язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ ЎзР ВМ 02.08.2006 й. 156-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (1-илова) олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 02.08.2006 й. 156-сон Қарори билан

тасдиқланган Низомнинг (1-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 19.01.2018 й. 35-сон Қароридан олдинги таҳрири



77-банднинг олдинги таҳрири


77. Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади. Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган таржимаси мавжуд бўлганда ҳақиқий ҳисобланади. (ЎзР ВМ 31.12.2010 й. 325-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 20.12.2017 й. 1001-сон Қароридан олдинги таҳрири



45-банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўтганлиги тўғрисидаги диплом варақасидан кўчирманинг нотариал идоралари томонидан тасдиқланган нусхалари (ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган шахслар учун);




ЎзР ВМ 31.12.2010 й. 325-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низом номининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт

воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта

тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларини

ҳисобга олиш, имтиҳонларга рухсат бериш ва

уларни ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Ушбу Низом автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга рухсат бериш, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида имтиҳонларни ўтказиш ва автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.



2-бўлим номининг олдинги таҳрири


II. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ ЎҚУВ

ЮРТЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

ВА УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланмоқчи бўлган барча ўқув юртлари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимлари (РИБ) ва туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (ТРИБ) томонидан ҳисобга олинади.

Ўқув юртлари ҳисобга олиниши учун уларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига (кейинги ўринларда ЙҲХББ деб аталади) ёзма равишда мурожаат этади. ЙҲХББнинг кўрсатмасига асосан текширув комиссияси томонидан ушбу ўқув юртларининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси атрофлича кўрикдан ўтказилади.



8-банднинг олдинги таҳрири


8. Комиссия томонидан текширилаётган ўқув юртининг қуйидаги талабларга жавоб бериши ўрганиб чиқилади:

ўқув хоналарининг юзаси 48 кв. метрдан кам эмаслиги, қишда иситилиши ва ёритилганлиги;

ўқув транспорт воситаларини сақлаш ҳудуди ва уларни тузатиш учун алоҳида усти ёпиқ жой мавжудлиги;

ўқув хоналари моддий-техника базасининг автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида тўлиқ таъминланганлиги;

ўқув юртининг иш режасида кўрсатилган автомобилни бошқариш бўйича амалий машғулот дастурини тўлиқ ўзлаштириш учун унинг етарли даражада ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминланганлиги;

муҳандис-ўқитувчилар, амалий бошқарув ҳамда ишлаб чиқариш усталарининг маълумоти, билим даражаси, шунингдек ўқув хоналарининг ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дарсларини ўтишга тайёрлиги;

ҳайдовчиликка номзодларга амалий бошқаришни ўргатиш учун белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланган ёпиқ майдонча, автодром мавжудлиги ёки ундан фойдаланиш шартномаси борлиги;

ўқув транспорт воситаларининг техник ҳолати, уларнинг қўшимча тепки(педал)лари ҳамда таниқлик белгилари билан жиҳозланганлиги ва бошқа масалалар.

Ўқув юртининг ўқув хоналари, улардаги жиҳозлар ва машқ автомобилларидан мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланилиши мумкин.

Мазкур комиссия томонидан ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртлари ҳам ушбу талабларга мувофиқ ўрганиб чиқилади.



9-банднинг олдинги таҳрири


9. Комиссия томонидан ўқув юрти ушбу Низом талабларига тўлиқ жавоб бериши ўрганиб чиқилгач, текширув натижалари бўйича далолатнома тузилади ва ҳудудий ЙҲХБ бошлиқлари томонидан тасдиқланиб, ЙҲХББга тақдим этилади.

Далолатнома 4 (тўрт) нусхада тузилиб, ҳудудий ЙҲХБда, РИБ (ТРИБ)да, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ҳудудий бўлимида ҳамда ўқув юртида сақланади.



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Ўрнатилган талабларга жавоб берган номзод ўқув юртлари ЙҲХББ томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳисобга олинади.



11-банднинг олдинги таҳрири


11. ЙҲХББда ҳисобга олинган ўқув юртлари раҳбарлари ҳудудий ЙҲХБ бошлиқлари билан ўқув гуруҳларининг сонини, назарий ва амалий машғулотларнинг бошланишини ва ўқиш муддатини белгилаб олади.



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Ўқув юрти ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ) томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этмай, назарий билими паст ва транспорт воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотларни яхши ўзлаштирмаган номзодларни ДЙҲХХ имтиҳонига тақдим этадиган бўлса, у ҳолда бундай ўқув юртининг ўқув гуруҳларини ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларида қайд этиш камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилади.



