ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Ўзбекистон Республикасида чекланган тарифлар бўйича аҳолига хизматлар кўрсатиш муносабати билан шаҳарда йўловчиларни мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар кўрадиган зарарларни молиялаштириш ва қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.09.2012 й. 273-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 17 сентябрдаги

273-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида чекланган тарифлар бўйича

аҳолига хизматлар кўрсатиш муносабати билан шаҳарда

йўловчиларни  мунтазам  ташиш  билан  банд  бўлган

ташувчилар кўрадиган зарарларни молиялаштириш

ва қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида", "Автомобиль транспорти тўғрисида", "Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши шаҳарда аҳолини ҳаракатланишнинг мунтазам йўналишлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган чекланган тарифлар бўйича аҳолини умумий фойдаланиладиган транспортда ташишларга татбиқ этилади.



II. ШАҲАР ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШУВЧИЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ


3. Хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар, ўзининг инвестициялари ва хорижий инвестициялар, бюджетдан ажратиладиган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар шаҳар йўловчилар ташувчилари фаолиятини молиялаштиришнинг манбалари ҳисобланади.

4. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади:

шаҳар йўловчилар ташувлари соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари;

метрополитен қуриш;

фуқароларнинг айрим тоифаларининг транспортда бепул ва имтиёзли юриши билан боғлиқ ҳолда ташувчиларнинг олинмай қоладиган даромадларини субсидиялар бериш орқали қоплаш;

йўловчилар станцияларини, бекат ва диспетчерлик пунктларини лойиҳалаш, қуриш, обод қилиш ва сақлаш;

янги трамвай ва троллейбус линиялари, электробусни қувватлаш станциялари қуриш;

тушумларнинг тўлиқ йиғилишини таъминлаш, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар таннархини пасайтириш тадбирларини ҳисобга олган ҳолда, чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ва багажни ташиш бўйича хизматлар кўрсатилиши муносабати билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти ташувчилари кўрадиган зарарларни қоплаш;

Тошкент метрополитенида кундузи соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган кундузги даврда пенсионерларни бепул ташишда олинмай қоладиган даромадларни қоплаш.

Ушбу банднинг бешинчи - еттинчи хатбошиларида кўрсатилган харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Ушбу банднинг еттинчи хатбошида назарда тутилган харажатларни молиялаштириш, жорий ойнинг 5-санасигача, аванс тўловларини тенг ҳолда тасдиқланган бюджет параметрлари бўйича амалга оширилади. Чорак якунларига кўра, олдиндан қилинган тўловлар ва кўрилган зарар ҳажмлари кейинги давр тўловларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини инобатга олган ҳолда солиштирилади.

5. Навбатдаги молия йили учун ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган мақсадларга маблағларнинг аниқ суммаси асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ аниқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари асосида ажратилади.

6. Транспортда ташувчилар томонидан ҳар йили маҳаллий давлат органларига тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:

йўловчилар айланмасининг, шу жумладан, ойлик транспортда юриш карточкаларидан фойдаланувчи йўловчиларнинг Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини ва умумий фойдаланиладиган автомобиль ва электр транспортида шаҳарда, шаҳарлар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган йўловчилар сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланадиган прогноз кўрсаткичлари;

даромадлар ва харажатлар ҳажмларининг прогноз кўрсаткичлари;

уларнинг амалда бажарилиши бўйича ҳисоботни ҳар чоракда тақдим этган ҳолда тушумларнинг тўлиқ йиғилишини, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар таннархини пасайтиришни таъминлаш тадбирлари.



III. ТАШУВЧИЛАРНИНГ ТРАНСПОРТДА БЕПУЛ ЮРУВЧИ

ВА ИМТИЁЗЛИ ЙЎЛОВЧИЛАРНИ ТАШИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ОЛИНМАЙ ҚОЛАДИГАН ДАРОМАДЛАРИНИ,

ШУНИНГДЕК ЧЕКЛАНГАН ТАРИФЛАР БЎЙИЧА

ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШДАН КЎРИЛАДИГАН

ЗАРАРЛАРИНИ ҚОПЛАШ


7. Фуқароларнинг айрим тоифаларининг транспортда бепул ва имтиёзли юриши билан боғлиқ ҳолда ташувчиларнинг олинмай қоладиган даромадларини субсидиялар бериш орқали қоплаш ҳар ойда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида амалга оширилади.

Ташувчиларнинг олинмай қоладиган даромадларини қоплашга маблағлар ажратиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни ҳар йили хатловдан ўтказиш натижалари - шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларни ташишда, ҳар ойда тенг улушлар билан молиялаштирган ҳолда;

шаҳар йўловчи транспортини бошқариш органининг ойлик транспортда юриш имтиёзли карточкаларининг амалда сотилиши тўғрисидаги ахбороти - транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларни ташишда;

автоматлаштирилган тўлов тизими операторининг, транспортдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларнинг аниқ сони тўғрисидаги ахбороти.

8. Жорий ойнинг 5-санасига қадар тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан маҳаллий бюджет параметрларига киритилган ташувчиларнинг прогнозлаштирилган зарар кўрсаткичларига мувофиқ аванс тўловлари амалга оширилади. Чорак якунларига кўра ҳисобот даври учун юзага келган аванс тўловлари билан ташувчиларнинг амалдаги кўрган зарарлари миқдоридаги фарқига, навбатдаги аванс тўловларини амалга оширишда тузатишлар киритилади (қопланади ёки ушлаб қолинади).

9. Ташувчилар кўрган зарарларни қоплаш учун зарур бўлган маблағлар суммаси тушумнинг тўлиқ йиғилиши бўйича чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда, амалдаги даромадлар, шунингдек фуқаролар айрим тоифаларининг транспортда бепул ва имтиёзли юриши билан боғлиқ ҳолда олинмай қоладиган даромадларни қоплаш суммаси билан амалдаги харажатлар ўртасидаги тафовут тарзида аниқланади, бунда кўрсатиладиган хизматлар таннархини пасайтириш тадбирлари ҳисобга олинади.

Бунда кўрилган зарарларни қоплаш суммаси қонун ҳужжатларига мувофиқ шаҳар йўловчи ташиш транспортида бепул ва имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг айрим тоифалари учун чегиришлар ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Ушбу миқдорлар ўртасидаги тафовут ноль ёки ижобий (ташкилотларнинг фойдаси) бўлган тақдирда кўрилган зарарлар қопланмайди.


10. Ташувчилар кўрган зарарларни қоплаш миқдорига ёқилғи-мойлаш материаллари, электр энергияси, асосий эҳтиёт қисмлар ва материаллар нархлари ўзгарганда ҳамда чекланган тарифларни шакллантиришда назарда тутилмаган базавий ҳисоблаш миқдорининг миқдори ўзгарганда, шунингдек линиядаги тушумнинг тўлиқ йиғилишини таъминлаш, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар таннархини пасайтириш тадбирлари ҳисобга олинган ҳолда тузатишлар киритилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 38-сон, 437-модда



































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск