ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, шаҳар, ноҳия Советлари ижроия қўмиталари ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари тўғрисида Намунавий Низом (ВМ 1991 йил 30 апрелдаги 113-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 30 апрелдаги

113-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ

депутатлари вилоят, шаҳар, ноҳия Советлари ижроия

қўмиталари ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини

таъминлаш комиссиялари тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

КОМИССИЯЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


1. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари Қоракалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва ноҳия Советлари ижроия қўмиталари ҳузурида тузилади.


2. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят. шаҳар. ноҳия Советлари ижроия қўмиталари ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари тегишли равишда Корақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, шаҳар, ноҳия Советлари ижроия қўмиталари томонидан тузилади. Бу комиссияларнинг таркиби тегишли равишда Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, шаҳар, ноҳия Советлари ижроия қўмиталари томонидан тасдиқланади.


3. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таьминлаш комиссиялари ўз фаолиятларида Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Советлари ижроия қўмиталари олдида жавобгардирлар ва уларга ҳисоб берадилар.


4. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари раис (Қоракалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, ижроқўм раисининг ўринбосари), Комиссия раисининг ўринбосари, котиб ва аъзолардан иборат таркибда иш олиб боради.


Комиссия аъзоларининг сони ҳузурида Комиссия тузилган Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари Совети ижроқўмининг иш ҳажмига мувофиқ белгиланади.


Комиссия таркибига транспорт, йўл ва лойиҳа ташкилотларининг, йўл-коммунал хўжалиги ташкилотларининг, ички ишлар, халқ таълими органларининг раҳбарлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари кирадилар.


5. Давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссияларининг асосий вазифалари ҳисобланади.


6. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари ўз ваколатларига берилган масалалар бўйича қарорлар қабул қиладилар, улар корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.


Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар икки ҳафта муддат ичида Комиссиянинг қарорларини бажариш юзасидан кўрилган чоралар тўғрисида Комиссияга маълум қилишга мажбурдирлар.



II. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ КОМИССИЯЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ, ҲУҚУҚЛАРИ

ВА БУРЧЛАРИ


7. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари:


а) автомобиль транспорти, автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланиш, уй-жой-коммунал хўжалиги, ички ишлар, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият органларининг транспорт ҳаракати хавфсизлиги ва ҳалокатларга қарши курашни ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштиришни, Қорақалпоғистон МССЖ, вилоят, шаҳар, ноҳия ҳудудида бу масалаларни мукаммал ҳал килишни таъминлайдилар;


б) ҳам бевосита, ҳам тегишли давлат органлари, ташкилотлар ва меҳнаткашлар жамоалари орқали йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, автомобиль транспорти ва шаҳар электр транспортининг ҳалокатсиз ишлаши учун шароит яратиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар;


в) автомобиль транспорти, шаҳар электр транспорти ходимлари, транспорт воситаларига хизмат кўрсатувчи бошқа ходимлар, шахсий транспорт воситалари эгалари ўртасида зарур тарбиявий ишларни ташкил этишни таъминлайдилар, бу шахслар билан ишлашга меҳнаткашлар жамоаларини, уруш ва меҳнат фахрийларини, кўнгилли халқ дружиналари, Ўзбекистон ССЖ автомотоҳаваскорлари кўнгилли жамияти аъзоларини, бошқа жамоат ташкилотларининг вакилларини жалб этадилар;


г) транспорт, йўл, лойиҳалаш ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотлар томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича ўзларига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қиладилар, уларнинг ижобий иш тажрибасини умумлаштирадилар ва оммалаштирадилар;


д) корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ишчи ва хизматчилари, колхозчилар, ўқув юртларининг ўқувчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини ўрганишни ташкил этадилар;


е) матбуот, радио, телевидение ва ишнинг лекция шаклларидан фаол фойдаланиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилишни ташкил этадилар ва амалга оширадилар.


8. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят Советлари ижроия қўмиталари ҳузуридаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари қуйи комиссияларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини назорат қилиб, йўналтириб ва мувофиқлаштириб борадилар, уларга методик ёрдам кўрсатадилар, уларнинг ижобий иш тажрибасини умумлаштирадилар ва оммалаштирадилар.


9. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари қуйидаги ҳуқуқларга эга:


а) корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситаларига хизмат кўрсатувчи шахслар ўртасида зарур тарбиявий ишларни олиб бориш бўйича ўзларига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини текшириш, Комиссия мажлисларида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг кўрсатиб ўтилган масалалар юзасидан ўзлари кўраётган чоралар тўғрисидаги ахборотларини эшитиш;


б) йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўзларига юклатилган вазифаларни қониқарсиз бажараётган ўз тасарруфидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларига нисбатан талабчанликни кучайтириш тўғрисида тегишли органларга тақдимномалар билан чиқиш. Кўрсатилган органлар тақдимномаларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида бир ой муддат ичида Комиссияга хабар қилишга мажбурдирлар;


в) йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш юзасидан чоралар тўғрисидаги масалаларни Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгашининг, тегишли халк, депутатлари Советлари ижроия қўмиталарининг кўриб чиқишига киритиш.



III. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ КОМИССИЯЛАРИНИНГ

ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


10. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Комиссияси раиси Комиссия мажлисларининг мунтазам чақирилишини таъминлайди, навбатдаги мажлисда кўриладиган масалалар доирасини белгилайди, мажлисларда кўриб чиқиш учун Комиссиянинг иш режаларини ва фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлайди. Мажлислар ўртасидаги даврда Комиссия аъзоларига топшириқлар беради ва уларнинг бажарилишини текшириб боради.


Комиссия мажлисларида баённома юритилади, унда кўриб чиқиладиган масалалар акс этади. Баённома раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади.


11. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Комиссиясининг мажлиси ўз таркибининг камида ярми қатнашганда тўла ҳуқуқли ҳисобланади.


Комиссия қарори мажлисда қатнашаётган Комисссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ҳамда раис ва котиб томонидан имзоланади.


12. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Комиссиясининг мажлисларига, кўриб чиқиладиган масалаларнинг мазмунига қараб автомобиль транспорти, автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланиш, уй-жой-коммунал хўжалиги, ички ишлар, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият органларининг ҳамда бошқа ташкилотлар ва меҳнаткашлар жамоаларининг вакиллари таклиф қилинадилар.


13. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Комиссияси таркибида (ҳайдовчилар ўртасида тарбиявий ишлар, йўл ҳаракати қоидалари тарғиботи, йўл шароитларини яхшилаш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, йўл ҳаракатини ташкил этиш ва бошқа) ишчи гуруҳлари тузилиши мумкин.


14. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Комиссиясининг қарори юзасидан ҳузурида ушбу Комиссия бўлган Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгашига, тегишли халқ депутатлари Совети ижроия қўмитасига шикоят қилиш мумкин. Мазкур органларнинг шикоят бўйича қарорлари узил-кесил ҳисобланади.



































Время: 0.0150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск