда юридик шахс томонидан берилган транспорт воситаларини ташиш (эвакуация қилиш) ҳуқуқини берувчи ишончномага эга бўлиши керак;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ёки транспорт воситасини ушлаш тўғрисидаги қарор асосида қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузган ва конструкцияда кириш назарда тутилган жойларни (эшиклар, юкхона, капот, бензин баки қопқоғи ва бошқалар) сурғучлаган ҳолда ушланган транспорт воситасини кўздан кечиради ва уни давлат органининг транспорт воситаларини ушлаш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли ходимидан қабул қилиб олади;

транспорт воситасини тўхташ жойига олиб келиш (ташиш) ва унга жойлаштириш чораларини кўради.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ транспорт воситаларини бошқаришдан четлаштириш назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга тегишли транспорт воситалари давлат органининг транспорт воситаларини ушлаш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли ходими томонидан транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб борилиши мумкин.

7. Транспорт воситаларини қабул қилиш кечаю кундуз амалга оширилади.


8. Тўхташ жойидаги транспорт воситаси олдига ҳайдовчининг (эгасининг, эгасининг вакилининг) келишига фақат транспорт воситасини тўхташ жойига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилган органнинг рухсатидан кейин, уни сақлаш тўғрисидаги масъул шахс ҳозир бўлганида йўл қўйилади, бу ҳақда ташриф буюрганларни ҳисобга олиш журналида ёзув қайд этилади.

Ташриф буюрганларни ҳисобга олиш журнали ип ўтказиб тикилади ва ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олинади.


9. Транспорт воситасини ушлаш муддати маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилган ёки транспорт воситасини ушлаш тўғрисида қарор чиқарилган пайтдан бошлаб ҳисобланади.

Транспорт воситасини сақлаш муддати у тўхташ жойига жойлаштирилган пайтдан бошлаб соатларда ҳисобланади.


10. Транспорт воситасини ушлаб туриш сабаблари бартараф этилгандан кейин транспорт воситасини тўхташ жойидан олиб чиқишга "Жарима майдончаси" ахборот тизими орқали рухсат берилади.

Транспорт воситасини тўхташ жойидан олиб чиқишга рухсат бериш тўғрисидаги хабар тегишли ваколатли давлат органининг мансабдор шахси томонидан транспорт воситаси ҳайдовчисига ахборот тизимлари орқали электрон ёки мобиль телефонга қисқа хабар (SMS) тарзида, шунингдек, транспорт воситаларини олиб келиш ва сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсга "Жарима майдончаси" ахборот тизими орқали юборилади.

11. Транспорт воситаси ҳайдовчига (эгасига, эгасининг вакилига) транспорт воситаларини олиб келиш ва сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсга кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлангандан кейин тегишли ваколатли давлат органининг мансабдор шахси томонидан "Жарима майдончаси" ахборот тизими орқали берилган рухсатнома асосида берилади.

Транспорт воситаларини тўхташ жойларидан бериш куну-тун амалга оширилади.

12. Ушланган транспорт воситалари ҳисоби, транспорт воситаларини олиб келиш ва сақлаш бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва амалга оширилган тўловлар миқдори "Жарима майдончаси" ахборот тизими орқали юритилади.

13. Транспорт воситасини ташиш ёки сақлаш пайтида унга ва унинг ичидаги мол-мулкка етказилган зарар қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланади.


14. Транспорт воситаси қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича тўхташ жойи вакилига берилгунига қадар транспорт воситасининг сақланиши учун транспорт воситаси эгаси олдида қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли давлат органлари жавоб берадилар.


15. Транспорт воситаси тўхташ жойига жойлаштирилгандан кейин унинг сақланиши учун транспорт воситаларини тўхташ жойига олиб келиш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар жавоб берадилар.


16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


17. Ушбу Низом талабларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш ишларини умумий мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 20-21-сон, 207-модда.






























Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск