ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссияси тўғрисида Низом (ЎзССЖ ВМ 30.04.1991 й. 113-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 30 апрелдаги

113-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш

комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Комиссияси (бундан кейин "Комиссия" деб аталади) умумжумҳурият органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


2. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, уюшмалар, концернлар, бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш Комиссиянинг асосий вазифаси ҳисобланади.


3. Комиссия раис (Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари), раис ўринбосари, Комиссия аъзолари ва котибиятдан иборат таркибда иш олиб боради. Комиссия раиси Комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди.


4. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


5. Комиссия ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг бошқа Комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.


6. Комиссия ўз фаолиятида ССЖИ ва Ўзбекистон ССЖ қонунларига, ССЖИ Президенти ва Ўзбекистон ССЖ Президенти фармонларига, ССЖИ ва Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашларининг қарорларига, ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бутуниттифоқ Комиссиясининг қарорларига ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.


7. Комиссиянинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича қарорлари вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, уюшмалар, концернлар, бошка корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халк депутатлари вилоят, шаҳар, ноҳия Советлари ижроия қўмиталари ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Комиссиялари учун мажбурийдир.


8. Зарур ҳолларда Комиссия йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган асосий масалаларни ўрганиш ва тайёрлаш учун олимлар, вазирликлар ва идораларнинг раҳбар ходимлари, мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлари тузади. Гуруҳларнинг шахсий таркиби Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.



II. КОМИССИЯНННГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ,

ҲУҚУҚЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ


9. Комиссия ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

а) ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича миллий ва мақсадли дастурларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

б) йўл ҳаракати ва унинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон ССЖ вазирликлари ва идораларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ягона сиёсатни ўтказади;

в) йўл ҳаракатида қатнашувчи ва унинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ барча вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ талабларни ишлаб чиқади;

г) йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш бўйича умумиттифоқ, умумжумҳурият тадбирларини ва дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг бажарилишини ташкил этади, Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон ССЖ Ҳукумати ҳал қилиши керак бўлган таклифларни киритади. Йўл ҳаракати соҳасида аҳолига ва халқ хўжалигига автомототранспорт воситалари билан самарали ва хавфсиз хизмат кўрсатишга қаратилган миллий сиёсатни ривожлантиришни таъминлайди;

д) вазирликлар, идоралар. ташкилотлар ва корхоналарнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини назорат қилади ва баҳолаб боради;

е) Ўзбекистон ССЖ вазирликлари ва идораларининг, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар, ноҳия ижроия қўмиталари ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича комиссияларнинг ҳалокатларнинг олдини олиш бўйича таклифларини кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади;

ж) вазирликлар ва идоралар томонидан йўл ҳаракатини ривожлантириш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатлар, йўл ҳаракатини ривожлантиришга ва унинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;

з) Комиссия ваколатига кирувчи йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича иттифоқ ва жумҳуриятлараро кенгашлар ишида қатнашади;

и) йўл ҳаракати соҳасида норматив бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этади;

к) Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўзларига юклатилган вазифаларни қониқарсиз бажараётган Ўзбекистон ССЖ вазирликлари ва идораларининг раҳбарларини шахсий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;

л) Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар, ноҳия ижроия қўмиталари ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссияларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тармоқ ва минтақавий дастурлар мажмуини ишлаб чиқишда, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тадбирларни белгилашда ва уларни амалга оширишда методик ва амалий ёрдам беради;

м) йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича идоралараро конференциялар, семинарлар, кенгашлар ўтказишни ташкил этади, уларда ишлаб чиқилган тавсияномаларни амалга ошириш чораларини кўради;

н) йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишлари олиб боришни ва уларни мувофиқлаштиришни таъминлайди;

о) йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни молиявий таъминлаш сиёсатини ишлаб чиқади;

п) бошқа иттифоқдош жумҳуриятлардаги шундай органлар билан алоқаларни амалга оширади.


10. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) ўз ваколати доирасида Ўзбекистон ССЖ вазирликлари ва идораларининг йўл ҳаракатини ривожлантириш ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ишларини текшириш;

б) Ўзбекистон ССЖ вазирликлари ва идоралари раҳбарларининг йўл ҳаракатини ривожлантириш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;

в) тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан йўл ҳаракатини ривожлантириш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича норматив ҳужжатларни, тадбирлар режаларини, маълумотлар ва материалларни, шунингдек, оғир йўл-транспорт ҳодисалари, уларни келтириб чиқарган сабаблар ва шароитлар тўғрисидаги оператив маълумотларни талаб қилиш ва олиш;

г) ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича тегишли вазирликлар ва идораларга, шунингдек, корхоналар ва ташкилотларга (улар қарашли бўлган вазирликлар ва идораларни хабардор қилган ҳолда) бажариш мажбурий бўлган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишда аниқланган қоида бузишлар ва нуқсонларни тугатиш тўғрисида, кўрилган чоралар ҳақида белгиланган муддатда ахборот бериш шарти билан кўрсатмалар киритиш;

д) вазирликлар ва идораларнинг раҳбарларидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларини бузган шахсларга нисбатан зарур чораларни кўришни талаб қилиш;

е) белгиланган тартибда вазирликлар ва идораларга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича зарур ишларни, текширишларни, синовларни, тадқиқотларни ўтказишни топшириш.



III. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Комиссия ўз ишини Комиссия мажлисларида тасдиқланган йиллик режаларга мувофиқ амалга оширади.


12. Комиссия, қоидага кўра, ҳар чоракда бир марта мажлис ўтказади. Комиссия мажлислари ўз аъзоларининг камида ярми қатнашганда ваколатга эга бўлади.

Комиссия мажлисларида кўриладиган масалаларнинг мазмуни акс эттириладиган баённома юритилади. Баённома раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади.


13. Комиссия қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қарор уни ёқлаб кўпчилик овоз берилганда қабул қилинган ҳисобланади.


14. Комиссия қарорлари расмийлаштирилади ва зарурат бўлганда оммавий ахборот воситалари орқали оммага етказилади.


15. Ўзбекистон ССЖнинг айрим вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ҳамда бошқа ташкилотларнинг манфаатларига тааллуқли масалалар кўриб чиқилаётганда Комиссия мажлисларига уларнинг вакиллари таклиф қилинади.


16. Комиссия раиси:

а) Комиссия, унинг котибияти ва ишчи гуруҳлари ишига раҳбарлик қилади;

б) Комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларга Комиссия иши билан боғлиқ айрим топшириқлар беради;

в) Комиссия мажлисларини ўтказиш вақтини ва жойини белгилайди, навбатдаги мажлисда кўриб чиқиладиган масалалар доирасини аниқлайди. Зарурат бўлганда Комиссиянинг кўриб чиқишига режадагидан ташқари масалаларни киритади, шунингдек, Комиссиянинг навбатдан ташқари мажлисларини чақиради.


17. Комиссия аъзолари:

а) ўз ваколатлари доирасида ССЖИ Ҳукуматининг, Ўзбекистон ССЖ Ҳукуматининг ва Комиссиянинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш сохасидаги қарорларини бажариш бўйича тадбирларни ўтказишни ташкил этадилар;

б) Комиссия иш режасига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон ССЖ вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятига тааллуқли масалаларни қўшиш тўғрисида таклифлар киритадилар, Комиссияда кўриб чиқиш учун материалларни тайёрлашда иштирок этадилар;

в) Комиссия топшириғи бўйича Комиссияда кўриб чиқиладиган материалларни тайёрлаш юзасидан ишчи гуруҳларига бошчилик қиладилар, Комиссияда бу материалларни маълум қиладилар;

г) Ўзбекистон ССЖ вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ва бошқа ташкилотларда ССЖИ Ҳукуматининг, Ўзбекистон ССЖ Ҳукуматининг, Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Комиссиясининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича қарорларининг бажарилиши бўйича ишларнинг аҳволи билан танишишда иштирок этадилар ҳамда натижалар тўғрисида Комиссияга маълум қиладилар.


18. Комиссия котибияти:

а) Комиссияда кўриб чиқишга киритилган масалалар бўйича материалларни тайёрлашда иштирок этади;

б) Комиссиянинг иш режалари лойиҳаларини ва ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлайди;

в) Ўзбекистон ССЖ Ички ишлар вазирлиги давлат автомобиль инспекцияси бошқармаси билан биргаликда Комиссияга автомототранспортдаги ҳалокатлар тўғрисида ахборотлар ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш юзасидан қўшимча чоралар ҳақида тавсияномалар тайёрлайди;

г) Комиссиянинг ишини юритади, Комиссия аъзоларини мажлисларнинг ўтказилиш муддатлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилади ва уларни Комиссиянинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиш учун тайёрланган материаллар билан таъминлайди;

д) Комиссия раисининг топшириғига кўра, Ўзбекистон ССЖ вазирликларида, давлат қўмиталарида, идораларида, Қоракалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, шаҳар, ноҳия Советлари ижроия қўмиталари ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Комиссияларида ҳамда бошқа ташкилотларда ССЖИ Ҳукуматининг, Ўзбекистон ССЖ Ҳукуматининг, Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Комиссиясининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қарорларининг бажарилиши билан танишишда иштирок этади, шунингдек, бу ташкилотларда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга тааллуқли масалаларни кўриб чиқишда қатнашади;

е) Комиссиянинг илгари қабул қилинган қарорларининг бажарилишини назорат қилади.


19. Комиссия аъзолари махсус гувоҳномага эга бўладилар.






























Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск