Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.01.2006 й. 11-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 31 январдаги

11-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи

транспортининг барча турлари ҳаракатини

лицензиялаш ва мувофиқлаштириш

департаменти тўғрисида

НИЗОМ


Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 11 январдаги ПФ-3713-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 18 январдаги ПҚ-262-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг транспорт соҳасида лицензиялаш, бошқариш ва мувофиқлаштириш, маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш ва йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчилар ташиш бозорида мулкчиликнинг барча шаклларидаги йўловчи ташувчиларнинг эркин рақобати учун шарт-шароитлар яратиш, йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаган ҳолда кўрсатилаётган хизматларнинг сифат стандартларига ва йўналишларнинг иш жадвалларига риоя қилиш, ҳайдовчилар таркибининг транспорт воситаларини сақлашдан манфаатдорлигини ошириш масалаларини ҳал қилиш учун ваколатли таркибий бўлинмаси ҳисобланади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.

Департаментнинг тўлиқ номи:

давлат тилида - Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти;

рус тилида - Департамент по лицензированию и координации движения всех видов пассажирского транспорта хокимията г. Ташкента.


3. Департаментнинг жойлашган ўрни - Тошкент шаҳри, Амур Темур кўчаси, 6-уй.


4. Департамент юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган штампга, рамзга ва бошқа хизмат атрибутларига, шунингдек ўз фаолияти учун зарур бўлган реквизитларга эга бўлади.


5. Департамент ўз номидан шартномалар тузиши, мулкий ва номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, жавобгар бўлиши, судда даъвогар ва жавоб берувчи бўлиши мумкин.


6. Департамент ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли барча мулк билан жавоб беради.



II. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

барча транспорт турлари ҳаракатини мувофиқлаштириш, йўналишлар тармоғини тартибга солиш ва мақбул ҳолга келтириш, лицензиялар бериш ва йўловчи ташиш йўналишларини қатъий тендер асосида белгилаш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда шаҳарда йўловчи ташиш бўйича буюртмачи функцияларини бажариш;

рақобат муҳитини вужудга келтириш ва барча йўловчи ташувчилар, шу жумладан, хусусий йўловчи ташувчилар учун транспорт хизматлари бозорида тенг шароитлар яратиш, жамоат транспорти иши натижаси ва самарадорлигини баҳолаш;

Тошкент шаҳар ҳокимлигига шаҳар автобус ва электр транспортида йўловчилар ташишга чекланган тарифлар белгилаш бўйича молия органлари билан келишилган таклифлар киритиш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш;

Тошкент шаҳрида йўловчилар ташишнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий этиш, шу жумладан, ерусти йўловчи транспортида йўл ҳақи тўлаш ҳисоб-китоби тизимини автоматлаштириш ва шаҳар йўловчи транспорти ҳаракат йўналишларида назорат ўрнатиш.


8. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти барча турлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

шаҳарда йўловчи ташишнинг ягона буюртмачиси вазифасини бажаради, йўловчилар оқими бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш асосида автобус ва микроавтобус йўналишларининг зарур миқдорини белгилайди, йўналишли ва енгил автомобиль таксиларнинг мақбул сонини, шунингдек шаҳар электр транспорти ва метрополитен ҳаракати йўналишлари билан узвий боғлаган ҳолда асосий йўловчилар оқимларини тартибга солади, йўналишларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятига лицензия беради;

шаҳар йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш бўйича очиқ тендерлар ташкил қилади ва ўтказади, тендер ғолиблари билан йўналишда шаҳар транспортида йўловчилар ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан контрактлар тузади;

йўловчи ташувчилар томонидан йўловчилар ташиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича йўналишда назоратни амалга ошириш;

Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилишини назорат қилиш;

"Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси тақдимномасига биноан транспорт ташкилотларининг йўловчилар ташиш режасини келишиб олади;

Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ривожлантириш комплекс дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этади ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;

халқаро нормаларни ҳисобга олган ҳолда шаҳарда йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солиш стандартлари, қоидалари, шакллари ва методлари бўйича маълумотларнинг ягона ахборот базасини шакллантиради;

транспорт ҳаракатини мувофиқлаштиришни ва унинг бир маромда фаолият кўрсатишини таъминлаш, шунингдек йўловчи ташувчиларнинг йўналишларда ҳаракатланишга риоя этишларини назорат қилиш учун шаҳарда йўловчилар ташувларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни ташкил қилади;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда йўловчи транспортида йўл ҳақи тарифларини шакллантиради;

ерусти йўловчи транспортининг барча турлари учун (таксидан ташқари) йўл чипталари, карточкалар, шунингдек фуқароларнинг айрим тоифалари учун автобуслар, трамвайлар, троллейбуслар ва метрода имтиёзли юриш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларнинг ягона шаклларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, йўл карточкалари миқдори ва турларини, шунингдек йўл карточкаларини тарқатувчи корхоналар рўйхатини келишади;

ҳаракатдаги таркиб паркини янгилаш, хизматнинг норматив амортизация муддатида юқори даражада фаол фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаларининг ўз харажатларини ўзи қоплаши бўйича прогноз ҳисоб-китобларни амалга ошириш лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашларини ишлаб чиқишда йўловчи ташувчиларга методологик ва консультатив ёрдам кўрсатади;

йўловчи ташувчиларнинг белгиланган шакллар бўйича ҳисоботларини йиғиш ва умумлаштиришни ташкил қилади, йўловчи ташувчиларнинг транспортдан фойдаланиш ва молия-хўжалик фаолияти кўрсаткичларини, улар томонидан шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини таҳлил қилади, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига зарур ҳисоботларни тақдим этади.



III. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


9. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тендер савдолари натижалари бўйича тузилган контрактлар шартларига риоя этилишини назорат қилиш;

фавқулодда вазиятларда, шунингдек хизмат кўрсатиш ҳуқуқини йўқотган битта ташувчидан йўналишларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқларини тендер асосида аниқланадиган бошқа ташувчига бериш ўртасидаги даврда кўрсатиб ўтилган йўналишларга (тендерсиз) тўлиқ ёхуд қисман хизмат кўрсатиш ҳуқуқини ваколатли ташувчиларга вақтинчалик бериш;

йўловчи ташувчига аниқланган бузилишларни бартараф этиш вазифасини юклайдиган қарорлар чиқариш ва бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш тўғрисида давлат тегишли органларига таклифлар киритиш;

Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилмаганлиги учун айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш ҳақида суд органларига тақдимномалар киритиш.


IV. ДЕПАРТАМЕНТНИ БОШҚАРИШ


10. Департаментни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокими томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошқаради. Бошлиқнинг икки нафар ўринбосари бўлади, уларни бошлиқ Тошкент шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Департамент бошлиғи мақоми ва моддий-маиший таъминоти бўйича Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарига тенглаштирилади.


11. Департамент бошлиғи:

Департамент фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

зарурат бўлганда, Департаментнинг бошқарув аппарати тузилмасига тасдиқланган ходимлар сони ва уларнинг таъминоти харажатлари сметаси доирасида ўзгартиришлар киритади;

Департамент ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Бошлиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


12. Департаментнинг бўлимлари ва хизматлари ўз фаолиятини Департамент бошлиғи томонидан тасдиқланадиган низомлар ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ амалга оширади.



V. МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ШАКЛИ ВА ТИЗИМИ


13. Департамент Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишган ҳолда Департамент ходимларининг штат жадвалини тасдиқлайди, қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларни моддий рағбатлантириш тизими ва шаклини белгилайди.



VI. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ МУЛКИ

ВА МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИ


14. Департамент ўзига биркитилган давлат мулкига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини амалга оширади.


15. Қуйидагилар Департамент фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

йўловчи ташувчилардан шаҳар йўловчи транспорти инфратузилмаси объектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва улардан фойдаланганлик учун контрактларда назарда тутилган миқдорлардаги тўлов ҳисобига тушадиган маблағлар;

лицензиялар берилганлиги учун давлат божининг бир қисми, лицензия бериш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғимлар;

тендер ҳужжатлари пакетларини сотиб олиш учун йўловчи ташувчилардан тушадиган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.



VII. ҲИСОБГА ОЛИШ,

ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


16. Департамент ўз фаолияти натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботини юритади.

Бухгалтерия ва статистика маълумотлари ишончли бўлиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмларда, муддатларда ва шакллар бўйича тақдим этилиши керак.


17. Департамент фаолиятини текшириш қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.



VIII. ДЕПАРТАМЕНТНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


18. Департаментни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 4-5-сон, 29-модда.












































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск