ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.1991 й. 113-сон "Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссияси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.1991 й.

N 113



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Комиссияси Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Комиссияси деб қайта номлансин ва унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Илова қилинаётган:

Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Комиссияси тўғрисидаги Низом;

Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва ноҳия Советлари ижроия қўмиталари ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Комиссиялари тўғрисидаги намунавий Низом тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, шаҳар ижроия қўмиталари ва ноҳия ижроия қўмиталари икки ой муддат ичида намунавий Низом асосида ва маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, шаҳар, ноҳия Советлари ижроия қўмиталари ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Комиссиялари тўғрисидаги тегишли низомларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1979 йил 11 июлдаги 478-сон, 1986 йил 25 июндаги 320-сон, 1987 йил 30 январдаги 38-сон, 1987 йил 30 сентябрдаги 408-сон, 1989 йил 18 апрелдаги 145-сон ва 1989 йил 18 августдаги 29-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон ССЖ Вице-Президенти                                      Ш. Мирсаидов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 30 апрелдаги

113-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Мақкамаси ҳузуридаги

йўл қаракати хавфсизлигини таъминлаш

Комиссиясининг

ТАРКИБИ

     

Нўъмонов П. Қ.

-

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, қурилиш, транспорт ва алоқа комплексининг раҳбари (Комиссия раиси)


Норгитов И. Н.

-

Ўзбекистон ССЖ Ички ишлар вазирининг ўринбосари (Комиссия раисининг ўринбосари)


Ҳайдаров Р. Ҳ.

-

Ўзбекистон КП Марказий Қўмитаси ташкилий-партиявий ва ҳуқуқий ишлар бўлими мудирининг ўринбосари


Ҳусаинов А. Ю.

-

Ўзбекистон ССЖ Президенти аппарати давлат ҳуқуқи бўлимининг консультанти


Азимбеков О. А.

-

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси капитал қурилиш, транспорт ва алоқа бўлими мудирининг ўринбосари


Абдусаломов М. Э.

-

Ўзбекистон ССЖ Адлия вазирининг ўринбосари


Ваулин М. А.

-

Ўзбекистон ССЖ ИИВ давлат автомобиль инспекцияси бошқармасининг бошлиғи (Комиссиянинг масъул котиби)


Василенко С. П.

-

Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти вазирининг биринчи ўринбосари


Гуськова Т. Н.

-

Ўзбекистон ССЖ Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Жуманиёзов К. Д.

-

Ўзбекистон ЛКЁИ МҚ котиби


Колганов В. И.

-

Ўзбекистон ССЖ Давлат стандартлар қўмитаси раисининг ўринбосари


Конюхов В. Г.

-

Ўзбекистон ССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари


Мусорин Н. И.

-

Ўзбекистон ССЖ Автомобиль йўллари вазирининг биринчи ўринбосари


Мусаев Э. М.

-

Ўзбекистон ССЖ Давлат телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси раисининг ўринбосари


Собиров А. Ф.

-

Ўзбекистон ССЖ автотранспорт ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмаси Марказий Қўмитасининг раиси


Сааков В. И.

-

Ўзбекистон ССЖ Иқтисодиёт қўмитаси раисининг ўринбосари


Эрматов Н. Э.

-

Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари


Тарсуков А. М.

-

Ўзбекистон Фуқаро авиацияси бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари


Юрченко К. П.

-

Ўзбекистон ССЖ ИИВ давлат автомобиль инспекцияси бошқармасининг ходими (Комиссия котиби)
























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск