ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.2010 й. 800-ф-сон Фармойиши. 2010 йил 15 декабрдан 2011 йил 15 январгача "Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги" ўтказиш тўғрисида

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

13.12.2010 й.

N 800-ф




Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:


1. 2010 йил 15 декабрдан 2011 йил 15 январгача "Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги" ўтказилсин.

Қуйидагилар мазкур ойликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

йўл-транспорт ходисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида комплекс чора-тадбирлар кўриш;

транспорт ва пиёдалар, жумладан, болалар ҳаракати серқатнов бўлган йўллар ва жойларни белгилаш, уларни кўрикдан ўтказиб, аниқланган камчиликлар юзасидан таклифлар тайёрлаш, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш;

транспорт воситаларининг техник тайёргарлигини яхшилаш; ўқув юртларида, ҳайдовчилар тайёрлаш курсларида йўл ҳаракати қоидаларини ўқитиш ишларини янада яхшилаш чораларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солишга оид қарорлари ижросини тўлиқ таъминлаш;

ойликни ўтказишга кенг жамоатчиликни жалб қилиш.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

"Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги"ни ташкил этиш ва ўтказиш комиссияларини тузсинлар;

ойликни самарали ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқсинлар, уларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга дахлдор барча идораларнинг вазифаларини белгиласинлар;

йўл ҳаракати коидалари бўйича амалий машғулотлар ўтказиладиган болалар автошаҳарчаларини ҳомийлар ёрдамида барпо этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиласинлар;

жамоат транспорти ва аҳоли кўп тўпланадиган жойларда ойлик ўтказилаётгани ҳақидаги реклама ёзувлари, плакатлар жойлаштирилишини таъминласинлар;

ҳар ўн кунда ойликнинг боришини муҳокама этсинлар ва унда мутасадди раҳбарларнинг хисоботи эшитилишини йўлга қўйсинлар ҳамда жамоатчиликни ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга кенг жалб этиб борсинлар.


3. Вазирликлар, давлат қўмиталари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари:

ўтказиладиган йиғилишларда транспорт воситаларининг техник ҳолатининг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини ва ўз ходимларининг йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз амал қилишларига оид аҳволни ўрганиб чиқиб, ушбу борадаги ишларни яхшилашга доир тегишли чора-тадбирларни амалга оширсинлар;

ойликни ташкил этиш, ўтказиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, унда фаол иштирок этган жисмоний ва юридик шахсларни рағбатлантириш билан боғлиқ харажатларнинг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги:

"Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги"нинг боришини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борсинлар, ойликни тарғиб қилувчи махсус видеоролик тайёрланиб, унинг тадбир давомида мунтазам равишда намойиш этиб борилишини таъминласинлар;

жойларда ойликнинг ўтказилишини ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатилишини тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликда рейдлар ташкил этсинлар;

мактабларда, мактабгача таълим муассасаларида йўл ҳаракати коидаларининг ўргатилишини назорат тартибида текшириб, уларни такомиллаштириш чора-тадбирларини белгиласинлар;

"Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги"ни тарғиб қилувчи плакатлар, буклетлар, тақвимлар ва бошқа кўргазмали воситаларнинг ҳомийларни жалб этган ҳолда ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан чоп этилишини ташкил қилсинлар;

ўзаро хамкорликда маҳаллаларда йўл харакати хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, уларнинг бажарилишини таъминласинлар.


5. Вазирликлар, давлат қўмиталари, ташкилот ва муассасалар, Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ойлик давомида амалга оширилган ишлар ҳамда уларнинг натижалари ҳақида Ўзбекистои Республикаси Ички ишлар вазирлигига 2011 йил 20 январгача ахборот тақдим этсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги умумлаштирилган таҳлилий ахборотнинг Вазирлар Маҳкамасига 2011 йилнинг 25 январигача киритилишини таъминласин.


6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш.Мирзиёев


















Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск