язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.10.2013 й. ПФ-4573-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 11 январдаги ПФ-3713-сонли Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.10.2013 й.

N ПФ-4573



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ТОШКЕНТ ШАҲРИДА

ЙЎЛОВЧИ ТРАНСПОРТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА" 2006 ЙИЛ 11 ЯНВАРДАГИ

ПФ-3713-СОНЛИ ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 11 январдаги ПФ-3713-сонли Фармонининг 2 - 4-бандлари, шунингдек унинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 октябрь, 41-сон, 544-модда