16-банднинг олдинги таҳрири


16. Бундай ўқув юртларида ўқув гуруҳларини янгидан қайд этиш далолатномада кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг амалга оширилади.



18-банднинг олдинги таҳрири


18. "А", "В", "С", "ВС", "D" ва "Е" тоифаларидаги транспорт воситаларини, трамвайлар ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномасини олишни истаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ билан келишилган, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона ўқув режаси ва дастури асосида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрловчи ўқув юртларида ёки ташкилотларида (кейинги ўринларда ўқув юртлари деб аталади) тайёргарликдан ўтишлари шарт.

"А" тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномасини олиш учун мустақил тайёргарлик кўрган шахсларга ҳам ДЙХХ РИБ (ТРИБ)ларида топширишга рухсат этилади.



22-банднинг олдинги таҳрири


22. Бошқа тоифалардан "С" тоифасига қайта тайёрлашда назарий ва амалий имтиҳонлар топширилади. "Е" тоифаларига қайта тайёрлашда (агар охирги 12 ой мобайнида транспорт воситасини бошқарган бўлса) фақат амалий топширилади.



28-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Тижорат асосида йўловчиларга хизмат кўрсатувчи енгил автомобилларни бошқариш транспорт воситаларини охирги уч йил мобайнида узлуксиз бошқарган шахсларга рухсат этилади. Уларнинг фаолияти муддатини белгилашда меҳнат дафтарчасидан кўчирма, автотранспорт воситасини қайд этиш, ижара шартномаси ёки ишончнома асос бўлади.



30-банднинг олдинги таҳрири


30. "ВС", "С" ёки "D" тоифали гувоҳномасига эга бўлган, соҳасидаги иш фаолияти бир йилдан кам бўлмаган (шахсий автомобиль ҳайдовчилари учун охирги 24 ой мобайнида автомобиль бошқарган), ўқув юртларида тегишли дастурга мувофиқ қайта тайёргарликдан ўтган ва ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларида амалий топширган ҳайдовчиларга "Е" тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилади.

"Е" тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун қайта тайёргарликдан ўтган "D" тоифасига эга бўлган ҳайдовчилардан амалий имтиҳонлар бўғимли автобусларда олинади.



31-банднинг олдинги таҳрири


31. "D" тоифасидаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи фаолияти муддатидан қатъи назар, ўқув юртларида тегишли дастурга мувофиқ тўлиқ тайёргарликдан ўтиб, ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларида назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларгагина берилади.



42-банднинг олдинги таҳрири


42. ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларининг комиссияси таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак.

Комиссия таркибига:

ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)лар бошлиғи (комиссия раиси);

ўқув юртларининг ҳайдовчилар тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқитувчилари (топшираётган ўқув гуруҳи ўқитувчиси ва бир ўқув юртидан бир нафардан ортиқ ўқитувчи жалб этилмаслиги керак), автотранспорт корхонаси, мудофаа ишлари бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг вакиллари киритилади.



44-банднинг олдинги таҳрири


44. Ўқув гуруҳлари машғулотлар тугаганидан сўнг ҳайдовчиликка номзодларнинг ўқув жараёнида дастурда кўрсатилган барча фанларни ўзлаштирганликлари тўғрисидаги маълумотлар ДЙҲХХ ходимлари томонидан текшириб чиқилади ва уларнинг рўйхати ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)лардаги рўйхат билан солиштирилади ҳамда ҳайдовчининг варақасида РИБ (ТРИБ)лар ходимининг имзоси билан тасдиқланади.



45-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


а) тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш учун дастурлар бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномани (ушбу Низом 18-бандининг иккинчи хатбошида ҳамда 26-бандида назарда тутилган шахслардан ташқари);



47-банднинг олдинги таҳрири


47. Ўқув юртларида автомототранспорт воситаларини бошқаришга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини ўтган шахслардан такроран имтиҳонлар камида 10 кундан сўнг олинади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонининг дубликатини олиш, гувоҳномадан маҳрум қилинганлик ёки уни алмаштириш ва бошқа шу каби ҳолатлар учун ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)лар имтиҳонига киритилган шахсларнинг қайта имтиҳон топширишларига 5 кундан сўнг рухсат этилади.



78-банднинг олдинги таҳрири


78. Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлат элчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг, дипломатик ва консуллик ваколатхоналарининг ходимлари, Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган чет эл оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳамда бошқа халқаро ва хорижий ташкилотлар ходимларининг (ўзаро келишув асосида) Вена конвенцияси талабларига жавоб бермайдиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари тиббий кўриксиз ва имтиҳонларсиз Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мурожаати асосида алмаштириб берилади.