Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикасида шаҳар йўловчи ташиш транспортини ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари Дастур (ЎзР ВМ 26.11.1999 й. 513-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 26 ноябрдаги

513-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида шаҳар йўловчи ташиш

транспортини ривожлантириш Концепциясини

амалга ошириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р


Тадбирлар номи


Бажариш

муддати


Ҳужжат тури


Бажариш учун

масъуллар


I. ҚОНУНЧИЛИК-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ВА БОШҚАРУВ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


1.1.

"Фуқароларнинг айрим тоифалари транспортда имтиёзли юриши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш


2000 йил

II чорак

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

Коммуникациялар комплекси, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси


1.2.

"Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тўғрисида"ги Қонунни амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш


2000 йил

I ярим йиллик

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Коммуникациялар комплекси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


1.3.

Йўловчи ташийдиган автомобиль ва электр транспортига эга бўлган йирик ва ўртача шаҳарлар ҳокимликлари ҳузурида шаҳар йўловчи ташиш транспортини бошқариш бўйича махсус органлар ташкил этиш, уларга йўловчи ташиш транспорт корхоналаридан ҳаракатни бошқариш ва ягона чипта тизимини таъминлаш хизматларини, назорат аппаратини, меъёрларни ва йўналишларни ишлаб чиқувчи мутахассислар штатлари ва иш ҳақи фондини бериш.

Фақат автомобилда йўловчи ташиш транспортига эга бўлган ўртача ва кичик шаҳарларда жамоат йўловчи ташиш транспорти корхоналарининг жойлашган жойини ва бир-биридан узоқлигини ҳисобга олган ҳолда шунга ўхшаш органлар ташкил этиш, бунда ягона бошқарув органи ўртача ва кичик шаҳарлар гуруҳлари учун ташкил этилиши мумкинлигини назарда тутиш


1999 йил

IV чорак -

2000 йил

I чорак

Ҳоким қарори

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

1.4.

Шаҳар ҳокимлиги ва Шаҳар йўловчи ташиш транспортини бошқариш махсус ваколатли органи ўртасидаги, шунингдек шаҳар йўловчи ташиш транспорини бошқариш махсус ваколатли органи ва аҳолига транспорт хизмати кўрсатувчи ташувчилар ўртасидаги шартнома (контракт)нинг намунавий шартларини ишлаб чиқиш


1999 йил

декабрь

Вазирлар Маҳкамасининг

фармойиши

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси, Адлия вазирлиги


1.5.

Мунтазам шаҳар йўловчиларини ташиш билан машғул бўлган ташувчиларни маблағ билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш


2000 йил

I чорак

Низом

Молия вазирлиги, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси


1.6.

Шаҳар йўловчи ташиш транспорти билан кўрсатиладиган хизматларни сертификациялаш тартибини тасдиқлаш

2000 йил

I чорак

Тартиб

"Ўздавстандарт" маркази, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

1.7.

Шаҳар йўловчи ташиш транспорти ташувчилари томонидан кўрсатилаётган транспорт хизматлари тушумидан кичик корхоналарга солиқ солишга ўхшаш ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш услубини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


2000 йил

III чорак

Ҳукумат қарори лойиҳаси

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси


II. ИҚТИСОДИЙ ЎЗГАРТИРИШЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ

2.1.

Тошкент шаҳрида "Тошметрополитен" тажрибаси бўйича ягона трамвай-троллейбус комплексини ташкил этиш


2000 йил

I чорак

Тадбирлар

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси

2.2.

Автокорхоналарнинг, шу жумладан зарурият бўлганда, уларни йириклаштириш ва акциядорлик жамиятларини қўшиб юбориш йўли билан ишлаб чиқариш майдонлари ва асбоб-ускуналаридан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш


1999-2000 йиллар

Тадбирлар

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси, Давлат мулки қўмитаси

2.3.

Йўловчи ташиш транспорти корхоналарининг эркин сотиш, шу жумладан хорижий инвесторларга сотиш учун мўлжалланган акциялар пакетларининг сотилишини тугаллаш. Таксомотор парклари, саноат корхоналари, қурилиш ташкилотлари ва инфратузилма корхоналари бўйича "9-Тошкент шина тузатиш заводи" АЖ, "БК Интранс" АЖ, "Хоразмтрансэкспедиция" акциядорлик жамиятлари акцияларининг бир қисмини биржа ва биржадан ташқари бозорда хорижий инвесторларга сотиш.


1999-2000 йиллар

Тадбирлар

Давлат мулки қўмитаси, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси

2.4.

Тўхтаб ўтиш пунктларини, уларда транспортда юриш карточкалари ва чипталар сотиш пунктлари ташкил қилган ҳолда, хусусийлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш


1999-2001 йиллар

Тадбирлар

Ҳокимликлар, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси


2.5.

Шаҳар йўловчи ташиш транспортини бошқариш органлари билан транспорт хизмати кўрсатиш юзасидан шартномалар (контрактлар) тузилишини таъминлаш


2000 йил

I чорак

Тадбирлар

Шаҳарлар ва шаҳарчалар ҳокимликлари




2.6.

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш юзасидан шаҳар йўловчи ташиш транспортини бошқариш органи томонидан, мулкчилик шаклларидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, барча ташувчилар билан шартномалар тузилишини таъминлаш


2000 йил

I чорак

Тадбирлар

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси

2.7.

Мунтазам йўналишлар бўйича шаҳарда йўловчи ташувлари шаҳар йўловчи ташиш транспортини бошқариш органи билан шартномалар тузишган автобуслар ва йўналишли таксиларда ташувчилар томонидан, уларда тушумни инкассация қилган ҳолда, бажарилишини таъминлаш


2000 йил

II чорак

Тадбирлар

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси

2.8.

Йўловчиларни ихтиёрий суғурталаш тизимини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

2000 йил

I ярим йиллик

Тадбирлар

"Ўзавтотранс" давлат корпора-цияси, "Тошшаҳарйўловчи-транс" давлат уюшмаси


2.9.

"Тико", "Нексия", "Дамас" автомобилларини ва М-24 "СамКочАвто" автобусларини лизингга бериш бўйича низом ишлаб чиқиш. Тегишли лизинг компаниялари ташкил этиш

2000 йил

IV чорак

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзавтосаноат", "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмалари, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси


2.10.

Шаҳар йўловчи ташиш транспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш, унинг тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш


2000 йил

IV чорак

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

Молия вазирлиги, Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги


2.11.

Барча енгил автомобиль таксиларини қайта рўйхатдан ўтказиш, уларни ягона давлат тартиб рақами белгилари билан таъминлаш ва йўлларда аҳоли таксомоторларда йўл ҳақи таксометр бўйича тўланган ҳолда ташилиши таъминланиши устидан назоратни кучайтириш


2000 йил

IV чорак

Тадбирлар

Ички ишлар вазирлиги, ДАН бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси, шаҳарлар ҳокимликлари



2.12.

Енгил автомобиль таксиларини фақат шаҳар йўловчи ташиш транспортини бошқариш органи тамғалаган таксометр мавжуд бўлгандагина йўлга чиқаришни таъминлаш


2001 йил

I чорак

Тадбирлар

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси


2.13.

Таксомоторларда ташувларга йўловчиларга хизмат кўрсатиш қулайлиги ва сифатига кўра табақалаштирилган тарифлар белгилаш масаласини ҳал этиш


2001 йил

II чорак

Тадбирлар

Шаҳарлар ҳокимликлари


2.14.

Тошкент шаҳрида транспорт воситаларига чипталарни олдиндан сотиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, олдиндан чипта сотиб олишнинг уни бевосита транспорт воситасида олишдагига нисбатан анча паст тариф бўйича амалга оширилишини белгилаб қўйиш


2001 йил

Тадбирлар

Ҳокимлик, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси

2.15.

Тошкент метрополитенида йўл ҳақи тўлаш учун магнитли карточкаларни жорий этиш


2002 йил

Тадбирлар

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси, "Тошметрополитен"


III. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ,

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

3.1.

Шаҳар автобуслари сотиб олиш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ва Германиянинг KFW банки билан инвестициялар бўйича ишларни давом эттириш


1999-2000 йиллар

Тадбирлар

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси


3.2.

Япония транспорт вазирлиги ва "Мерубени корпорейшн" фирмаси билан трамвай-троллейбус комплексини реконструкция қилишни инвестициялаш бўйича ишларни давом эттириш


1999-2000 йиллар

Тадбирлар

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси


3.3.

Чехиядаги трамвай ва троллейбуслар тайёрлаш заводлари билан узоқ муддатли инвестициялар масалаларини ишлаб чиқиш


1999-2000 йиллар

Тадбирлар

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси



3.4.

Ўзбекистон такси ҳайдовчилар ва хусусий йўловчи ташувчилар уюшмасини ташкил этиш, унинг IRU Халқаро автомобиль транспорти уюшмасига киришини таъминлаш


2000 йил

Тадбирлар

Коммуникациялар комплекси, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси


IV. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ВА

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШ

4.1.

Қуйидагиларга:

"СамКочАвто" автобусларига;

"ДЭУ" автобусларига;

"Кароса" автобусларига

сервис ва кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича марказлар ташкил этиш


1999 йил


2000 йил

2001 йил

Тадбирлар

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат корпорацияси

"Ўзавтотранс" давлат уюшмаси

"Ўзавтотранс" давлат уюшмаси


4.2.

Қуйидагиларда:

Қарши

Гулистон

Қўқон

Термиз

Навоий

шаҳарларида троллейбус тармоқларини фойдаланишга топширишни таъминлаш


2000 йил

2000 йил

2001 йил

2002 йил

2003 йил

Тадбирлар

Шаҳарлар ҳокимликлари

4.3.

Тошкент шаҳрининг Темур Малик кўчасидаги темир йўл кўтармаси орқали трамвай ва троллейбуслар учун ўтиш йўли қуриш


2000-2001 йиллар

Тадбирлар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

4.4.

Сирғали троллейбус заводи қурилишини тугаллаш, унинг базасида "Шкода" троллейбусларини тузатиш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш қўшма корхонасини ташкил этиш, Сирғали троллейбус заводини "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси таркибига киритиш


2000-2001 йиллар

Тадбирлар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси



4.5.

Қуйидагиларни:

метрополитеннинг Юнусобод тармоғи биринчи навбатини;

метрополитен Юнусобод тармоғи иккинчи навбатини қуришни тугаллаш ва фойдаланишга топшириш


2001 йил


2003 йил

Тадбирлар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси

4.6.

Метрополитеннинг "Собир Раҳимов Сирғали" янги тармоғи қурилиши лойиҳасини тайёрлаш ва уни қуришга киришиш


2001-2003 йиллар

Тадбирлар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси


4.7.

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмасининг "Ўзавтотранстехника" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси акциядорлик жамияти ҳузурида шаҳарлар ва шаҳарчаларда аҳолини транспортда ташувларни ҳамда йўловчилар оқимлари ўзгаришини ўрганиш бўйича муаммолар лабораториясини ташкил этиш, шу жумладан улар базасида йўловчилар ташиш транспорти барча турларининг йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш мақсадида шаҳар ичидаги йўловчилар оқимларини мунтазам ўрганиб бориш


2000 йил


"Тошшаҳар-йўловчитранс" давлат уюшмаси қарори

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси

4.8.

Техник-иқтисодий асосланишларни тайёрлаш ва лойиҳани ишлаб чиқувчини тендер асосида аниқлаш, контракт тузиш ва Тошкент шаҳрида ер усти транспорти ҳаракатланишини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишга киришиш


2000-2001 йиллар

Тадбирлар

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги


4.9.

Республиканинг йирик шаҳарларида бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш


2005 йил

Тадбирлар

Шаҳарлар ҳокимликлари

4.10.

Жамоат шаҳар йўловчи ташиш транспорти барча корхоналарини компьютерлаштиришни тугаллаш, уларни дастурий, математик ва муҳандислик жиҳатидан таъминлаш


2005 йил

Тадбирлар

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси,

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси


4.11.

Ўз кучи билан камида:

автобуслар учун 350 номда

трамвай ва троллейбуслар учун 200 номда

метро вагонлари учун 400 номда эҳтиёт қисмлар тайёрланишини таъминлаш


2005 йил

Тадбирлар

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси,

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси,

"Тошметрополитен"


V. КАДРЛАР СИЁСАТИ ВА ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ

5.1.

Олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрлаш ҳамда шаҳар йўловчи ташиш транспорти раҳбар ходимлари ва мутахассислари малакасини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш


1999-2000 йиллар

Чора-тадбирлар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси,

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси


5.2.

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси ва "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси-нинг ўқув кабинетлари ҳузурида:

транспорт жараёни барча қатнашчиларини (ҳайдовчилар, йўловчилар, пиёдалар, велосипедчилар ва шу кабиларни) йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига ўқитиш бўйича доимий ишловчи курслар;

болалар-ўсмирлар спорт автомактаблари ташкил этиш


2000-2005 йиллар

Тадбирлар

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси,

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси

5.3.

Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш


Ҳар йили

Тадбирлар

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси,

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси


5.4.

Шаҳар йўловчи ташиш транспорти ходимларини моддий рағбатлантиришни такомиллаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш


Ҳар йили

Тадбирлар

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси,

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси





























Время: 0.0407
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск